Абдуллаева Феруза Суюновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм таълим йўналиши талабаларининг чет тил касбий коммуникатив компетенсиясини шакллантириш консепсияси (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Инглиз тили),(педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Ped955
Илмий раҳбар: Бакиева Гуландом Хисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Розанна Мирзатуллаевна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Маматкулов Хуршид Абдурашидович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Рустамова Адаш Эшанкуловна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади туризм таълим йўналиши талабаларининг чет тил касбий коммуникатив компетенсиясини шакллантиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий-коммуникатив компетенсияни ўзлаштириш жараёнида юзага келувчи касбий ҳамда коммуникатив қийинчиликларни аниқлаш орқали касбий компетенсия компонентлари ва коммуникатив компетенсия компонентларини интеграцияси асосида касбий-коммуникатив компетенсиянинг муаллифлик таърифи умумий хусусиятлар, билим, кўникма ва малакаларни ижтимоий тажрибанинг таркибий қисмига киритиш орқали назарий жиҳатдан асосланган;
бўлажак мутахассислар касбий-коммуникатив компетенсиясини лингвистик, ижтимоий-лингвистик, дискурсив, стратегик, ижтимоий-маданий ҳамда ўқув-англаш компонентлари қаторига амалий малакалар, коммуникатив малакалар, касбий сифатлар ва тайёргарлик компонентларини интеграция қилиш асосида касбий интеллектуал, ахлоқий компетентлик ҳамда маданиятлараро коммуникатив тайёргарлигини таъминловчи консолидациялашган касбий профессиограмма тузилмаси такомиллаштирилган;
туризм соҳасида таҳсил олувчи талабаларнинг чет тил касбий компетенсиясини шакллантиришда шакллантиришда иерархик ва узвийлик самарадорлигини таъминлашга қаратилган педагогик модел АДДИЕ модели компонентлари билан параллел/вертикал интеграция лойиҳалаш технологиясини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларни тайёрлашда ўқув муаммосини аниқлаш, ғоялар яратиш, муаммоли таҳлил, материални мустақил ўзлаштириш, ечимларни татбиқ этиш ва фикр-мулоҳаза бериш каби олти босқичли дидактик таъминот коммуникатив ҳамда касбий компетенсия компонентларининг интеграцияси асосида мантиқий изчиликни мувофиқлаштириш орқали ҳамда маданиятлараро компетенсияси компонентига устунлик бериш орқали далилланган;
бўлажак мутахассисларнинг касбий коммуникатив компетенсиясини шакллантиришда таълим технологиялари, интерактив методлар, олти босқичли машқлар тизими, баҳолаш технологияси ҳамда консолидациялашган профессиограммаларни педагогик дизайн тамойиллари билан ўзаро мувофиқлаштириш асосида туризм терминларини ўқитиш консепсияси асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туризм йўналишидаги талабаларнинг чет тил касбий коммуникатив компетенсиясини шакллантириш консепцияси мавзусида илмий тадқиқот асосида: бўлажак мутахассисларнинг касбий коммуникатив компетенсиясини шакллантиришда таълим технологиялари, интерактив методлар, олти босқичли машқлар тизими, баҳолаш технологияси ҳамда консолидациялашган профессиограммаларни педагогик дизайн тамойиллари билан ўзаро мувофиқлаштириш асосида яратилган консепсияни татбиқ этиш каби илмий асосланган материаллардан ҳамда бўлажак мутахассисларининг тайёрлашда коммуникатив ҳамда касбий компетенсиясини интеграцияси асосида олти босқичли ўқув муаммоси аниқалаш, ғоялар яратиш, муаммоли таҳлил, материални мустақил ўзлаштириш ечимлар тадбиқ этиш, фикр мулоҳазалар бериш каби машқлар тизимининг исботланган самарадорлик кўрсаткичларидан олинган оид илмий тавсияларидан АҚШ Давлат Департаменти ва Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда тайёрланган СУЗ80021ГР3106-сон “Тҳе Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 06-сентябрдаги 01/5271-сон маълумотномаси).
касбий интеллектуал, ахлоқий компетентлик ҳамда маданиятлараро коммуникатив тайёргарлигини таъминловчи консолидациялашган касбий профессиограмма бўлажак мутахассислар касбий-коммуникатив компетенсиясини лингвистик, ижтимоий-лингвистик, дискурсив, стратегик, ижтимоий-маданий ҳамда ўқув-англаш компонентлари қаторига амалий малакалар, коммуникатив малакалар, касбий сифатлар ва тайёргарлик компонентларини интеграция қилиш асосида самарадорлик кўрсаткичларидан шунингдек, бўлажак мутахассисларнинг касбий коммуникатив компетенсиясини шакллантиришда таълим технологиялари, методлар, 6 босқичли машқлар тизими, баҳолаш технологияси ҳамда консолидациялашган профессиограммаларни педагогик дизайн тамойиллари билан ўзаро мувофиқлаштириш асосида яратилган консепсияни татбиқ этиш каби илмий асосланган материаллардан кенг фойдаланилган. Мазкур тадқиқот ишининг илмий натижалари олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар таййорлаш сифатини оширишга қаратилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон Фармонига 1-илова – “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитлар яратиш”га оид Давлат дастури 7-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигининг 2025-йил 3-декабрдаги 01-05/5009-сонли маълумотномаси).
касбий интеллектуал, ахлоқий компетентлик ҳамда маданиятлараро коммуникатив тайёргарлигини таъминловчи консолидациялашган касбий профессиограмма бўлажак мутахассислар касбий-коммуникатив компетенсиясини лингвистик, ижтимоий-лингвистик, дискурсив, стратегик, ижтимоий-маданий ҳамда ўқув-англаш компонентлари қаторига амалий малакалар, коммуникатив малакалар, касбий сифатлар ва тайёргарлик компонентларини интеграция қилиш асосида самарадорлик кўрсаткичларидан шу билан бирга, бўлажак мутахассисларнинг чет тил касбий коммуникатив компетенсиясини шакллантиришда иерархик ва узвийлик самарадорлигини таъминлаш мақсадида педогогик модел компонентларини лойиҳалаш технологиясини қўллаш орқали параллел-вертикал интеграцияси асосида такомиллаштрилган АДДИЕ (Аналйсис, Десигн, Девелопмент, Имплементатион, Эвалуатион) моделни татбиқ этиш жиҳатдан ва туризм таълим йўналиши талабаларнинг чет тил касбий коммуникатив компетенсиясини шакллантириш консепсияси татбиқ этиш жиҳатдан илмий асосланган материаллардан 2024-2026 йилларда бажарилиши мўлжалланган ИЛМ-2024405160857-сонли “Бухоро зиёратгоҳларининг электрон 3Д моделини яратиш” номли инновацион лойиҳа мазмуни бойитишда ва илмий қийматини оширишда манба бўлиб хизмат қилган. (Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг 2025-йил 02-декабрдаги 04-583 сон маълумотномаси).
бўлажак мутахассислар касбий коммуникатив компетенсияси такомиллаштиришда коммуникатив компетенсия лингвистик, ижтимоий лингвистик, дискурсив, стратегик, ижтимоий-маданий, ижтимоий, ўқув англаш компонентлари қаторига амалий малакалар, коммуникатив малакалар, касбий сифатлар ва тайёргарлик тизими компонентлари интеграцияси асосида исботланган самарадорлиги кўрсаткичлари ҳамда бўлажак мутахассисларнинг касбий коммуникатив компетенсиясини шакллантиришда таълим технологиялари, методлар, 6 босқичли машқлар тизими, баҳолаш технологияси ҳамда консолидациялашган профессиограммаларни педагогик дизайн тамойиллари билан ўзаро мувофиқлаштириш асосида яратилган консепсияни татбиқ этиш каби илмий асосланган материаллардан давлат илмий-техник дастурлар доирасида 2021-2022 йилларда бажарилган АЛ-412104145- рақамли, “Ўзбекистоннинг географик объектлари учун кўп тилдаги электрон луғат яратиш” https://uzgeoname.uz номли амалий лойиҳада доирасида фойдаланилган. Натижада, тадқиқотнинг илмий натижалари лойиҳанинг илмий қийммати ошишига муҳим манба сифатида хизмат қилган. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 11-сентябрдаги 01/5551 -сонли маълумотномаси).
касбий-коммуникатив компетенсиянининг муаллифлик таърифи илк бор талабаларнинг касбий-коммуникатив компетенсияни ўзлаштириш жараёнида юзага келувчи касбий ҳамда коммуникатив қийинчиликларни аниқлаш орқали касбий компетенсия компонентлари ва коммуникатив компетенсияси компонентларини интеграцияси асосида умумий хусусиятлар, билим, кўникма, малакаларни ижтимоий тажрибанинг таркибий қисмига киритиш самарадорлигини оптималлаштрıш орқали назарий жиҳатдан асослаб берилган шунингдек, бўлажак мутахассисларнинг чет тил касбий коммуникатив компетенсиясини шакллантришда иерархик ва узвийлик самарадорлигини таъминлаш мақсадида педогогик модел компонентларини лойиҳалаш технологиясини қўллаш орқали параллел-вертикал интеграцияси асосида такомиллаштирилган ADDIE (Analysis, Design, Development, Implementation, Evaluation) моделни татбиқ этиш жиҳатдан илмий асосланган материаллардан ИЛ-662204329: “Иқтидорли талабалар билан ишлаш жараёнларига рақамли трансформацияни жорий қилиш” номли инновацион лойиҳаси доирасида назарий-методик асос сифатида фойдаланилган. (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2025 йил 04-декабрдаги 01-06/2-14243-сонли маълумотномаси).
бўлажак мутахассислар касбий-коммуникатив компетенсиясини лингвистик, ижтимоий-лингвистик, дискурсив, стратегик, ижтимоий-маданий ҳамда ўқув-англаш компонентлари қаторига амалий малакалар, коммуникатив малакалар, касбий сифатлар ва тайёргарлик компонентларини интеграция қилиш асосида касбий интеллектуал, ахлоқий компетентлик ҳамда маданиятлараро коммуникатив тайёргарлигини таъминловчи касбий профессиограмма тузилмаси ҳамда касбий-коммуникатив компетенсияни ўзлаштириш жараёнида юзага келувчи касбий ҳамда коммуникатив қийинчиликларни аниқлаш орқали касбий компетенсия компонентлари ва коммуникатив компетенсия компонентларини интеграцияси асосида умумий хусусиятлар, билим, кўникма ва малакаларни ижтимоий тажрибанинг таркибий қисмига киритиш самарадорлигини оптималлаштириш орқали асосланган илмий тадқиқот натижаларидан 2.4.Тиллар ўқитиш методикаси ва таълим технологиялари модулидаги ўқув дастурларини яратиш, ўқув материалларни танлаш ҳамда мазкур ишланма бўйича дарс мобайнид таълим воситаларини танлаш ва яратиш мақсадида фойдаланилган. Шунингдек, педагогларнинг касбий ҳамда коммуникатив компетенсияларини интеграллашган ҳолда такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялари илмий тадқиқот доирасида муаллиф томонидан асослаб берилган. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказининг 2025-йил 28-мартдаги 31-сон маълумотномаси).
касбий интеллектуал, ахлоқий компетентлик ҳамда маданиятлараро коммуникатив тайёргарлигини таъминловчи консолидациялашган касбий профессиограмма бўлажак мутахассислар касбий коммуникатив компетенсиясини лингвистик, ижтимоий-лингвистик, дискурсив, стратегик, ижтимоий-маданий ҳамда ўқув-англаш компонентлари қаторига амалий малакалар, коммуникатив малакалар, касбий сифатлар ва тайёргарлик компонентларини интеграция қилиш, шунингдек, бўлажак мутахассисларни тайёрлашда коммуникатив ҳамда касбий компетенсия компонентларининг интеграцияси асосида маданиятлараро компетенсияси компонентига устунлик бериш орқали ўқув муаммосини аниқлаш, ғоялар яратиш, муаммоли таҳлил, материални мустақил ўзлаштириш, ечимлар татбиқ этиш, фикр-мулоҳазалар бериш каби олти босқичли машқлар тизимининг мантиқий изчилликни мувофиқлаштириш орқали самарадорлик кўрсаткичларидан олинган илмий натижаларидан 61010100-“Туризм ва меҳмондўстлик” таълим йўналиши талабалари учун “Хорижий тил 1, 2 (инглиз, француз, немис, корейс, япон, хитой)” модулидаги ўқув дастури (силлабус)ни яратиш, ўқув жараёнида мазкур материалларни танлаш ҳамда унда қўллаш мақсадида фойдаланилган. (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2025 йил 04-декабрдаги 01-06/2-14244-сонли маълумотномаси).