Амирова Дамира Бегалиевна
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион таълим шароитида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Инглиз тили), (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped9955
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Атаджанова Шахноз Аббасовна педагогика фанлари доктори(DSc), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Комилов Нодир Боқижонович педагогика фанлари доктори, профессор. Утаева Ирода Баходировна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим шароитида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари фаол мулоҳазага йўналтирилган ўқув муҳитида матн ва нутқ бирликларини дивергент ва конвергент тафаккур уйғунлигига мос нутқий ифодаланишининг когнитив-аналитик талқин бирлиги рефлексив мулоҳазанинг метаталқин сатҳига кўра аниқлаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш модели касбий тайёргарлик жараёнида интерактив-таҳлилий таълим муҳитининг ўзаро боғлиқ элементларини аналитик мулоҳазанинг аргументатив-коммуникатив ифодага трансформацияланишини таъминловчи яхлит педагогик макон сифатида ташкил этилиши танқидий таҳлилнинг дискурсив меъёрлари асосида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш компетенсиясини ривожлантириш методикаси муаммоли ва мултимодал таълимда “ғоялар миксери” усулининг спонтан вазиятларда мантиқий-танқидий фикр юритишни идрокий фаоллаштириш нутқий қарор қабул қилиш жараёнларини тезкор когнитив қайта тузилиш мобилизациясига кўра такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида танқидий фикрлаш компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги қиёсий таҳлил ва рефлексив мулоҳазалар кўрсаткичларини нутқий фаолият мазмунига йўналтиришда матн ва нутқ бирликларини когнитив-лингвистик таҳлил асосида танқидий-рефлексив профиллашувига кўра фикрий ўсиш динамикасини акс эттириш орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион таълим шароитида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари фаол мулоҳазага йўналтирилган ўқув муҳитида матн ва нутқ бирликларини дивергент ва конвергент тафаккур уйғунлигига мос нутқий ифодаланишини когнитив-аналитик талқин бирлиги рефлексив мулоҳазанинг метаталқин сатҳига кўра аниқлаштиришга оид тавсиялар “Ресеарч wритинг” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 6-августдаги № 22-01-437/22- сонли далолатномаси). Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг илмий матнларни таҳлилий ўқиш (cритиcал реадинг) ва академик ёзма нутқда фикрни асослаш (аcадемиc wритинг) кўникмалари дивергент ва конвергент тафаккур уйғунлигида ривожлантирилди;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш модели касбий тайёргарлик жараёнида интерактив-таҳлилий таълим муҳитининг ўзаро боғлиқ элементларини аналитик мулоҳазанинг аргументатив-коммуникатив ифодага трансформацияланишини таъминловчи яхлит педагогик макон сифатида ташкил этилиши танқидий таҳлилнинг дискурсив меъёрлари асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ресеарч wритинг” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 6-августдаги № 22-01-437/22- сонли далолатномаси). Натижада, инглиз тилида аргументатив фикрни оғзаки ва ёзма шаклда ифодалаш (спеакинг–wритинг скиллс) орқали танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини аниқлаш имкони яратилди;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш компетенсиясини ривожлантириш методикаси муаммоли ва мултимодал таълимда “ғоялар миксери” усулининг спонтан вазиятларда мантиқий-танқидий фикр юритишни идрокий фаоллаштириш нутқий қарор қабул қилиш жараёнларини тезкор когнитив қайта тузилиш мобилизациясига кўра такомиллаштиришга оид тавсиялар “Праcтиcе оф Лингуистиc Аспеcц” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 6-августдаги № 22-01-437/22- сонли далолатномаси)). Натижада, муаммоли ва мултимодал таълим шароитида инглиз тилида тезкор нутқий қарор қабул қилиш ва мантиқий хулоса чиқариш (cритиcал спеакинг скиллс) га йўналтирилган танқидий фикрлаш модели такомиллаштирилди;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида танқидий фикрлаш компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги қиёсий таҳлил ва рефлексив мулоҳазалар кўрсаткичларини нутқий фаолият мазмунига йўналтиришда матн ва нутқ бирликларини когнитив-лингвистик таҳлил асосида танқидий-рефлексив профиллашувига кўра фикрий ўсиш динамикасини акс эттириш орқали оширишга оид таклифлар “Праcтиcе оф Лингуистиc Аспеcц” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 6-августдаги № 22-01-437/22- сонли далолатномаси)). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш компетенсиясини баҳолаш ўқиш, ёзиш ва нутқий фаолиятдаги рефлексив-таҳлилий кўрсаткичларга таянган ҳолда аниқлаштирилди ва ривожлантириш механизмлари кенгайтирилди.