Бектаева Хурият Ортигалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таълим муассасаларида доривор оъсимликларга оид фанларни оъқитишнинг илмий методик таъминотини шакллантириш» 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped2096
Илмий раҳбар: Ганиев Абдумумин Каххарович фармасевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Диссертация иши Чичиқ давлат педагогика университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети PhD.03/27.09.2024.B.82.03.
Расмий оппонентлар: Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна педагогика фанлари доктори, профессор; Хужанов Алишер Нуралиевич, биология фанлари фалсафа доктори
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўрта махсус таълим муассасаларида доривор ўсимликларга оид фанларнинг илмий методик таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда ўқитиш методикасини кластер ёндошув асосида шакллантириш орқали бўлажак соҳа мутахассисларининг тиббий саводхонлигини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалик техникум ўқувчиларида доривор ўсимликларга оид фанларни ўқитишнинг педагогик имкониятлари таълимий-педагогик муҳитдаги когнитив-амалий мазмунни рационал ва интуитив фикрлаш (Дуал Процесс Тҳеорй), ўз-ўзини бошқариш ва соғлиқни сақлаш маъсулияти ҳисси методологияларига кўра касбий-амалий тайёргарлигига фанлараро интеграциялашни қўллаш асосида аниқланган;
ўқувчиларда доривор ўсимликларга оид фанларни ўқитишнинг дидактик модели тиббий саводхонлигини ривожлантириш тайёргарлигига таълим жараёнида ўзоро узвийликни таъминловчи интеграл биофармакологик компетенсияларни шакллантирувчи дуал таълим имкониятларини касбий хусусиятларга интерпретативлигига кўра адаптив трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
доривор ўсимликларга оид фанларни ўқитишнинг илмий-методик таъминоти фанларнинг горизонтал ва вертикал интеграциясини таъминловчи кейс, муаммоли ва дуал таълим технологиялари инновацион ва амалий фаолиятга йўналтирилган жараёнларни моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда доривор ўсимликларга оид фанларни ўқитишнинг илмий-методик таъминоти самарадорлиги доривор ўсимликларни таниш, йиғиш, хомашёни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш компонентларининг реал касбий вазиятларга асосланган муаллифлик методларини қўллашда билимлар консентрациясининг динамиклигини гибрид таълим технологиялари асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Таълим муассасаларида доривор оъсимликларга оид фанларни оъқитишнинг илмий методик таъминотини шакллантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг тиббий саводхонлигини доривор ўсимликлар ёрдамида шакллантиришнинг норматив-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга жорий этиш мумкинлиги аниқланган. “Фитобар юритиш”, “Фармакогнозия”, “Доривор ўсимликлар ва уни йетиштириш” фанлари бўйича малака талаблари, ўқув дастурлари яратилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 11-май даги 05/05/2188-сон маълумотномаси). Натижада диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 10-мартда қабул қилинган “Доривор ўсимликларни йетиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчиллигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4670-сон қарори бандларини шакллантиришда амалий асос бўлиб хизмат қилди;
доривор ўсимликларга оид фанларни ўқитишда ўқувчиларни тиббий саломатлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари кенг ўрганилган ҳамда “Доривор ва зиравор ўсимликлар асослари” фанига ўқув–услубий мажмуа ҳамда электрон таъминот яратилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25 февралдаги 237-сонли маълумотнома). Натижада ўқитиш воситасини қўллашда ўқувчиларнинг доривор ўсимликларни таниш, улардан фойдаланиш ва тиббий билимларининг самарадорлик даражасини 11,2 фоизга ошиши таъминланган;
бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш моделининг мазмун-моҳияти, доривор ўсимликларни ўқитиш орқали тиббий саводхонликни ривожлантиришга оид тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670-сон “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда йетиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 15-(А ва Б бандларини) ва 16-бандларининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023-йил 11-май 05/05/2188-сонли маълумотномаси);
таълим жараёнида тиббий саводхонликни амалга оширишга мос таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши натижасида “Фитобар юритишда маҳаллий хом-ашёлардан фитоичимликлар тайёрлаш технологияси” номли услубий қўлланма яратилган ва ўқув фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2023-йил 27 апрелдаги 4/17-4/4-174-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда доривор ўсимликларни ўқитишнинг методик тизими, дидактик вазифалари ва педагогик муносабатлардан иборат методологиясининг мазмун моҳияти очиб берилган.
Ilmiy kengash raisi, b.f.d., professor V.B. Fayziyev
Ilmiy kengash kotibi, b.f.f.d., dots A.Q. Bo‘ronov
Ilmiy rahbar, f.f.d., professor A.K. Ganiyev
Talabgor X.O.Bektayeva