Махсудов Музаффар Икромжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида саноат корхоналарини барқарор ривожлантириш стратегиясини шакллантириш йўллари”, 08.00.16–“Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5918.
Илмий раҳбар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кенжабаев Аман Турғунович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муминов Нозим Гаффарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Диссертация ишининг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида саноат корхоналарининг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган стратегияни илмий асослаш, уларнинг ҳолатини баҳолаш бўйича услубий ёндашув ва методологияни ишлаб чиқиш ҳамда барқарор ривожланишни стратегик бошқариш моделини таклиф этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
рақамли иқтисодиёт шароитида саноат корхоналарининг барқарор ривожланишига таъсир этувчи омиллар тизими такомиллаштирилиб, уларни иқтисодий, ташкилий, технологик, рақамли ва ижтимоий блокларга ажратиш асосида комплекс баҳолаш ёндашуви ишлаб чиқилган;
саноат корхоналарининг рақамли иқтисодиёт шароитидаги ҳолатини ташхислаш учун янги услубий ёндашув таклиф қилиниб, у корхонанинг ресурс салоҳияти, рақамли инфратузилмаси, бошқарув механизмлари ва рақамли инновациялар даражасига асосланган кўрсаткичлар тизими орқали барқарор ривожланиш ҳолатини аниқлаш имконини яратилган;
саноат корхоналарининг барқарор ривожланиш синфини баҳолашнинг интеграллашган методологияси ишлаб чиқилди. Ушбу методология корхоналар фаолиятининг рақамли, иқтисодий ва экологик самарадорлик кўрсаткичларини ягона индекс шаклида баҳолашни таъминлайди ҳамда саноат субектларининг стратегик ривожланиш йўналишларини аниқлашда амалий аҳамият касб этган;
рақамли иқтисодиёт шароитида саноат корхоналарининг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган стратегик бошқарув модели ишлаб чиқилди. Мазкур модел рақамли технологиялар, инновацион бошқарув тизими ва иқтисодий барқарорлик механизмларини интеграциялаш орқали корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш ва уларнинг узоқ муддатли ривожланишини кафолатлашга хизмат қилади.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида саноат корхоналарининг барқарор ривожланишини таъминлаш стратегиясини шакллантириш йўллари саноат корхоналарида стратегик бошқарувни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: ишлаб чиқилган илмий янгиликлардан бири саноат корхоналарининг иқтисодий ҳолатини диагностика қилиш методикасини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ этишдан иборатдир. Ушбу методика корхоналар фаолиятини молиявий, ишлаб чиқариш, инновацион ва ташкилий кўрсаткичлар асосида баҳолаш имконини беради. 2024-йил давомида методика «Шахрисабз вино-ароқ» АЖда тажриба-синов тариқасида қўлланилди. Натижада, корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини прогнозлашнинг аниқлиги ошди, рискларни эрта аниқлаш ва қарор қабул қилиш самарадорлиги яхшиланди. Диагностика натижалари асосида корхона харажатларини оптималлаштириш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. (“Шаҳрисабз вино-ароқ заводи” АЖнинг 2025-йил 27-августдаги 111-сон, “Ховренко номидаги Самарқанд вино заводи” АЖнинг 2025-йил 28-августдаги 01/07-87-сонли маълумотномалари). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги “Ўзбекистон — 2030 стратегияси тўғрисида” ПФ-158-сонли Фармонида белгиланган вазифаларга мувофиқ амалга оширилди; ишлаб чиқилган консептуал ёндашувлардан бири саноат корхоналарининг барқарор ривожланиш стратегиясини шакллантириш билан боғлиқдир. Ушбу стратегия корхонада ишлаб чиқариш, инвестиция ва молиявий бошқарув тизимларини бир бутун ёндашув асосида уйғунлаштириш имконини беради. 2023–2024-йилларда «Шахрисабз вино-ароқ» АЖда мазкур стратегия асосида ривожланиш дастури ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди. Натижада, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш яхшиланди, инвестиция лойиҳаларининг самарадорлиги ошди ва ташқи рискларга бардошлилик кучайди (“Шаҳрисабз вино-ароқ заводи” АЖнинг 2025-йил 27-августдаги 111-сон, “Ховренко номидаги Самарқанд вино заводи” АЖнинг 2025-йил 28-августдаги 01/07-87-сонли маълумотномалари); саноат корхоналарида барқарорликни баҳолаш методикаси ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Ушбу методика иқтисодий самарадорлик, экологик хавфсизлик ва ижтимоий масъулият кўрсаткичларини комплекс тарзда ўзида мужассам этади. РОА бўйича “Шаҳрисабз вино-ароқ заводи” 2016–2018 йилларда энг юқори чўққига чиққан, кейин пасайиш кузатилган; РОЕ 2025 йилда 6,75% дан 2030 йилда 8,34% гача ўсиши (асосий ссенарий) башорат қилинган. Натижада, корхонанинг экологик фаолияти яхшиланади, энергия тежамкор технологияларни қўллаш кенгайтирилади ва ижтимоий масъулият доирасидаги лойиҳалар кўпайтирилади (“Шаҳрисабз вино-ароқ заводи” АЖнинг 2025-йил 27-августдаги 111-сон, “Ховренко номидаги Самарқанд вино заводи” АЖнинг 2025-йил 28-августдаги 01/07-87-сонли маълумотномалари). Ушбу янгилик Президентнинг 2019-йил 27-декабрдаги ПҚ-4477-сон қарори (“Ўзбекистон Республикасида яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси”) ижросига тўла мос келади ; рақамли трансформация ва яшил иқтисодиёт асосида стратегик бошқарув модели 2024-йилда «Шахрисабз вино-ароқ» АЖда синовдан ўтказилди. Ушбу модел саноат корхоналарида замонавий рақамли технологияларни (Биг Дата, ИоТ, блокчейн) жорий этиш билан бирга, экологик барқарорликни ҳам таъминлашни назарда тутади. Амалиётда моделни қўллаш натижасида ишлаб чиқариш жараёнлари оптималлаштирилди, энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошди, чиқиндилар камайтирилди. Бу эса корхонага нафақат иқтисодий самарадорликни, балки экологик барқарорликни ҳам таъминлаш имконини берди (“Шаҳрисабз вино-ароқ заводи” АЖнинг 2025-йил 27-августдаги 111-сон, “Ховренко номидаги Самарқанд вино заводи” АЖнинг 2025-йил 28-августдаги 01/07-87-сонли маълумотномалари). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши Президентнинг 2018-йил 19-февралдаги ПҚ-3512-сон қарори (“Рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”) ҳамда 2019-йил 27-декабрдаги ПҚ-4477-сон қарори (“Яшил иқтисодиёт стратегияси”) билан узвий боғлиқдир.