Неъматова Гулруҳ Бобир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришда миллий матбуотнинг ўрни ва аҳамияти”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3641.
Илмий раҳбар: Мўминов Файзулла Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор;
Ўсаров Олимжон Авалбоевич филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий матбуотда халқаро туризмни ёритишнинг назарий-методологик асосларини ўрганиш ҳамда халқаро туризмни ёритишга бағишланган материалларни тизимлаштириш орқали туризм тарғиботини ривожлантиришда матбуотнинг ўрнини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий медиа ландшафтда халқаро туризм мавзусидаги контентлар биринчи марта комплекс медиа-таҳлил методи асосида форма, йўналиш ва жанр белгиларига кўра типологик тасниф этилган, реклама ва тарғибот материалларида намоён бўлувчи етти турдаги актив ва уч турдаги манипулятив коммуникация стратегиялари илк бор идентификация қилиниб, уларнинг аудиторияни сафарбар этишда намоён бўладигам семиотик структуралари ҳамда медиа психологик таъсир механизмлари далилланган;
туризмга ихтисослашган миллий матбуот маконида “Тўсиқсиз туризм” консепсиясининг ёритилиши илк марта медиа-коммуникатив индикаторлар асосида комплекс баҳоланган, сунъий интеллект томонидан автоматлаштирилган сегментация ва аудитория эҳтиёжини прогнозлашнинг инновацион модели таклиф этилган, натижада миллий нашрлар учун рақамли самарадорликнинг олтита асосий индикатори - интерактивлик, мобил мослашув, СИ персоналлашуви, контент жозибадорлиги, Биг Дата асосидаги таҳлил имкониятлари ва рақамли медиа интеграцияси методик жиҳатдан асосланган;
туризмнинг зиёрат, саргузашт, маданий, эко, таълим ва тиббий йўналишлари доирасида медиатизация жараёнларини ривожлантириш ва соҳавий эҳтиёжларга мос туризм контентини бирлаштирувчи, аудиториянинг турли сегментларига таргетланган маълумот ва хизматларни тақдим этишга қодир интегратив рақамли платформа модели, яъни – туризм соҳасида медиа-коммуникатив самарадорликни таъминлаш, ахборот оқимларини оптимал бошқариш ва рақамли персоналлаштириш механизмларини жорий этиш орқали туризм медиа-инфратузилмасининг рақамли трансформацияси учун инновацион ёндашув сифатида хизмат қилувчи платформа моделини ишлаб чиқиш зарурати асосланган;
туризм тарғиботини ривожлантиришнинг коммуникатив истиқболлари рақамли журналистика, медиа-интеграция ва замонавий коммуникацион платформалар контекстида илк бор комплекс таҳлил қилиниб, контентлардаги туризм тарғиботи учун рақамли коммуникациянинг янги авлод инструментлари (контентни автомат генерация қилиш (АИ cопйwритинг), прогностик моделлаш, АР/ВР туризм (виртуал саёҳатлар), мобиле-фирст конструкторлари) ва медиаплатформа (туризм хизматларини бирлаштирувчи АПИ-шаблонлар, автоматлаштирилган брон қилиш, тур пакет ва 360° видео-турлар) интеграциясини қўллаш имкониятлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришда миллий матбуотнинг ўрни ва аҳамиятини тадқиқ этиш юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва амалий таклифлар асосида:
миллий медиа ландшафтда халқаро туризм мавзусидаги контентлар биринчи марта комплекс медиа-таҳлил методи асосида форма, йўналиш ва жанр белгиларига кўра берилган типологик тасниф, хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Дунё бўйлаб” телеканали ижодкорлари “Точка на карте” ҳамда “Профи” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Дунё бўйлаб” телеканали давлат муассасасининг 2024-йил 4-июлдаги 03-14-150-сонли маълумотномаси). Натижада “Дунё бўйлаб” телеканалида реклама ва тарғибот материалларида намоён бўлувчи етти турдаги актив ва уч турдаги манипулятив коммуникация стратегиялари илк бор идентификация қилиниб, уларнинг аудиторияни сафарбар этишда намоён бўладигам семиотик структуралари ҳамда медиа психологик таъсир механизмлари профессионал контент тайёрлаш ва кўрсатувларнинг томошабоплигини оширишга, шунингдек, телеканалнинг электрон саҳифаси (ҳттпс://т.ме/твдунё)ни сифатли материаллар билан бойитишга ёрдам берган;
туризмга ихтисослашган миллий матбуот маконида “Тўсиқсиз туризм” консепсиясининг ёритилиши ҳамда сунъий интеллект томонидан автоматлаштирилган сегментация ва аудитория эҳтиёжини прогнозлашнинг инновацион модели бўйича берилган таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими “Еркин Қарақалпақстан”, “Қарақалпақстан жаслары”газеталарида чоп этилган мақолаларни ҳамда ккнеwс.уз сайтининг таҳлилий репортажларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 2-сентябрдаги 20-сонли маълумотномаси). Натижада “Еркин Қарақалпақстан”, “Қарақалпақстан жаслары” газеталари ва ккнеwс.уз сайтида ахборотни рақамли самарадорликнинг олтита асосий индикатори - интерактивлик, мобил мослашув, СИ персоналлашуви, контент жозибадорлиги, Биг Дата асосидаги таҳлил имкониятлари ва рақамли медиа интеграциясини қўллаш орқали мултимедиавий узатиш усуллари самарадорлиги ортган;
туризмнинг зиёрат, саргузашт, маданий, эко, таълим ва тиббий йўналишлари доирасида медиатизация жараёнларини ривожлантириш ва соҳавий эҳтиёжларга мос туризм контентини бирлаштирувчи, аудиториянинг турли сегментларига таргетланган маълумот ва хизматларни тақдим этишга қодир интегратив рақамли платформа моделини ишлаб чиқишга асосланган таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг” дастури фаолиятини самарали йўлга қўйиш жараёнида фойдаланилган.(Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги 2025-йил 5-мартдаги 01-23/243-сонли маълумотномаси). Натижада, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг” дастури доирасида медиа-коммуникатив самарадорликни таъминлаш, ахборот оқимларини оптимал бошқариш ва рақамли персоналлаштириш механизмларини жорий этиш орқали туризм медиа-инфратузилмасининг рақамли трансформацияси учун инновацион ёндашув сифатида ишлаб чиқилган консепсияни такомиллаштиришда ёрдам берган;
туризм тарғиботини ривожлантиришнинг коммуникатив истиқболлари рақамли журналистика, медиа-интеграция ва замонавий коммуникацион платформалар контексти халқаро туризмни ёритиш ва тарғиб қилишда ахборий, таҳлилий, реклама-тарғибот усуллари етакчилик қилиши каби тавсиялардан Маданий мерос агентлигининг ижтимоий тармоқ платформаси самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги “2025-йил 26-мартдаги 04-05/1147-сонли маълумотномаси). Натижада, агентлик сайти ходимлари cонтент узатишда янги авлод инструментлари (контентни автомат генерация қилиш (АИ cопйwритинг), прогностик моделлаш, АР/ВР туризм (виртуал саёҳатлар), мобиле-фирст конструкторлари) ва медиаплатформа (туризм хизматларини бирлаштирувчи АПИ-шаблонлар, автоматлаштирилган брон қилиш, тур пакет ва 360° видео-турлар) интеграцияси имкониятларидан унумли фойдаланишган ва ахборий, таҳлилий, реклама-тарғибот усуллари самарадорлиги бўйича билим ва кўникмалари такомиллашган.