Бахриддинов Нурали Бекмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни кредит-модул таълим тизимида ўқитиш жараёнида коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P902.
Илмий раҳбар: Саидов Азамат Исмоилович психология фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори, профессор; Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларни кредит-модул таълим тизимида ўқитиш жараёнида коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг психологик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва тавсийалар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кредит-модул таълим тизимидаги ўқув жараёнининг ўзига хос жиҳатларига кўра таълим босқичларида ўқув фаоллиги, мулоқот тажрибаси ва ижтимоий ўзаро таъсир механизмларининг дифференциал намоён бўлиши туфайли талабалар коммуникатив компетентлигининг вербал ва новербал ахборотларни семиотик қўллаш ўқувига боғлиқ хусусиятларини циклик ривожланиши далилланган;
кредит-модул тизимидаги таълим жараёнида субъект-ресурс-субъект муносабатлар триадасига кўра “талаба–талаба” ва “талаба–педагог” мулоқотидаги эмоционал барқарорликнинг ахборотларни креатив идрок этишга таъсири туфайли талабаларнинг мустақил ишлаш кўникмаси орқали ижодий фаолликни коммуникатив компетентлик билан интегратив ривожланишида намоён бўлиши аниқланган;
шахслараро мулоқотда талабаларнинг коммуникатив компетентлигини намоён бўлишига кўра таълим босқичларида мулоқотчанлик, бошқаларни қабул қилиш ракурсида ўзини қабул қилиш ва эмоционал барқарорликнинг интегратив ривожланиши туфайли ўқув жараёнидан фарқли равишда ўқув гуруҳига ижтимоий мослашувни кучли кечиши аниқланган;
кредит-модул таълим тизимида талабалар коммуникатив компетентлигини ривожлантириш жараёни ўқув фаолиятини ташкил этиш шаклларига кўра индивидуал ва гуруҳий фаолиятда мулоқот стратегиялари ҳамда аффилиация эҳтиёжининг доминантлиги туфайли коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг иерархик психологик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
«Талабаларни кредит-модул таълим тизимида ўқитиш жараёнида коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари»ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
кредит-модул таълим тизимидаги ўқув жараёнининг ўзига хос жиҳатларига кўра таълим босқичларида ўқув фаоллиги, мулоқот тажрибаси ва ижтимоий ўзаро таъсир механизмларининг дифференциал намоён бўлиши туфайли талабалар коммуникатив компетентлигининг вербал ва новербал ахборотларни семиотик қўллаш ўқувига боғлиқ хусусиятларини циклик ривожланиши далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-276-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-276а-сон маълумотномаси). Натижада кредит-модул тизмида таҳсил олаётган талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожланганлигидаги дифференциал фарқларни аниқлаш имкони яратилган;
кредит-модул тизимидаги таълим жараёнида субъект-ресурс-субъект муносабатлар триадасига кўра “талаба–талаба” ва “талаба–педагог” мулоқотидаги эмоционал барқарорликнинг ахборотларни креатив идрок этишга таъсири туфайли талабаларнинг мустақил ишлаш кўникмаси орқали ижодий фаолликни коммуникатив компетентлик билан интегратив ривожланишида намоён бўлиши аниқланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-276-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-276а-сон маълумотномаси). Натижада кредит-модул тизимидаги таълим жараёнида талабаларнинг коммуникатив компететнлигини ривожланишига шахс ижодий фаоллигини таъсирини тадқиқ қилишга эришилган;
шахслараро мулоқотда талабаларнинг коммуникатив компетентлигини намоён бўлишига кўра таълим босқичларида мулоқотчанлик, бошқаларни қабул қилиш ракурсида ўзини қабул қилиш ва эмоционал барқарорликнинг интегратив ривожланиши туфайли ўқув жараёнидан фарқли равишда ўқув гуруҳига ижтимоий мослашувни кучли кечиши аниқланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-276-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-276а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг кредит-модул таълим тизимида ўқитиш жараёнида коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг психологик хусусиятларини ривожлантиришда қуйидаги натижаларга эришилган;
кредит-модул таълим тизимида талабалар коммуникатив компетентлигини ривожлантириш жараёни ўқув фаолиятини ташкил этиш шаклларига кўра индивидуал ва гуруҳий фаолиятда мулоқот стратегиялари ҳамда аффилиация эҳтиёжининг доминантлиги туфайли коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг иерархик психологик модели ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-276-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-276а-сон маълумотномаси). Натижада кредит модул тизимида таҳсил олувчи талабаларнинг коммуникатив компитентлиги ривожлантиришнинг модели таклиф этилган тавсиялар “Онтогенез психологияси ва дифферсиал психология” модули ишлаб чиқилган.