Юсупов Миржалол Шовкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пиво ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш тизимининг моделлари ва алгоритмлари”, 05.01.08-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т3895.
Илмий раҳбар: Техника фанлари доктори, профессор. Юсупбеков Азизбек Нодирбекович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.02.03.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Исмаилов Мирҳалил Агзамович; техника фанлари номзоди, доцент Хамидов Баходир Таджиддинович.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пиво ишлаб чиқариш жараёнининг, хусусан заторни қандлаштириш ва ферментация босқичларининг мураккаб ночизиқли динамикасини ҳисобга олган ҳолда жараённи бошқаришнинг моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиво ишлаб чиқаришнинг заторни қандлаштириш босқичида ферментатив гидролиз ва аралаштириш жараёнларида ҳарорат режимлари ўзгаришини маҳсулотнинг физик-кимёвий хусусиятларига таъсирини башорат қилиш имконини берувчи Баллинг ёндашуви асосида биокинетик ва имитацион моделлари ишлаб чиқилган;
технологик параметрларнинг вақт бўйича ўзгарувчанлиги, ноаниқлиги ва кўп мезонли сифат талаблари шароитида энг мақбул бошқариш усулини асосли танлаш имконини берувчи кўп мезонли қарор қабул қилиш методологиясига асосланган тавсиялар тизими ишлаб чиқилган;
заторни тайёрлаш ва ферментация жараёнларининг жорий ҳолатини реал вақт режимида аниқлаш, бевосита ўлчаб бўлмайдиган яширин параметрларни баҳолаш ҳамда ташқи ғалаёнларга бардошлиликни ошириш имконини берувчи горизонт силжиши асосидаги башоратли ва Такаги–Сугено тамойилига асосланган ноқатъий мантиқий бошқариш тизимини синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган башоратловчи моделлар ҳамда Такаги–Сугено тамойилига асосланган ноқатъий мантиқий ва горизонт силжиши алгоритмлари асосида заторни тайёрлаш ва ферментация жараёнларини адаптив бошқариш, технологик параметрларни оптимал ростлаш ҳамда жараён самарадорлигини ошириш имконини берувчи интеллектуал бошқариш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Пиво ишлаб чиқаришда заторни қандлаштириш ва ферментация жараёнининг такомиллаштирилган бошқариш тизимини синтезлаш натижалари асосида:
технологик жараёнларини башоратли ҳамда мантиқий бошқариш тизими “ИНТЕР РОҲАТ” АЖ да жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноат уюшмасининг 2025-йил 5-сентябрдаги 09-92/09-25 сон маълумотномаси). Натижада, ахборотларни қайта ишлаш вақтини 1,3 % га камайтириш ҳисобига, жараённи бошқаришда натижаларни олиш ва қарор қабул қилиш тезлигини ошириш имконини берган.
пиво ишлаб чиқариш жараёнининг технологик параметрларини реал вақт режимида бошқаришнинг дастурий мажмуаси “ИНТЕР РОҲАТ” АЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/04-04-636-сон маълумотномаси). Натижада, пиво ишлаб чиқаришда заторни қандлаштириш ва ферментация жараёнларинининг сифат кўрсаткичини ошириш ва бошқаришдаги энергия сарфини 1.4-1.7 % га камайтириш имконини берган.