Боймуродова Зарнигор Хушвақтовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оила ижтимоий-маънавий муҳитини соғломлаштиришда аффилиация мотивининг ижтимоий-психологик асослари », 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/P329.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шоира Хамидовна, психология фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Нуруллаева Бахтигул Бобожоновна, психология фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оила ижтимоий-маънавий муҳитини соғломлаштиришда аффилиация мотивининг ижтимоий-психологик асосларини ўрганиш асосида уни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аффилиация мотиви ижтимоий йўналганликни ифодалаб оила аъзолари орасида «эмоционал ишончли муносабатларга киришиш», «ҳамжиҳатликка интилиш», «ҳамкорликка интилиш», «аҳилликка интилиш» ва «эмпатия» каби жиҳатлар билан намоён бўлиши ва мазкур ижтимоий-психологик ҳодисалар оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришнинг ижтимоий омили эканлиги илмий асосланган;
оиланинг ижтимоий-маънавий муҳитининг соғломлигига  оила азолари орасидаги «ўзаро ишончи», «бир-бирини тушуниш», «дунё қарашнинг мослиги», «оиланинг умумий белгилари» ва «эр-хотинлар ўртасидаги эркин мулоқот» каби аффилиация мотивининг таянч мезонлари ижобий таъсир қилиши аниқланган; 
миллий тарбия принциплари ва маънавий қадриятлар асносида оила аъзоларининг бир-бирлари томонидан «рад этилишдан қўрқиш» мотивининг ўрнига оилада, қон-қариндошлар ва жамиятда «ўз ўрнини топишга интилиш», «одамларга керак бўлиш» ва  «қабул қилинишга интилиш» каби аффилиация мотивини шакллантиришга қаратилган, илмий жиҳатдан асосланган мақсадли ва манзилли тавсиялар ишлаб чиқилган;
оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришнинг ижтимоий-психологик модели ва тренинглар мажмуаси шахсга коррексион-адаптив таъсир этиб, аффилиация мотивнинг «коммуникатив», «персепсив», «интерактив» жиҳатларини ривожланишига бу хулқ-атворни назорат қилиш, ҳиссий, когнитив, соғлом сосиализация жараёнларини такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Оила ижтимоий-маънавий муҳитини соғломлаштиришда аффилиация мотивининг ижтимоий-психологик асослари  юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
аффилиация мотиви ижтимоий йўналганликни ифодалаб оила аъзолари орасида «эмоционал ишончли муносабатларга киришиш», «ҳамжиҳатликка интилиш», «ҳамкорликка интилиш», «аҳилликка интилиш» ва «эмпатия» каби жиҳатлар билан намоён бўлиши ва мазкур ижтимоий-психологик ҳодисалар оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришнинг ижтимоий омили эканлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ 237-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Оила психология» ва «Ижтимоий психология» модуллари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ 237-а-сон маълумотномаси). Натижада, аффилиация мотиви шаклланишига ижобий таъсир қиладиган ижтимоий-психологик хусусиятлар ривожлантирилган;
оиланинг ижтимоий-маънавий муҳитининг соғломлигига  оила азолари орасидаги «ўзаро ишончи», «бир-бирини тушуниш», «дунёқарашнинг мослиги», «оиланинг умумий белгилари» ва «эр-хотинлар ўртасидаги эркин мулоқот» каби аффилиация мотивининг таянч мезонлари ижобий таъсир қилиши аниқланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ 237-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Оила психология» ва «Ижтимоий психология» модуллари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ 237-а-сон маълумотномаси). Натижада, аффилиация мотивининг таянч мезонларини шакллантириш имкони оширилган;
миллий тарбия принциплари ва маънавий қадриятлар асносида оила аъзоларининг бир-бирлари томонидан «рад этилишдан қўрқиш» мотивининг ўрнига оилада, қон-қариндошлар ва жамиятда «ўз ўрнини топишга интилиш», «одамларга керак бўлиш» ва  «қабул қилинишга интилиш» каби аффилиация мотивини шакллантиришга қаратилган, илмий жиҳатдан асосланган мақсадли ва манзилли тавсиялар ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ 237-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Оила психология» ва «Ижтимоий психология» модуллари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ 237-а-сон маълумотномаси). Натижада, аффилиация мотивини шакллантиришга оид билимлар мустаҳкамланган;
оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришнинг ижтимоий-психологик модели ва тренинглар мажмуаси шахсга коррексион-адаптив таъсир этиб, аффилиация мотивнинг «коммуникатив», «персепсив», «интерактив» жиҳатларини ривожланишига бу хулқ-атворни назорат қилиш, ҳиссий, когнитив, соғлом сосиализация жараёнларини такомиллаштирилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ 237-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Оила психология» ва «Ижтимоий психология» модуллари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ 237-а-сон маълумотномаси). Натижада аффилиация мотивини шакллантиришга оид замонавий ва миллий тарбия методлари бўйича билимлар мустаҳкамланган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish