Маматалиева Жанона Алимжановнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийсида инсултнинг клиник-эпидемиологик хусусиятлари», 14.00.13-Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2767.
Илмий раҳбар: Усмонова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04.
Расмий оппонентлар: Муратов Фахмитдин Хайритдинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Бахадирова Муниса Анваровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси шароитида бош мия инсультининг клиник ва эпидемиологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда иқлимий-географик омилларнинг ушбу касалликнинг келиб чиқиши ва клиник кечишига таъсирини аниқлаш орқали профилактика ишларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
2016–2020 йиллар учун рўйхатга олиш маълумотлари асосида Фарғона водийсининг уч минтақаси (Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари) аҳолиси орасида бош мия қон айланишини ўткир бузилиши бўйича касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари комплекс эпидемиологик хусусиятлари аниқланган;
бош мия қон айланишини ўткир бузилишининг турлари ва беморларнинг яшаш ҳудуди, жинс ва ёш хусусиятларига қараб, ижтимоий-географик ва иқлимий омилларнинг мия қон томир патологияси ривожланишига яққол таъсири аниқланган;
қон плазмасида NMDA-рецепторларининг NR-2 суббирлигига қарши антитаналар даражасининг ошиши, ишемик инсултда нейрон мембраналарининг шикастаниши ва эксайтотоксик жараёнлар фаоллашувини акс эттириши исботланган;
худудий иқлим-географик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ишемик инсулт билан оғриган беморларда нейроиммунологик ва биокимёвий кўрсаткичлар асосида профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фарғона водийси шароитида, унинг иқлим-географик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ишемик инсульт билан оғриган беморларда нейроиммунологик ва биокимёвий кўрсаткичларни асосланган профилактик чора-тадбир натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: 2016-2020 йиллар давомида Фарғона водийсидаги учта вилоят (Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари) аҳолиси орасида БМҚАЎБ бўйича касалланиш ва ўлим ҳолатлари юзасидан рўйхат асосида комплекс эпидемиологик тадқиқот ўтказиш бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги инстутити 2025 йил 03-майдаги №01-02/u-t-51 сон буйруғи билан тасдиқланган, “Ишемик инсултнинг эрта диагностикаси” мавзусидаги услубий тавсиянома таркибига киритилган. Илмий натижалар Фарғона вилояти Қувасой шаҳри тиббиёт бирлашмаси ҳамда Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси амалиётига 2025 йил 2 июндаги №118-сонли буйруқ билан жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: 2016–2020 йиллар рўйхатга олиш маълумотлари асосида Фарғона водийсининг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида БМҚАЎБ бўйича касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини қамраб олган комплекс эпидемиологик тадқиқот ўтказилиши мия инсульти тарқалишининг ҳудудий хусусиятларини аниқлаш, юқори хавф гуруҳларини белгилаш ва профилактик тадбирларни мақсадли йўналтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар асосида профилактика ва эрта ташхислаш чора-тадбирларини кучайтириш соғлиқни сақлаш ресурсларини оқилона тақсимлашга, стационар даволаш ва асоратлар билан боғлиқ харажатларни қисқартиришга ва 73622558 сўмни иқтисод килишга хизмат қилди. Хулоса: комплекс эпидемиологик тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш мия инсульти профилактикаси ва тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: мияда қон айланиши ўткир бузилишларининг яшаш ҳудудига, инсулт турлари ва беморларнинг жинсий ва ёш хусусиятларига қараб, социогеографик ва иқлимий омилларнинг мия қон томир патологияси ривожланишига таъсирини кўрсатувчи фарқли жиҳатлари бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги инстутити 2025 йил 03-майдаги №01-02/u-t-51 сон буйруғи билан тасдиқланган, “Ишемик инсултнинг эрта диагностикаси” мавзусидаги услубий тавсиянома таркибига киритилган. Илмий натижалар Фарғона вилояти Қувасой шаҳри тиббиёт бирлашмаси ҳамда Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси амалиётига 2025 йил 2 июндаги №118-сонли буйруқ билан жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: СМИ билан касалланган беморларда ишемик инсультнинг олдини олиш оғир неврологик асоратлар ривожланишининг камайишига олиб келди, бу эса беморлар ва уларнинг яқинлари учун ижтимоий ҳамда психологик юкни сезиларли даражада камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: NR2-суббирлигига қарши антитаначаларни аниқлашга қаратилган иммунофермент таҳлилни клиник амалиётга жорий этиш тиббий ёрдамни эрта босқичда оптималлаштириш имконини бериб, қўшимча диагностика, даволаш ва реабилитация харажатларини қисқартирди. Натижада йиллик иқтисодий тежамкорлик 73622558 сўмни ташкил этди. Хулоса: NR2-суббирлигига қарши антитаначаларни аниқлаш асосида ишемик инсультни эрта прогнозлаш ва олдини олиш клиник, ижтимоий ҳамда иқтисодий жиҳатдан самарали эканлиги илмий асосда тасдиқланди. 
