Қўлдошев Ғанижон Намозовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Операциядан кейинги вентрал чурраси бўлган беморларни касалликнинг патогенетик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда даволаш тактикасини оптималлаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2899.
Илмий раҳбар: Абдурахманов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Ходжиев Данияр Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Курбаниязов Зафар Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия маркази.
II. Тадқиқотнинг мақсади: операциядан кейинги вентрал чурраси бўлган беморларни касалликнинг патогенетик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда даволаш тактикасини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор операциядан кейинги вентрал чурраси бўлган беморларда, маҳаллий тўқималар ва “Эсфил” полипропилен тўрли имплантати ёрдамида герниопластикадан сўнги даврда асоратлар ривожланишининг сабаблари аниқланган;
“Эсфил” (полипропиленли) ва “Титанли ипак” (титанли) имплантатлари турига боғлиқ ҳолда операциядан кейинги асоратлар ривожланишини башоратловчи иммунологик маркёрлар аниқланган;
операциядан кейинги вентрал чурраларни жарроҳлик йўли билан даволашда “Эсфил” (полипропиленли) ва “Титанли ипак” (титанли) имплантлари қўлланилишининг қиёсий самарадорлиги аниқланган;
илк бор операциядан кейинги эрта даврни ўрганиш асосида титанли ипакдан фойдаланиш жароҳат суюқлигидаги цитокинлар (IL-8, IL-6, TNF-Α, IL-4, IL-10) даражаси динамикасига, тўқима регенерациясига ижобий таъсир кўрсатиши ҳамда асоратлар ривожланишини 31% дан 16,6% гача камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиши бўйича 2025 йил 10 июндаги 19/57 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк маротаба операциядан кейинги вентрал чурраси бўлган беморларда, маҳаллий тўқималар ва “Эсфил” полипропилен тўрли имплантати ёрдамида герниопластикадан сўнги даврда асоратлар ривожланишининг сабаблари аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: маҳаллий тўқималар билан оддий пластика усулининг "Эсфил" полипропилен тўрли имплантати ёрдамида бажарилган герниопластика билан қиёсий ўрганилиши операциядан кейинги эрта давр натижаларини объектив баҳолаш ва қайси усул беморлар учун хавфсизроқ, кам асоратли ва тезроқ тузалишини таъминлашини аниқлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий натижалар Кашкадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (13.08.2024 йилдаги №125 буйрук) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (16.09.2024 йилдаги №48 буйрук) амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейинги вентрал чурраси бўлган беморларни даволашда самарали ва кам асоратли жарроҳлик усулини аниқлаш беморларнинг ҳаёт сифатини оширади, уларнинг тезроқ соғайиб, меҳнат фаолиятига қайтишига ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: самарали даволаш усулини танлаш (маҳаллий тўқима ёки "Эсфил" тўри) операциядан кейинги асоратлар сонини камайтиришга ва касалхонада ётиш муддатини қисқартириш орқали 1 нафар бемор учун 795000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини беради. Хулоса: ушбу илмий янгилик вентрал чурраларни даволашда маҳаллий тўқимали пластика ва "Эсфил" тўрли имплантатнинг самарадорлигини баҳолашга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: “Эсфил” (полипропиленли) ва “Титанли ипак” (титанли) имплантатлари турига боғлиқ ҳолда операциядан кейинги асоратлар ривожланишини башоратловчи иммунологик маркёрлар аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: турли хилдаги имплантатлардан фойдаланишда операциядан кейинги асоратларнинг ривожланишига олиб келувчи аниқ хавф омилларини аниқлаш имплантат турини танлашда ва жарроҳликдан олдинги тайёргарликни режалаштиришда индивидуаллаштирилган ёндашувни қўллашга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий натижалар Кашкадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (13.08.2024 йилдаги №125 буйрук) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (16.09.2024 йилдаги №48 буйрук) амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган хавф омиллари асосида беморларни индивидуал бошқариш имконияти беморларнинг даволаниш жараёнини осонлаштиради, оғриқли асоратлардан ҳимоялайди ва соғлиқларини тезроқ тиклашга, яъни меҳнат фаолиятига эрта қайтишга кўмаклашади. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан кейинги асоратларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини олдиндан аниқлаш асоратларни камайтириш орқали 1 нафар бемор учун тахминан 925000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имкониятини беради. Хулоса: ушбу тадқиқот давомида олинган маълумотлар жарроҳларга имплантат танлашда ва индивидуаллаштирилган профилактика стратегияларини ишлаб чиқишда ёрдам беради.
учинчи илмий янгилик: операциядан кейинги вентрал чурраларни жарроҳлик йўли билан даволашда “Эсфил” (полипропиленли) ва “Титанли ипак” (титанли) имплантлари қўлланилишининг қиёсий самарадорлиги аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: “Эсфил” полипропилен тўрли имплантати ва “Титанли ипак” имплантати ёрдамида бажарилган герниопластика операцияларининг эрта ва узоқ даврдаги натижаларини қиёсий ўрганиш қайси имплантат турининг (оддий полипропилен ёки титанлани) рецидив хавфи, асоратлар сони ва беморнинг тикланиши бўйича устунлигини аниқлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий натижалар Кашкадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (13.08.2024 йилдаги №125 буйрук) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (16.09.2024 йилдаги №48 буйрук) амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: энг яхши имплантат турини аниқлаш беморларда жарроҳликдан кейинги асоратлар хавфини минималлаштиришга, рецидив (қайта чурра пайдо бўлиши) даражасини пасайтиришга ёрдам бериб, беморларнинг ҳаёт сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: юқори самарадорликка эга бўлган имплантатни танлаш (масалан, кам рецидив ва асоратлар берадиган “Титанли ипак” ёки "Эсфил") такрорий операциялар, узоқ муддатли асоратларни даволаш ва дори-дармон харажатларини камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор учун тахминан 1500000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини беради. Хулоса: ушбу тадқиқот вентрал чурраларни протезли тиклашда хавфсиз ва самарали имплантатни танлаш бўйича аниқ илмий йўналиш беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк маротоба операциядан кейинги эрта даврни ўрганиш асосида титанли ипакдан фойдаланиш жароҳат суюқлигидаги цитокинлар (IL-8, IL-6, TNF-Α, IL-4, IL-10) даражаси динамикасига, тўқима регенерациясига ижобий таъсир кўрсатиши ҳамда асоратлар ривожланишини 31% дан 16,6% гача камайтириши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу тадқиқот полипропилен ("Эсфил") ва титанли ("Титанли ипак") имплантатларига организмнинг биологик жавобини, хусусан, тизимли ва маҳаллий яллиғланиш реакцияси даражасини ва цитокинлар (яллиғланиш маркерлари) даражасидаги ўзгаришларни чуқур ўрганишга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий натижалар Кашкадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (13.08.2024 йилдаги №125 буйрук) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (16.09.2024 йилдаги №48 буйрук) амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: яллиғланиш реакциясини камроқ келтириб чиқарадиган имплантатни аниқлаш беморларда жарроҳликдан кейинги даврдаги оғриқ синдроми ва яллиғланиш билан боғлиқ бошқа асоратларнинг интенсивлигини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: имплантатга нисбатан яллиғланиш реакциясининг пастлиги операциядан кейинги асоратларни даволаш ва оғриқни бошқариш орқали 1 нафар бемор учун тахминан 140000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имкониятини беради. Хулоса: илмий янгиликни амалиётда қўллаш полипропиленли ва титанли имплантатларнинг инсон организмига таъсирини (тизимли яллиғланиш ва цитокинлар орқали) микро даражада тушунишга ёрдам беради.