Файзуллаева Камола Суннатилло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқимачилик матолари селлюлозасини биокимёвий модификациялаш», 02.00.06 - Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/К930.
Илмий раҳбар: Рафиков Адҳам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.К.04.04.
Расмий оппонентлар: Махкамов Музаффар Абдуғаппорович, кимё фанлари доктори, профессор; Жўраев Мурод Махмаражаб ўғли, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик матоси селлюлозасини ферментлар комплекси ёрдамида биокимёвий модификациялаш шароитлари ва самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта селлулозасини бифермент комплекси ва паст консентрацияли ишқорий эритма аралашмаси билан биокимёвий модификация қилиш орқали матоларни пардозлашга тайёрлаш жараёнининг жадаллаштирилиши исботланган;
селлулозани биокимёвий модификациялаш самарадорлигини эритмага ажралиб чиққан қандларнинг умумий миқдори ва матонинг капиллярлиги орқали тасдиқланиш имконияти аниқланган;
комплексдаги ҳар бир фермент ва реагентнинг селлюлоза таркибидаги охорловчи крахмал ва бошқа қўшимчалар билан таъсирлашув реакцияларининг схемалари ва оптимал шароитлари аниқланган;
селлулозани модификациялаш усули билан таркиби, тузилиши, морфологияси, физик-механик ва термик хоссалари, бўялиш хусусиятининг боғлиқликлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик матолари селлулозасини биокимёвий модификациялаш, физик-кимёвий ва амалий хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта селлюлозасига биологик ферментлар ва натрий гидроксиди эритмалари билан биокимёвий ишлов бериш усули “ТУРОН ТЕХ” МЧЖ корхонасининг пардозлаш бўлимида ишлаб чиқариш жараёнида жорий этилган (“ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 2/25-2229-сонли маълумотномаси). Натижада, матоларни бўяшга тайёрлаш жараёнини жадаллаштириш ва физик-механик хоссаларини яхшилаш, жумладан узилиш кучини 13-16% га, капиллярлигини 13-17% га ошириш имкониятини берган;
пахта матосини бўяшга тайёрлаш жараёнини биокимёвий жадаллаштириш усули “CЛАСС ТЕХ ПРОДУCТИОН” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (“ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 2/25-2229-сонли маълумотномаси). Натижада, анъанавий тайёрланган матога нисбатан биокимёвий тайёрлаган матонинг узилиш кучи 11-24% га, ҳаво ўтказувчанлиги 20-26% га ошириш имкониятини берган.