Шукурова Дилбар Шукруло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим кластери шароитида инклюзив таълим самарадорлигини оширишнинг инновацион механизмлари”, 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.06.PhD/Ped565.
Илмий раҳбар: Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12. Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Раҳимова Хуршида Содиқовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик таълим кластери шароитида инклюзив таълим самарадорлигини оширишнинг  инновацион механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим кластери шароитида инклюзив таълим самарадорлигини оширишнинг педагогик шарт-шароитлари ўқувчиларда академик-ижтимоий бўшлиқларни диагностикасига асосланган тўсиқсиз муҳит яратишдаги субектлар фаолиятини интеграциялашнинг пропедевтика босқичига симуляция устуворлигида сингдириш асосида аниқлаштирилган;
инклюзив таълим самарадорлигини оширишнинг субектлар фаолияти интеграциясига асосланган интегратив модели коррексион-ривожлантирувчи дидактик блокларни очиқ ахборот муҳитида синергетик таъсирнинг динамик фарқлари синтезида метапредмет контексти бўйича оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив таълим самарадорлигини оширишнинг адаптив механизмлари, ўқувчиларнинг фанлар кесимида янги билимни ўзлаштиришига мослашувчан кластер адаптив методик тизимни академик-персонал муҳитда индивидуал ривожланиш харитаси индикаторларига кўра, модификациялаш асосида такомиллаштирилган; 
инклюзив таълим самарадорлигини оширишнинг коррексион-дидактик таъминоти инклюзив компетентликни субектлараро прогностик мониторинг қилиш учун мўлжалланган “Профифлаер” дастурини алоҳида эҳтиёжлари мавжуд бўлган болалар ривожланишини комплекс таъминлашга қаратилган коррексион фаолият мазмунига дифференциал сингдириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим кластери шароитида инклюзив таълим самарадорлигини оширишнинг инновацион механизмларини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган илмий изланишлар натижалар асосида:
педагогик таълим кластери шароитида инклюзив таълим самарадорлигини оширишнинг педагогик шарт-шароитлари, инклюзив таълимда иштирокчилари ўртасида дўстона муносабатни диагностика қилишга қаратилган тўсиқсиз муҳит тамойили асосида, субектлар фаолиятини интеграциялашнинг пропедевтика босқичига симуляция устуворлигида сингдиришга оид тавсиялари "Логопсихология" номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи билан тасдиқланган 68-772-сонли гувоҳнома). Натижада, алоҳида таълим эҳтиёжи мавжуд ўқувчиларда академик фаолликни таъминлашга қаратилган самарали коммуникация муҳити яратилишига хизмат қилган; 
таълим кластери шароитида инклюзив таълим самарадорлигини оширишнинг кластер модели коррексион ва дидактик блокларни очиқ ахборот муҳитида синергетик таъсирнинг динамик фарқлари синтезида метопредмет контексти бўйича оптималлаштиришга оид тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканлининг “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенариясини тайёрлашда фойдаланилган (2023-2025 йиллар), (“Ўзбекистон” телерадиоканали 2025-йил 17-июндаги  05-09-933-сонли маълумотномаси). Натижада, кластер субектлари ҳамкорлигида инклюзив таълим самарадорлигини оширишнинг самарали механизмларини кенг тарғиб этишга шароит яратилган.
инклюзив таълим самарадорлигини ошириш ва унинг дидактик таъминотини яратишда, инклюзив компетентликни субектлар фаолияти кесимида мониторинг қилишга қаратилган “ПРОФИФЛАЕР” дастури алоҳида эҳтиёжлари мавжуд болалар ривожланишини таъминлашга қаратилган ўқув фаолияти мазмунига дифференциал сингдиришга оид таклифлари “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази” нинг педагог кадрларни инклюзив таълимга тайёрлашга мўлжалланган дастурларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази 2025-йил. 17-июндаги 01/10-01-205-сон маълумотномаси). Натижада, инклюзив таълим самарадорлигини оширишда субектлар фаолиятини оптималлаштирувчи педагогик статегияларнинг узлюксиз таълим бўғинларига ҳам жорий этиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish