Юлдашев Азиз Уйғун ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили корпусида лингвистик ва экстралингвистик қидирув параметрларининг лингвистик ва дастурий асослари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3987.
Илмий раҳбар: Элов Ботир Болтаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01(бир марталик кенгаш). 
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор. Холмонова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
  Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тили корпусида лингвистик ва экстралингвистик қидирув параметрларининг лингвистик ва дастурий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лингвистик ва экстралингвистик теглаш ҳамда автоматик теглаш воситалари тавсифланган; ички корпус (подкорпус) ишлаб чиқишда экстралингвистик теглардан фойдаланиш асослаб берилган; корпус архитектураси ва дастурий платформаси ишлаб чиқилган; ўзбек тили корпуси ПОС теглаш натижалари қидирув тизимида акс эттириш схемаси асосланган;
табиий тилни қайта ишлашда “регулар ифода” ва “н-грам” имкониятлари ва ундан тил корпуси қидирув тизимида фойдаланиш имкониятлари аниқланган; ўзбек тили бирликларини экстралингвистик теглар асосида қидириш параметрлари ва Ўзбек миллий корпусида метамаълумотлар тизими ишлаб чиқилган; 
ўзбек тили бирликларини лингвистик теглар асосида қидирувни шакллантириш тамойиллари аниқланган; ўзбек тили корпусида қидирув натижаларини саралаш ва сақлаш тизими ишлаб чиқилган; 
ўзбек тили бирликларини лингвистик теглар асосида қидирувни шакллантириш алгоритми ишлаб чиқилган; қидирув функсиялари оптималлаштирилган; ўзбек тили корпусида н-грам ҳамда регулар ифодалар қидируви натижалари синовдан ўтказилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили корпусида лингвистик ва экстралингвистик теглаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
табиий тилни қайта ишлашда “регулар ифода” ва “н-грам” имкониятлари ва ундан тил корпуси қидирув тизимида фойдаланиш имкониятлари ҳамда ўзбек тили бирликларини экстралингвистик теглар асосида қидириш параметрлари, шунингдек, ўзбек тили бирликларини лингвистик теглар асосида қидирувни шакллантириш тамойиллари борасидаги хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази давлат муассасасида амалга оширилган 2024-2025-йилда бажарилган АЛМ-202310132634 рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интелект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобилли иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Давлат тилда иш юритиш асосларини ўқитиш ва малакасини ошириш марказининг 2025-йил 18-сентябрдаги далолатномаси). Натижада таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази тасарруфида мавжуд электрон ресурслардан фойдаланган ҳолда ўзбек тилидаги янги сўз ва атамаларнинг 5000 тадан иборат лингвистик ва экстралингвистик тегланган маълумотлар базаси шакллантирилган;
лингвистик ва экстралингвситик теглаш ва автоматик теглаш воситаларини тавсифлаш, ички корпус (подкорпус) ишлаб чиқишда экстралингвистик теглардан фойдаланиш, турли тил корпусларида (РНC, БНC, CОCА корпуслари) қидирув тизимини таҳлил қилиш, табиий тилни қайта ишлашда “регулар ифода” ва “н-грам” имкониятлари ва ундан тил корпуси қидирув тизимида фойдаланиш имкониятларини аниқлаш, ўзбек тили бирликларини экстралингвистик теглар асосида қидириш параметрлари ва Ўзбек миллий корпусида метамаълумотлар тизимини ишлаб чиқишга оид илмий хулоса ва натижалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан тақдим этилган 2025-йил 27-октябрдаги № 04/1-5160-сон маʼлумотномаси). Натижада ўзбек тили корпусида лингвистик ва экстралингвистик қидирув параметрларининг лингвистик ва дастурий асослари ишлаб чиқилган; 
ўзбек тили корпусида лингвистик ва экстралингвистик қидирув параметрларининг лингвистик ва дастурий хусусиятлари ҳамда амалда фойдаланиш натижаларидан “Тошкент вилояти телерадиоканали” ДМнинг коʻрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда ва шу мавзуда суҳбатлар уюштиришда, хусусан, телеканалнинг “Кун мавзуси” коʻрсатуви ва “Талқин ва таҳлил” ток-шоусини тасвирга олишда фойдаланилган (“Тошкент вилояти телерадиоканали” ДМнинг 2025-йил 3-ноябрдаги 01-03-131-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу телекўрсатувларнинг мазмуни илмий далиллар билан бойитилган; 
туркий тиллар адабий таъсир ва адабий алоқа ҳодисалари, ўзбек тили корпусида лингвистик ва экстралингвистик қидирув параметрларининг лингвистик ва дастурий асосларини ишлаб чиқиш каби масалаларга оид хулосалардан, ўзбек тили корпусида лингвистик ва экстралингвистик қидирув параметрларининг лингвистик асослари ва дастурий таъминотига оид таҳлил ва хулосалардан Озарбайжон Республикаси ФА Насимий номидаги Тиллар Институти ҳузурида 2022–2025-йиллар учун мўлжалланган НАТ-1-22-25 рақамли “Тиллар мазмунини модернизациялаш асосида туркий тиллар компонентлигини ривожлантириш техлологиясини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада самарали фойдаланилган (Озарбайжон Республикаси ФА Насимий номидаги Тиллар Институти томонидан тақдим этилган 2025-йил 16-апрелдаги 147/АЗЕ маълумотномаси). Натижада туркий тиллар корпусини қуришда ва туркий бирликларни лингвистик ва экстралингвистик белгилашда тадқиқотда таклиф қилинган теглар тизими ва моделларидан самарали фойдаланилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish