Аманова Нодира Тулкиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳомиладорликнинг турли муддатларида COVID-19 касаллигини ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда мослашув даври хусусиятлари”, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2022.2.PhD/Tib2726.
Илмий рахбар: Ашурова Дилфуза Тошпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар: Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хасанова Саида Сабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорлик даврида COVID-19 касаллигини ўтказган оналардан янги туғилган чақалоқларда мослашув ва иммунологик механизмларнинг хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорлик даврида она томонидан ўтказилган COVID-19 нинг янги туғилган чақалоқларнинг мослашув имкониятларига таъсири исботланган;
ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқлар мослашувининг патологик кечишининг патогенетик ривожланиш механизмида иштирок этувчи туғма иммунитетнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланиши билан исботланган;
COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда IL-1β/IL-6 ва IL-1β/IL-8 киндик ва периферик индекслари сезиларли даражада ошиши ҳомила ичи яллиғланиш олди таъсирнинг яққол намоён бўлишини кўрсатади ва мослашувнинг бузилиши хавфини эрта табақалаштириш учун киндик индекси ўлчовларини янада маълумотли қилиши исботланган;
ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларнинг адаптацион имкониятларини шакллантиришнинг кўп омилли модели клиник ва иммун хусусиятлар асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларда адаптацион бузилишлар ривожланишини эрта ташхислаш усулларини такомиллаштириш буйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ҳомиладорлик даврида она томонидан ўтказилган COVID-19 нинг янги туғилган чақалоқларнинг мослашув имкониятларига таъсири исботланганлиги ТошПТИ Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрда 03/303-сон билан тасдиқланган “Перинатал даврнинг турли муддатларида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларнинг мослашув имкониятларини клиник ва иммун хусусиятлари асосида шакллантириш модели” номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 1 ноябрдаги 282-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 30 октябрдаги 130-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/78-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: она томонидан ўтказилган COVID-19 нинг янги туғилган чақалоқларнинг мослашув имкониятларига таъсири бўйича таклиф этилган маълумотлар неонатал даврдаги чақалоқларнинг мослашуви бузилишининг ривожланишини ташхислаш ва башорат қилишга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида болалар ўлими ва ногиронлигини камайтиришга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган модель ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларнинг мослашуви бузилишининг ривожланишини башорат қилишни оширишга имкон беради, аралашувлар ҳажмини, реабилитация ва стационар шароитда бўлиш вақтини камайтиради, бу иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб, ҳар бир беморни шифохонага ётқизишнинг 10 кунида 1 бемор учун ўртача 575330 сўмни тежайди, йиллик иқтисодий кўрсаткич эса 147 беморга 95504780 сўмни харажатларни тежашга эришилган. Хулоса: ҳомиладорлик пайтида она томонидан ўтказилган COVID-19 инфекциясининг янги туғилган чақалоқларнинг мослашув имкониятларига таъсири ҳақида таклиф этилган янги маълумотлар ҳар бир бемор учун 10 кунлик стационарда бўлиш давомида 575330 сўм маблағни тежаш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик : ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқлар мослашувининг патологик кечишининг патогенетик ривожланиш механизмида иштирок этувчи туғма иммунитетнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланиши билан исботланганлиги ТошПТИ Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрда 03/303-сон билан тасдиқланган “Перинатал даврнинг турли муддатларида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларнинг мослашув имкониятларини клиник ва иммун хусусиятлари асосида шакллантириш модели” номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 1 ноябрдаги 282-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 30 октябрдаги 130-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган.(Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/78-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган моделнинг клиник тадқиқотлари шуни кўрсатадики, иммунологик тадқиқотлар, хусусан, ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ИЛ-8 нинг киритилиши ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларда клиник ва иммунологик хусусиятлар асосида мослашув бузилишининг ривожланишини башорат қилишни ошириш имконини беради, тиббий аралашувлар ҳажмини, реабилитация ва касалхонада қолиш муддатини камайтиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган модель ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларнинг мослашуви бузилишининг ривожланишини башорат қилишни оширишга имкон беради, аралашувлар ҳажмини, реабилитация ва стационар шароитда қолиш вақтини камайтиради, бу иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб, ҳар бир беморни шифохонага ётқизишнинг 10 кунида 1 бемор учун ўртача 575330 сўмни тежайди ва йиллик иқтисодий кўрсаткич 95504780 сўмни маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: диагностик чора-тадбирлар мажмуасига иммунологик текширувларни, хусусан, ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ИЛ-8 ни киритиш ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларнинг клиник ва иммун хусусиятлари асосида мослашув бузилишининг ривожланишини башорат қилишни оширишга имкон беради, аралашувлар ҳажмини, реабилитация ва касалхонада қолиш муддатини камайтирган, бу иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб, касалхонада 10 кун қолиш учун 1 бемор учун 575330 сўмни тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда IL-1β/IL-6 ва IL-1β/IL-8 киндик ва периферик индекслари сезиларли даражада ошиши ҳомила ичи яллиғланиш олди таъсирнинг яққол намоён бўлишини кўрсатади ва мослашувнинг бузилиши хавфини эрта табақалаштириш учун киндик индекси ўлчовларини янада маълумотли қилиши исботланганлиги ТошПТИ Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрда 03/303-сон билан тасдиқланган “Перинатал даврнинг турли муддатларида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларнинг мослашув имкониятларини клиник ва иммун хусусиятлари асосида шакллантириш модели” номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 1 ноябрдаги 282-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 30 октябрдаги 130-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган.(Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/78-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган модель бўйича ўтказилган клиник тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иммунологик тадқиқотларни, хусусан, ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ИЛ-8ни киритиш ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларнинг клиник ва иммун хусусиятларига асосланиб, аралашувлар ҳажмини, реабилитация ва стационар шароитда қолиш вақтини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган модель ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларнинг мослашуви бузилишининг ривожланишини башорат қилишни оширишга имкон беради, аралашувлар ҳажмини, реабилитация ва стационар шароитда бўлиш вақтини камайтиради, бу иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб, ҳар бир беморни шифохонага ётқизишнинг 10 кунида 1 бемор учун ўртача 575330 сўмни тежайди. Хулоса: диагностик чора-тадбирлар мажмуасига иммунологик текширувларни, хусусан, ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ИЛ-8 ни киритиш ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларнинг клиник ва иммун хусусиятларига асосланиб, мослашув бузилишининг ривожланишини башорат қилишни яхшилайди, аралашувлар ҳажмини, реабилитация ва касалхонада қолиш муддатини қисқартиради, бу эса иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб, касалхонада 10 кун қолганда 1 бемор учун 325380 сўмни тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларнинг адаптацион имкониятларини шакллантиришнинг кўп омилли модели клиник ва иммун хусусиятлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ТошПТИ Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрда 03/303-сон билан тасдиқланган “Перинатал даврнинг турли муддатларида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларнинг мослашув имкониятларини клиник ва иммун хусусиятлари асосида шакллантириш модели” номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 1 ноябрдаги 282-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 30 октябрдаги 130-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/78-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган модель бўйича ўтказилган клиник тадқиқотлар ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларнинг клиник ва иммунитет хусусиятлари асосида мослашув бузилишининг ривожланишини башорат қилишни оширишга имкон берган, аралашувлар ҳажмини, реабилитация ва стационар шароитда қолиш муддатини камайтирган, бу эса иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган модель бўйича ўтказилган клиник тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иммунологик тадқиқотларни, хусусан, ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ИЛ-8 ни киритиш ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларнинг клиник ва иммун хусусиятларига асосланиб, аралашувлар ҳажмини, реабилитация ва стационар шароитда қолиш вақтини камайтиради, бу иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб, 1 бемор учун ўртача 685320 сўмни тежайди. Хулоса: таклиф этилган модель COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган чақалоқларда адаптацион бузилишларнинг ривожланиш эҳтимолини 80% гача аниқлик билан башорат қилиш имконини берган, бу иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб, шифохонада 10 кун қолганда 1 бемор учун 325380 сўмни тежаш имконини берган. Натижада, 93,2% ҳолатда COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган неонатал даврдаги чақалоқларда мослашув бузилишларининг ривожланишини олдини олиш ва боланинг ҳаёт сифатини яхшилаш, касалланиш фоизини камайтириш имконини берган.