учинчи илмий янгилик: қон плазмасида NMDA-рецепторларнинг NR2-суббирлигига қарши антитаналарни аниқлаш эрта нейронал шикастланишнинг юқори сезгир биомаркери сифатида диагностик ва прогностик аҳамиятга эга экани, бу эса ишемик инсультни клиник олди босқичда лаборатор диагностика қилиш имкониятларини кенгайтириши ва унинг профилактикаси учун персоналлаштирилган дастурларни шакллантириш истиқболларини очиши бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги инстутити 2025 йил 03-майдаги №01-02/u-t-51 сон буйруғи билан тасдиқланган, “Ишемик инсултнинг эрта диагностикаси” мавзусидаги услубий тавсиянома таркибига киритилган. Илмий натижалар Фарғона вилояти Қувасой шаҳри тиббиёт бирлашмаси ҳамда Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси амалиётига 2025 йил 2 июндаги №118-сонли буйруқ билан жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Янги ташхис усулларини профилактика дастурлари билан интеграция қилган ҳолда жорий этиш беморларнинг инсульт хавфи, унинг олдини олиш ва эрта мурожаат қилиш зарурати ҳақидаги хабардорлигини оширишга хизмат қилди. Бу эса инсультнинг оғир клиник шакллари ва асоратлари ривожланишини камайтиришга, шунингдек беморлар ва уларнинг яқинлари учун ижтимоий ҳамда психологик юкни қисқартиришга олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: NR2-суббирлигига қарши антитаначаларни аниқлашга асосланган янгича ташхислаш ёндашувини қўллаш анъанавий диагностика алгоритмлари билан таққослаганда юқори иқтисодий самарадорликни кўрсатди. Ушбу усулнинг ўртача йиллик иқтисодий самараси 5317680 сўмни ташкил этиб, соғлиқни сақлаш тизимида харажатларни оптималлаштириш имконини берди. Хулоса: NR2-суббирлигига қарши антитаначаларни аниқлашга асосланган янгича ташхислаш ёндашувини клиник амалиётга жорий этиш инсульт хавфини эрта баҳолаш ва профилактика қилиш имкониятларини кенгайтириши, шунингдек тиббий ёрдамни оптималлаштириш орқали ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан самарали эканлиги илмий асосда тасдиқланди.
тўртинчи илмий янгилик: инсульт тури ҳамда демографик кўрсаткичлар (ёш, жинс, ижтимоий ҳолат)ни ҳисобга олган ҳолда профилактик тадбирларни индивидуаллаштириш, аҳоли ўртасида мақсадли скринингни жорий этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда асосий хавф омилларини коррекция қилишга қаратилган комплекс профилактик дастурлари бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги инстутити 2025 йил 03-майдаги №01-02/u-t-51 сон буйруғи билан тасдиқланган, “Ишемик инсултнинг эрта диагностикаси” мавзусидаги услубий тавсиянома таркибига киритилган. Илмий натижалар Фарғона вилояти Қувасой шаҳри тиббиёт бирлашмаси ҳамда Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси амалиётига 2025 йил 2 июндаги №118-сонли буйруқ билан жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Фарғона водийсининг иқлим-географик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишемик инсульт билан оғриган беморларда нейроиммунологик ва биокимёвий кўрсаткичларни қиёсий таҳлил қилиш юқори хавф гуруҳларини аниқлаш, касаллик оғирлигини эрта баҳолаш ҳамда ҳудудга мослаштирилган профилактик тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берди. Бу эса аҳоли ўртасида инсультнинг оғир асоратлари, ногиронлик ва ижтимоий йўқотишлар камайишига хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: Ҳудудий хусусиятларни инобатга олган ҳолда лаборатор маркерлардан фойдаланиш диагностика ва даволаш тактикасини оптималлаштиришга, асоссиз қўшимча текширувлар сонини қисқартиришга ҳамда стационар даволаниш ва реабилитация харажатларини камайтиришга имкон берди. Натижада соғлиқни сақлаш тизимида тиббий ресурслардан самарали фойдаланиш таъминланди. Хулоса: Ишемик инсульт ривожланишида нейроиммунологик ва биокимёвий кўрсаткичлар, клиник манзара ва касаллик оғирлиги ўртасида ҳудудий иқлим-географик омиллар билан боғлиқ ўзига хос патогенетик алоқалар мавжуд эканлиги илмий жиҳатдан асосланди ҳамда ушбу ёндашув ҳудудга мос профилактика стратегияларини такомиллаштириш учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги тасдиқланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish