Камолова Нилуфар Давир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда алтруизм намоён бўлишининг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/P1384.
Илмий раҳбар: Атабаева Наргис Батировна  психология фанлари доктори (DSc), профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети,  DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Байкунусова Гулмира Юлдибаевна, психология фанлари доктори, профессор; Нусратова Мехринисо Бахшиллоевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда алтруизм намоён бўлишининг психологик хусусиятларини ўрганиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда алтруизмнинг намоён бўлишидаги дифференциал фарқларга кўра психология таълим йўналиши талабаларида алтруизм касбий идентификация негизи кечганлиги боис яққол ифодаланмаган бўлса, математика таълим йўналиши талабаларида аналитик тафаккурнинг кучлилиги алтруистик мотивларнинг ички фаоллаштирувчиси эканлигига асосланиб эмоция ва рационал қарор қабул қилиш кўникмаси муҳим омил сифатида далилланган;
талабаларда алтруизмни намоён бўлиши шахснинг ўзига берадиган баҳоси билан боғлиқлигига кўра касбий “Мен”ни коммуникатив, иродавий, эмоционал, интеллектула хусусиятлар орқали алтруист “Мен” билан идентификацияланиши аниқланган;
талабаларда алтруизм намоён бўлиши учун педагогнинг референтометрик таъсири “педагог-талаба” муносабатларидаги ижтимоий идентификация ва эмпатияни кучайишига олиб келганлиги туфайли педагогнинг импровизацион қобилияти психодиадактик предиктор эканлиги  аниқланди;
талабаларда алтруизм намоён бўлишига ўқув мотивациясининг  таъсири биринчи босқичда ижтимоий мавқега интилиш ҳамда ўз имкониятларини ижодий ракурсда рўёбга чиқариш мотиви, иккинчи ва учинчи курсларда эса ижтимоий мотивнинг устуворлиги туфайли профессионал мотивларга боғлиқ эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда алтруизм намоён бўлишининг психологик хусусиятлари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабаларда алтруизмнинг намоён бўлишидаги дифференциал фарқларга кўра психология таълим йўналиши талабаларида алтруизм касбий идентификация негизи кечганлиги боис яққол ифодаланмаган бўлса, математика таълим йўналиши талабаларида аналитик тафаккурнинг кучлилиги алтруистик мотивларнинг ички фаоллаштирувчиси эканлигига асосланиб эмоция ва рационал қарор қабул қилиш кўникмаси муҳим омил сифатида далиллашга оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23-августдаги ПМ 459-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ 459- а сон маълумотномаси). Натижада талабаларда алтруизм намоён бўлишига таъсир этувчи педагогик-психологик омилларни аниқлашга эришилган.
талабаларда алтруизмни намоён бўлиши шахснинг ўзига берадиган баҳоси билан боғлиқлигига кўра касбий “Мен”ни коммуникатив, иродавий, эмоционал, интеллектула хусусиятлар орқали алтруист “Мен” билан идентификацияланиши аниқлашга оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23-августдаги ПМ 459-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ 459- а сон маълумотномаси). Натижада талабаларда алтруизм намоён бўлишида ўз-ўзини баҳолаш даражасини таъсирин аниқлаштиришга шароит яратилган.
талабаларда алтруизм намоён бўлиши учун педагогнинг референтометрик таъсири “педагог-талаба” муносабатларидаги ижтимоий идентификация ва эмпатияни кучайишига олиб келганлиги туфайли педагогнинг импровизацион қобилияти психодиадактик предиктор эканлиги  аниқлашга оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23-августдаги ПМ 459-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ 459- а сон маълумотномаси). Натижада талабаларда шахс дифференциал хусусиятларининг алтруистик хулқ мотивларининг намоён бўлишига таъсирини далиллашга эришилган.
талабаларда алтруизм намоён бўлишига ўқув мотивациясининг  таъсири биринчи босқичда ижтимоий мавқега интилиш ҳамда ўз имкониятларини ижодий ракурсда рўёбга чиқариш мотиви, иккинчи ва учинчи курсларда эса ижтимоий мотивнинг устуворлиги туфайли профессионал мотивларга боғлиқ эканлиги далиллашга оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23-августдаги ПМ 459-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ 459- а сон маълумотномаси). Натижада талабаларда алтруистик хулқ мотивларининг намоён бўлишидаги ёшга оид динамик хусусиятларни аниқлаш имкони яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish