Рахматалиева Шохинур Зафаржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек халқ эпосида аёл образининг мифологик асослари ва бадиияти”
10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fil3635
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти. Илмий раҳбар: Жўраева Мунис Юнусовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), катта илмий ходим.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қаюмов Олим Садириддинович: филология фанлари доктори, профессор; Ражабов Дилшод Зарипович: Филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аёл образининг мифологик асослари, тадрижий такомили ва достонлардаги эпик вазифасини аниқлаш, уларнинг етакчи, ҳомий, рақиб образлар сифатида эпосдаги ўрни, семантикаси ҳамда бадиияти масалаларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
халқ достонларидаги аёл образларнинг мифологик асосларини ёритишда уларнинг ўзига хос индивидуал ҳамда умумий хусусиятлари, вазифаларига кўра етакчи аёл қаҳрамон, рақиб ва ҳомий каби типларга бўлиниши далилланган;
ўзбек халқ достонларидаги аёл образининг статистикаси, табиий ва ғайритабиий туғилиши, танланган алп қаҳрамонни дунёга келтирувчи онанинг ҳомий сифатидаги роли, мастон аёл типлари очиб берилган;
алп аёл, мастон образининг эпослардаги фаолияти, мифологик тасаввурлар билан боғлиқлиги, достон структурал қурилмасида тутган ўрни масалалари очиқланган;
эпос структурасидаги аёл образининг атрибутлари уларнинг барча хусусиятлари йиғиндиси сифатида образ семантикасини белгилашда муҳим вазифага эгалиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбек халқ эпосида аёл образининг мифологик асослари ва бадиияти мавзусида тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқ достонларида аёл қаҳрамон типлари ҳамда уларни мифологик асослари, мифологик унсурларнинг образлар билан боғлиқлиги, достонлар бадииятида аёл образининг семантикаси, анъанавий атрибутлари таҳлилига доир илмий-назарий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида бажарилган ОТ-Ф1-76 “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 25-июлдаги 3/1255-1826-сонли маълумотномаси). Натижада “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлиги таркибидаги 42-жилдни тайёрлаш жараёнида, “Алпомиш” достони етакчи қаҳрамони Барчин ва кўмакчи аёл образи Қалдирғоч, образларининг эпос структурал қурилмасидаги ўрни, қаҳрамон аёл сифатида талқини, рақиб аёл Сурхайл мастон образи, унинг мифологик илдизларини, достон структурал қурилмасида тутган ўрни ҳақида ёритилган илмий мақолаларидан илмий-назарий материаллар сифатида фойдаланилган.
“Қорақалпоқ фолклоршунослиги антологияси”ни яратишда достон сюжети, мотив ва образлар тизими таҳлилига оид илмий хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида амалга оширилган АЛ-662204393-рақамли “Қорақалпоғистон фолклоршунослиги анталогиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2025-йил 4-февралдаги 01-21-01/729-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа жараёнида тадқиқотчи томонидан тақдим этилган қаҳрамонлик достонларида алп аёл образининг ўрганиш масалалари, уларнинг таркибидаги етакчи, кўмакчи, рақиб аёл образлари ва уларнинг мифологик асосларига доир тўпланган материаллари, романик достонлардаги аёл образлари ва уларнинг мифологик асосларини аниқлаш ишлари Қорақалпоғистон халқ достончилиги материалларини таҳлил этишда, амалий манба сифатида хизмат қилган.