Иномова Гулмира Қаҳрамонжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Бошланғич мактаб ёшидаги болаларда бош мия травматик шикастланишларининг нейроэндокрин асоратларини эрта ташхислаш ва профилактикаси тамойиллари" 14.00.03 - Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib 3726.
Илмий раҳбар: Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасанинг номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.03.
Расмий оппонентлар: Ортиқова Дилфуза Махаматовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент;  Ахмедиев Махмуд Мансурович,  тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли оғирликдаги бош мия жароҳати олган кичик мактаб ёшидаги болаларда посттравматик эндокрин бузилишларнинг тарқалиши, тузилиши, хавф омиллари ва ривожланиш динамикасини клиник, лаборатория ва нейровизуализация маълумотларига асосланиб аниқлаш, шунингдек, ушбу бузилишларни эрта ташхислаш ва олдини олиш алгоритмини ишлаб чиқиш ҳамда унинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
клиник, гормонал, биокимёвий ва нейровизуализацион усулларни ўз ичига олган унификацияланган протоколдан фойдаланган истиқболли когорт тадқиқоти натижасида кичик мактаб ёшидаги болаларда бош мия жароҳатининг нейроэндокрин асоратлари келиб чиқиши аниқланган;
субклиник гипопитуитаризм ўткир даврида ҳамда оғир БМЖ билан оғриган болаларда турли оғирликдаги БМЖда гормонал паттернлар STG–IFR-1 ва AKTG–кортизол ўқлари тизимининг барқарор бузилиши исботланган;
FOUR, PBSS, Glazgo шкалаларига ҳамда Veksler ва Benton тестларига кўра БМЖ билан оғриган болаларда турли оғирликдаги БМЖда гормонал бузилишларнинг даражаси гипофизнинг нейровизуализацион ва когнитив функцияларнинг кўрсаткичлари ўзгаришлари олиб келиши исботланган;
эндокрин дисфункцияларнинг етакчи предиктори бўлган лаборатория ва МРТ маркерларининг комбинацияси БМЖнинг оғирлиги ва уларнинг ривожланишини юқори аниқлик билан башорат қилиш имконини бериши натижасида гормонал ўрин босувчи терапияни тайинлаш мезонларини ўз ичига олган травмадан кейинги эндокрин асоратларни эрта ташхислаш ва олдини олишнинг алгоритми самарадорлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.
Турли оғирликдаги бош мия жароҳати олган кичик мактаб ёшидаги болаларда посттравматик эндокрин бузилишларнинг тарқалиши, тузилиши, хавф омиллари ва ривожланиш динамикасини клиник, лаборатория ва нейровизуализация маълумотларига асосланиб аниқлаш, шунингдек, ушбу бузилишларни эрта ташхислаш ва олдини олиш алгоритмини ишлаб чиқиш ҳамда унинг самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:     
биринчи илмий янгилик: клиник, гормонал, биокимёвий ва нейровизуализацион усулларни ўз ичига олган унификацияланган протоколдан фойдаланган истиқболли когорт тадқиқоти натижасида кичик мактаб ёшидаги болаларда бош мия жароҳатининг нейроэндокрин асоратлари келиб чиқиши аниқланган. Клиник, гормонал, биокимёвий ва нейровизуализацион усулларни ўз ичига олган унификацияланган протоколдан фойдаланган истиқболли когорт тадқиқоти натижасида кичик мактаб ёшидаги болаларда бош мия жароҳатининг нейроэндокрин асоратлари келиб чиқиши аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 27-июнда 62-58/у-сон билан тасдиқланган "Бош мия жароҳати олган кичик мактаб ёшидаги болаларнинг нейрокогнитив функциясини баҳолаш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ва академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИХИАТМ Фарғона филиалида (2025-йил 30-июндаги 153-сон буйруқ) ва Наманган филиалида (2025-йил 26-июлдаги 110-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 4-ноябрдаги 28-сон баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: кичик мактаб ёшидаги болаларда БМЖнинг нейроэндокрин оқибатларини ўрганиш орқали уларнинг скринингини ўтказиш бўйича тегишли амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Иқтисодий самарадорлиги: кичик мактаб ёшидаги болаларда БМЖ нейроэндокрин асоратларини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш натижасида шифохонага ётқизиш ҳаражатлари сезиларли даражада камаяди ва бемор амбулатор шароитда даволаниши мумкин. БМЖ билан оғриган бемор болани стационар даволаш 7,5 дан 15 миллион сўмгача турса, амбулатор даволаш 2,5 миллион сўмдан кам, яъни 7 баравар арзон. Хулоса: бошланғич мактаб ёшидаги болаларда БМЖнинг нейроэндокрин оқибатларини клиник, нейровизуализацион ва гормонал кўрсаткичлар таҳлили билан комплекс ўрганиш БМЖнинг бошқа асоратларини камайтириш учун энг самарали усулдир.
иккинчи илмий янгилик: субклиник гипопитуитаризм ўткир даврида ҳамда оғир БМЖ билан оғриган болаларда турли оғирликдаги БМЖда гормонал паттернлар STG–IFR-1 ва AKTG–кортизол ўқлари тизимининг барқарор бузилиши исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 27-июнда 62-58/у-сон билан тасдиқланган "Бош мия жароҳати олган кичик мактаб ёшидаги болаларнинг нейрокогнитив функциясини баҳолаш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ва академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИХИАТМ Фарғона филиалида (2025-йил 30-июндаги 153-сон буйруқ) ва Наманган филиалида (2025-йил 26-июлдаги 110-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 4-ноябрдаги 28-сон баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўзига хос гормонал ўзгаришлар ва уларнинг турли хил бош мия жароҳатлари билан боғлиқлиги аниқланган, эндокрин бузилишлар ривожланиш хавфини башорат қилишнинг тегишли усуллари ишлаб чиқилган. Иқтисодий самарадорлиги шундаки, ўзига хос гормонал ўзгаришларни аниқлаш ва уларнинг турли хил БМЖ билан боғлиқлигини ўрганиш натижасида жароҳат оқибатларини даволаш ҳаражатлари сезиларли даражада камайган. Нейроэндокрин асоратлари бўлган БМЖ билан оғриган бемор болани текшириш 1 дан 2 миллион сўмгача турса, бундай текширувлар ўтказилмаган беморларга ўз вақтида патогенетик жиҳатдан асосланган даволаш мураккаброқ. Хулоса: ўзига хос гормонал ўзгаришларни аниқлаш ва уларнинг турли хил бош мия жароҳатлари билан боғлиқлигини ўрганиш эндокрин бузилишлар ривожланиш хавфини башорат қилишнинг тегишли усулларини ишлаб чиқиш учун энг самарали ёндашувдир.
учинчи илмий янгилик: FOUR, PBSS, Glazgo шкалаларига ҳамда Veksler ва Benton тестларига кўра БМЖ билан оғриган болаларда турли оғирликдаги БМЖда гормонал бузилишларнинг даражаси гипофизнинг нейровизуализацион ва когнитив функцияларнинг кўрсаткичлари ўзгаришлари олиб келиши исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 27-июнда 62-58/у-сон билан тасдиқланган "Бош мия жароҳати олган кичик мактаб ёшидаги болаларнинг нейрокогнитив функциясини баҳолаш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ва академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИХИАТМ Фарғона филиалида (2025-йил 30-июндаги 153-сон буйруқ) ва Наманган филиалида (2025-йил 26-июлдаги 110-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 4-ноябрдаги 28-сон баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги:  гормонал бузилишлар даражаси, гипофизнинг нейровизуализацион ўзгаришлари ва когнитив функсиялар кўрсаткичлари (FOUR, PBSS, Glazgo шкаласи, Veksler ва Benton тестлари бўйича) ўртасидаги ўзаро боғлиқлик соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилиши зарурлигини исботланди. Иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, аниқланган ўзаро боғлиқлик ушбу эндокринопатияларни самарали ташхислаш имкониятларини сезиларли даражада оширади. Ушбу алгоритмни жорий этиш учун БМЖ билан оғриган беморга 1-2 миллион сўм сарфланса, қўлланилмаган тақдирда сурункали пангипопитуитаризм ривожланиш хавфи юқори бўлиб, узоқ вақт давомида ойига 1-5 миллион сўмлик ўринбосар гормонал терапия зарур бўлади. Хулоса: аниқланган ўзаро боғлиқлик ушбу эндокринопатияларни самарали ташхислаш имкониятларини сезиларли даражада оширади.
тўртинчи илмий янгилик: эндокрин дисфункцияларнинг етакчи предиктори бўлган лаборатория ва МРТ маркерларининг комбинацияси БМЖнинг оғирлиги ва уларнинг ривожланишини юқори аниқлик билан башорат қилиш имконини бериши натижасида гормонал ўрин босувчи терапияни тайинлаш мезонларини ўз ичига олган травмадан кейинги эндокрин асоратларни эрта ташхислаш ва олдини олишнинг алгоритми самарадорлиги исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 27-июнда 62-58/у-сон билан тасдиқланган "Бош мия жароҳати олган кичик мактаб ёшидаги болаларнинг нейрокогнитив функциясини баҳолаш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ва академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИХИАТМ Фарғона филиалида (2025-йил 30-июндаги 153-сон буйруқ) ва Наманган филиалида (2025-йил 26-июлдаги 110-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 4-ноябрдаги 28-сон баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган предикторлар ва маркерлар комбинацияси асосида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида кенг қўллаш учун амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Иқтисодий самарадорлиги шундаки, болаларда БМЖ ўткир ва кечки даврида нейроэндокрин асоратларни аниқлаш бўйича янги инновацион технологияларни кенг қўллаш гипоталамо-гипофизар-периферик ўқ кўрсаткичларини мониторинг қилиш самарадорлигини оширади. БМЖнинг эрта босқичида эндокринологик танқисликни тиклаш 2-4 миллион сўм талаб қилса, кечки босқичда 5-10 миллион сўм, яъни 2-3 баравар кўп маблағ сарфланади. Хулоса: лаборатория ва МРТ маркерларининг комбинацияси болаларда БМЖнинг эрта ва кечки босқичларида нейроэндокрин асоратларни ривожланишини юқори аниқлик билан башорат қилиш ва олдини олишнинг энг яхши усули ҳисобланади ва клиник, гормонал ва МРТ маълумотларини таҳлил қилишга асосланган нейроэндокрин асоратларни эрта ташхислаш алгоритми эндокринопатия маълумотларини самарали ташхислаш имкониятларини сезиларли даражада оширади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish