Маматова Феруза Холбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантириш йўлларини такомиллаштириш”, 08.00.02 – “Макроиқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5320
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02.
Расмий оппонентлар: Насирходжаева Дилафруз Сабитхановна – иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Холмуродов Бахтиёр Сеитмуротович – иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсишга гендер омиллари таъсирини баҳолаш ва унда аёллар ва эркакларнинг тенг иштирокини таъминлаш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инсон капитали ва меҳнат унумдорлигини ошириш, тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш йўли билан барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда институционал ислоҳотлар ва ижтимоий ме'ёрларни бир вақтнинг ўзида ўзгартириш асосида гендер тенглигини та'минлаш орқали эришиладиган потенциал имкониятлардан фойдаланиш таклифи асосланган;
меҳнат бозорида аёллар улуши, иш ҳақи тафовутлари, ишбилармонлик фаоллиги каби омиллар асосида аёллар ва эркаклар меҳнат унумдорлигини барқарор иқтисодий ўсишга қўшаётган ҳиссасини баҳолаш методикаси ва уни ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
хотин-қизлар тадбиркорлигида “Бриколаж” ва “Гиг-иқтисодиёт” тамойилларини махсус рақамли платформа асосида интеграция қилиш, гендерга йўналтирилган инвестиция экотизими ҳамда “Миллий парвариш иқтисодиёти фонди”ни шакллантириш орқали аёллар фаоллигини ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқ ва соҳаларида вақт омилини инобатга олган ҳолда ЯИМга аёллар ва эркаклар меҳнати унумдорлигининг та'сирини эконометрик моделлар орқали миқдорий жиҳатдан баҳолаш асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқариш ҳажми, аёллар ва эркаклар меҳнат унумдорлигининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш ва гендер тенглиги омиллари ўртасидаги ўзаро муносабатларни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий натижалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Инновацион ривожланиш агентлиги фаолиятига жорий қилинган:
Инсон капитали ва меҳнат унумдорлигини ошириш, тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш йўли билан барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда институционал ислоҳотлар ва ижтимоий ме'ёрларни бир вақтнинг ўзида ўзгартириш асосида гендер тенглигини та'минлаш орқали эришиладиган потенциал имкониятлардан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси ҳамда Инновацион ривожланиш агентлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 23-декабрдаги 05/10799-сон ва Инновацион ривожланиш агентлигининг 2025-йил 16-декабрдаги 01-05/5292-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қабул қилинаётган қарорларнинг макроиқтисодий таъсирини баҳолаш, гендер тенглик сиёсати билан барқарор иқтисодий ўсиш ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таҳлил қилиш ҳамда парламент назорати натижадорлигини ошириш ва хотин-қизларни инновацион тадбиркорликка ўқитиш дастурларини амалга оширишга хизмат қилган;
Меҳнат бозорида аёллар улуши, иш ҳақи тафовутлари, ишбилармонлик фаоллиги каби омиллар асосида аёллар ва эркаклар меҳнат унумдорлигини барқарор иқтисодий ўсишга қўшаётган ҳиссасини баҳолаш методикаси ва уни ҳисоблаш алгоритми бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалари қўмитасининг амалий фаолиятига жорий қилишга қабул қилинган (Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 23-декабрдаги 05/10799-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида барқарор иқтисодий ўсиш самарадорлигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
Хотин-қизлар тадбиркорлигида “Бриколаж” ва “Гиг-иқтисодиёт” тамойилларини махсус рақамли платформа асосида интеграция қилиш, гендерга йўналтирилган инвестиция экотизими ҳамда “Миллий парвариш иқтисодиёти фонди”ни шакллантириш орқали аёллар фаоллигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 17-январдаги “2025-йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-12-сон қарорига 5-илова билан тасдиқланган “Янги ёндашувлар асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда камбағалликдан чиқариш бўйича “йўл харитаси”нинг 28-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш агентлигининг 2025-йил 16-декабрдаги 01-05/5292-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида барқарор иқтисодий ўсишга эришишда хотин-қизларнинг ролини тизимли равишда кучайтиришга, норасмий меҳнатни расмий иқтисодий фаолиятга интеграция қилишга, хотин-қизларни инновацион тадбиркорликка ўқитиш дастурларини амалга ошириш орқали камбағалликни барқарор камайтиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқ ва соҳаларида вақт омилини инобатга олган ҳолда ЯИМга аёллар ва эркаклар меҳнати унумдорлигининг та'сирини эконометрик моделлар орқали миқдорий жиҳатдан баҳолаш асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқариш ҳажми, аёллар ва эркаклар меҳнат унумдорлигининг ишлаб чиқилган прогноз параметрлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025-йил 18-мартдаги “2030-йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг 2024-йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳамда 2025-йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги СҚ-102-В-сонли қарори билан тасдиқланган “2030-йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2025-йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури”нинг 26-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 23-декабрдаги 05/10799-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат дастурлари доирасида тармоқлар кесимида меҳнат унумдорлигини ошириш, аёллар бандлигини кенгайтириш ҳамда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган қарорларни илмий асослашга хизмат қилган.