Усманова Юлдузхон Хаким қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фонд бозори инструментлари ёрдамида акциядорлик жамиятларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш йўллари», 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2025-йил 4-сон
Илмий раҳбар: Сайдуллаев Шахзод Шерзодович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Худойкулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидова Фаридахон Абдулкарим қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий компанияларнинг фонд бозоридаги фаоллигини ошириш, фонд бозори инструментлари асосида компанияларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш  йўлларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
листингга кирган компанияларнинг инвестициявий жозибадорлигини баҳолаш молиявий (МК = 0,6) ва номолиявий (НМК = 0,4) кўрсаткичлар нисбатига асосланган ҳамда ESG ва корпоратив бошқарув омиллари билан тўлдирилган интеграл рейтинг индекси ёрдамида такомиллаштирилган;
яшил лойиҳаларни молиялаштиришда лойиҳанинг реал пул оқимларига боғланган, даромад манбаси аниқ белгилаб қўйилган яшил секюритизацияланган облигацияларни қўллаш асосланиб, эмиссия қилиниши режалаштирилган яшил секюритизацияланган облигацияларнининг купон даромадлилиги ва рентабеллигининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
IPO орқали эркин муомаладаги акциялар улушини оширишнинг савдо ҳажми, ликвидлик ва спред кўрсаткичларига таъсирини баҳоловчи ҳамда инвестициявий жозибадорликнинг прогноз сценарийларини шакллантирувчи модел асосида олинган натижаларнинг “юқори жозибадорлик” (9-10 балл: сармоя киритиш тавсия этилади), “ўртача жозибадорлик” (6-8 балл: рискларни таҳлил қилиш керак) ва “паст жозибадорлик” (<6 балл) миқдорий қийматлари таклиф этилган;
микроиқтисодий омил (соф фойда) ва макроиқтисодий инструмент (Марказий банкининг асосий ставкаси)ни бирлаштирган дивиденд сиёсатининг гибрид модели асосида “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан тўланадиган дивиденд коэффициентининг 
2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фонд бозори инструментлари асосида компаниянинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
листингга кирган компанияларнинг инвестициявий жозибадорлигини баҳолаш молиявий (МК = 0,6) ва номолиявий (НМК = 0,4) кўрсаткичлар нисбатига асосланган ҳамда ЭСГ ва корпоратив бошқарув омиллари билан тўлдирилган интеграл рейтинг индекси ёрдамида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Металлургия Комбинати акциядорлик жамияти томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Металлургия Комбинати акциядорлик жамиятининг 2025 йил 9-октабрдаги 01/01-01-01/822-сон-сонли маълумотномаси). Натижада компаниянинг масъул ходимлари томонидан инвестициявий жозибадорлик индекси таклиф этилган услуб бўйича ҳисобланганда, компаниянинг ҳозирги инвестициявий жозибадорлик индекси 10 баллик баҳолаш тизимида 6 балл эканлиги аниқланиб, 2026-йилда инвестициявий жозибадорлик индексини энг камида 9 баллга чиқариш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган;
яшил лойиҳаларни молиялаштиришда лойиҳанинг реал пул оқимларига боғланган, даромад манбаси аниқ белгилаб қўйилган яшил секюритизацияланган облигацияларни қўллаш асосланиб, эмиссия қилиниши режалаштирилган яшил секюритизацияланган облигацияларнининг купон даромадлилиги ва рентабеллигининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Металлургия Комбинати акциядорлик жамияти томонидан 2025-йилда ишга тушириладиган “Қуйиш-прокат мажмуаси” лойиҳаси доирасида қўлланилиши белгиланган (Ўзбекистон Металлургия Комбинати акциядорлик жамиятининг 2025 йил 9-октабрдаги 01/01-01-01/822-сон-сонли маълумотномаси). Натижада компаниянинг облигациялари йиллик 3,5 фоизлик купон билан Лондон фонд биржасида чиқарилиши, компания яшил секюритизацияланган облигацияларнинг купон даромадларидан корпоратив облигацияларнинг купон даромадларига қараганда ўртача 2 фоизгача иқтисод қилиши ва ESG тамойилларига амал қилувчи янги хорижий инвесторлар базасини шакллантириши режалаштирилган; 
IPO орқали эркин муомаладаги акциялар улушини оширишнинг савдо ҳажми, ликвидлик ва спред кўрсаткичларига таъсирини баҳоловчи ҳамда инвестициявий жозибадорликнинг прогноз сценарийларини шакллантирувчи модел асосида олинган натижаларнинг “юқори жозибадорлик” (9-10 балл: сармоя киритиш тавсия этилади), “ўртача жозибадорлик” (6-8 балл: рискларни таҳлил қилиш керак) ва “паст жозибадорлик” (<6 балл) миқдорий қийматларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Металлургия Комбинати акциядорлик жамияти томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Металлургия Комбинати акциядорлик жамиятининг 2025 йил 9-октабрдаги 01/01-01-01/822-сон-сонли маълумотномаси). Натижада компания Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 15-августдаги “Давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш тўғрисида”ги №446-сонли қарорининг ижроси сифатида Ўзметкомбинат акциядорлик жамияти 2026-йилда IPOга чиқиши ҳамда бунинг натижасида эркин муомаладаги акциялар улушини қарийб 14,7 фоизгача ошириш, компаниянинг инвестициявий жозибадорлик даражасини 9,1 пунктга ошириш прогнози ишлаб чиқилган;
микроиқтисодий омил (соф фойда) ва макроиқтисодий инструмент (Марказий банкининг асосий ставкаси)ни бирлаштирган дивиденд сиёсатининг гибрид модели асосида “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан тўланадиган дивиденд коэффициентининг 2029-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Металлургия Комбинати акциядорлик жамияти томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Металлургия Комбинати акциядорлик жамиятининг 2025 йил 9-октабрдаги 01/01-01-01/822-сон-сонли маълумотномаси). Натижада компания томонидан соф фойданинг маълум бир қисми ва мамлакат Марказий банкининг қатъий молиялаштириш ставкасининг йиғиндисига боғланган дивиденд сиёсати компанияни 2027-йилга келиб Ўзбекистонда кам сонли “дивиденд аристократлари” компаниялари рўйхатига киришига ва ўз-ўзидан инвестициявий жозибадорлигини ошишига олиб келиши режалаштирилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish