Хасанов Бобур Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий аралашма рацион (ТМР) технологияси асосида буқачаларнинг ўсиш ва ривожланишини жадаллаштириш”, 06.02.03 – Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Qx1364
Илмий раҳбар: Нурматов Аъзамжон Акбарович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.08/2025.27.12.Qx.02.03.
Расмий оппонентлар: Яхяев Бахтиёр Садуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Файзуллаев Одилбек Баҳодирович, қишлоқ хоъжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорамолчилик билан шуғилланувчи шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида “Тотал Михед Ратион (ТМР) технологияси”ни жорий етиш асосида маҳаллий буқачаларни ўсиш ва ривожланишини такомиллаштириш орқали уларни гўшт маҳсулдорлигини ошириш ҳамда сарфланадиган озуқа бирлигини камайтиришни илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликларида қорамолларни ТМР технологияси асосида озиқлантириш орқали ўсиши ва ривожланишини жадаллаштириш, гўшт маҳсулдорлигини ошириш ва сифатини яхшилашнинг илмий асослари ишлаб чиқилган;
маҳаллий буқачаларни ТМР технологияси асосида парваришлаш орқали уларнинг 24 ойликдаги тирик вазнини 491,6 кг-га етказиш ёки анъанавий усулда озиқлантирилган тенгқурларига нисбатан 37,2 кг-га ошириш мумкинлиги исботланган;
тажрибадаги буқачаларни ТМР технологияси асосида тайёрланган озуқалар билан озиқлантириш озуқалар исрофгарчилигини 9,04 % га камайтириши асосланган;
ТМР технологияси асосида озиқлантирилган буқачалар организмида озуқаларнинг, хусусан қуруқ модданинг ҳазмланиши 9,4 % га ҳамда қуруқ модда таркибидаги органик моддаларнинг ҳазмланиши 9,15 % га юқори бўлганлиги аниқланган;
маҳаллий буқачаларни ТМР технологияси асосида парваришлаш уларнинг сўйим чиқимини 40,3 кг-га ёки 4,4 % га, гўштининг оқсил сифат кўрсаткичини 0,33 бирликка ошириши илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Тотал Михед Расион» (ТМР) технологияси асосида маҳаллий буқачаларни ўсиш ва ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
«Тотал Михед Расион» технологияси асосида 10 бош буқачаларни ўсиш ва ривожлантиришни такомиллаштириш ишлари Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Жиғачи МФЙ шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида жорий етилган. (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 2-ноябрдаги №02/23-691-сон маълумотномаси). Натижада ТМР технологияси асосида озиқлантирилган 24 ойлик маҳаллий буқачанинг ўртача тирик вазни 491,6 кг га етказилиб, анъанавий усулда озиқлантирилган тенгқурларига нисбатан тадқиқот даври мобайнида 40,5 кг га кўпроқ қўшимча тирик вазн олишга эришилган. Бундан олинган жами даромад 15 876 000 (ўн беш миллион саккиз юз етмиш олти минг) сўмни, унга сарфланган жами ҳаражат 10 917 100 (ўн миллион тўққиз юз ўн етти минг юз) сўмни ташкил қилган. Иқтисодий самарадорлик 45,4% ни ташкил этган;
    маҳаллий буқачаларни ТМР технологияси асосида парваришлаш усули Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Оқработ МФЙ шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида 10 бош маҳаллий буқачаларда жорий этилган. (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 2-ноябрдаги №02/23-691-сон маълумотномаси). Натижада 24 ойлик маҳаллий буқачанинг ўртача тирик вазни 498,4 кг га етказилиб, анъанавий усулда озиқлантирилган тенгқурларига нисбатан 43,1 кг га кўпроқ қўшимча тирик вазн олишга эришилган. Бундан олинган жами даромад 15 964 000 (ўн беш миллион тўққиз юз олтмиш тўрт минг) сўмни, унга сарфланган жами харажат 10 895 400 (ўн миллион саккиз юз тўқсон беш минг тўрт юз) сўмни ташкил қилган. Иқтисодий самарадорлик 46% ни ташкил этган;
    буқачаларни ўсиш ва ривожланишини такомиллаштирувчи янги «Тотал Михед Расион» технологияси Фарғона вилояти Фурқат тумани Томошо МФЙ шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида 10 бош махаллий буқачаларда жорий этилган. (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 2-ноябрдаги №02/23-691-сон маълумотномаси). Натижада ТМР технологияси асосида озиқлантирилган 24 ойлик бир бош маҳаллий буқачани ўртача тирик вазн            516,2 кг га етказилиб, анъанавий усулда озиқлантирилган тенгқурларига нисбатан тадқиқот даври мобайнида 39,1 кг га кўпроқ қўшимча тирик вазн олишга эришилган. Бундан олинган жами даромад 16 536 000 (ўн олти миллион беш юз ўттиз олти минг) сўмни, унга сарфланган жами харажат 11 161 800 (ўн бир миллион бир юз олтмиш бир минг саккиз юз) сўмни ташкил қилган. Иқтисодий самарадорлик 48% ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish