Иноқов Бахтиёр Рахимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тезкор-қидирув хизмати ходимлари касбий фаолиятида муваффақиятга эришиш мотивлари ривожланишининг ижтимоий-психологик жиҳатлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/P673.
Илмий раҳбар: Равшанов Лочинбек Уринович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллажанова Дилноза Султанбековна, психология фанлари доктори, профессор: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро халқаро университети
Диссертация йоъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: тезкор-қидирув хизмати ходимлари касбий фаолиятида муваффақиятга эришиш мотивлари ривожланишининг ижтимоий-психологик жиҳатларини ўрганиш орқали амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тезкор-қидирув хизмати ходимларида муваффақиятга эришиш хусусиятларини шкаллантиришда иродавий ва мотивацион жиҳатлар яʼни ички мотив, билиш мотив, иродавий қувват, мусобақалашув мотиви, ўз имкониятларини баҳолаш ва ташаббускорлик сифатлари ўзига хос ёрдамчи восита сифатида хизмат қилиши асосланган;
тезкор-қидирув хизмати ходимлари касбий фаолиятида муваффақиятга эришиш мотивлари ривожланишининг ижтимоий-психологик жиҳатлари билан шахслилик хусусиятлари ўзаро боғлиқликни акс эттириб, қўзғалиш, ҳаракатчанлик ҳамда мувозанатлашганлик кучи каби омиллар қуйилашган сари, ички ишлар ходимларида муваффақиятга эришиш салбий жиҳатдан шаклланиши аниқланган;
тезкор-қидирув хизмати ходимларида муваффақиятга эришиш хусусиятларини ижобий таʼминловчи ижтимоий-психологик сифатлар: интернал локус назорат, муваффақиятга эришиш даражаси, касбий фаолиятда кўзланган натижаларга эриша олиш, ички мотив, топшириқларни осон бажара олиш ва ташаббускорлик каби омиллар муҳим эканлиги исботланган;
тезкор-қидирув хизмати ходимларида муваффақиятга эришиш хусусиятлари таҳлил қилиниб, бунда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ва киберхавфсизлик бўлимларида касбий фаолият юритувчи ходимларга қараганда, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлимлари ходимларида муваффақиятга эришиш мотивлари юқори эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тезкор-қидирув хизмати ходимлари касбий фаолиятида муваффақиятга эришиш мотивлари ривожланишининг ижтимоий-психологик жиҳатлари бўйича олинган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
тезкор-қидирув хизмати ходимларида муваффақиятга эришиш хусусиятларини шкаллантиришда иродавий ва мотивацион жиҳатлар яʼни ички мотив, билиш мотив, иродавий қувват, мусобақалашув мотиви, ўз имкониятларини баҳолаш ва ташаббускорлик сифатлари ўзига хос ёрдамчи восита сифатида хизмат қилиши асосланганлигига доир натижалар Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий ҳарбий округ ҳузуридаги “Илмий тадқиқот” илмий-амалий ва услубий марказининг 2025-йил 17-октябрдаги 1/27-сонли маълумотномаси). Натижада, ички ишлар тизимида ходимларнинг муваффақиятга эришиш мотивларини ривожлантиришга сабаб бўлувчи омилларни аниқлашга эришилган;
тезкор-қидирув хизмати ходимлари касбий фаолиятида муваффақиятга эришиш мотивлари ривожланишининг ижтимоий-психологик жиҳатлари билан шахслилик хусусиятлари ўзаро боғлиқликни акс эттириб, қўзғалиш, ҳаракатчанлик ҳамда мувозанатлашганлик кучи каби омиллар қуйилашган сари, ички ишлар ходимларида муваффақиятга эришиш салбий жиҳатдан шаклланиши аниқланганлигига доир натижалар Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий ҳарбий округ ҳузуридаги “Илмий тадқиқот” илмий-амалий ва услубий марказининг 2025-йил 17-октябрдаги 1/27-сонли маълумотномаси). Натижада, муваффақиятга эришиш мотивларини ривожлантиришга доир психодиагностик методикаларни бойитишга эришилган;
тезкор-қидирув хизмати ходимларида муваффақиятга эришиш хусусиятларини ижобий таʼминловчи ижтимоий-психологик сифатлар: интернал локус назорат, муваффақиятга эришиш даражаси, касбий фаолиятда кўзланган натижаларга эриша олиш, ички мотив, топшириқларни осон бажара олиш ва ташаббускорлик каби омиллар муҳим эканлиги исботланганлигига доир янгилик Психология ўқув-илмий маркази фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий ҳарбий округ ҳузуридаги “Илмий тадқиқот” илмий-амалий ва услубий марказининг 2025-йил 17-октябрдаги 1/27-сонли маълумотномаси). Натижада, марказ лабораторияларининг илмий-методик таʼминотини янада бойиши таʼминланишига хизмат қилган;
тезкор-қидирув хизмати ходимларида муваффақиятга эришиш хусусиятлари таҳлил қилиниб, бунда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ва киберхавфсизлик бўлимларида касбий фаолият юритувчи ходимларга қараганда, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлимлари ходимларида муваффақиятга эришиш мотивлари юқори эканлиги далилланганлигига доир натижалар Психология ўқув-илмий маркази фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий ҳарбий округ ҳузуридаги “Илмий тадқиқот” илмий-амалий ва услубий марказининг 2025-йил 17-октябрдаги 1/27-сонли маълумотномаси). Натижада, ички ишлар органлари тезкор-қидирув бўлими ходимларида муваффақиятга эришиш хусусиятлари билан боғлиқ илмий-амалий натижаларни бойитилишга эришилган.