Саидазимхўжаева Моҳира Ҳусан қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Франция ташқи сиёсатида “юмшоқ куч”нинг ўзига хос хусусиятлари (Марказий Осиё мисолида)”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ss494
Илмий раҳбар: сиёсий фанлар доктори, доцент Саттаров Фаридун Фотехович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, ДСс.11/25.08.2022.С.24.02
Расмий оппонентлар: Рахимов Мирзохид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор; Гʻаниева Шаҳноза Хатамовна, санʼатшунослик бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти
Диссертация йўналиши: сиёсий фанлар.
II. Тадқиқот мақсади: Франциянинг Марказий Осиё мамлакатларида, хусусан, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлиги доирасида “юмшоқ куч” воситаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари ва самарадорлигини аниқлаш ҳамда Франция тажрибасидан фойдаланиш орқали Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида “юмшоқ куч” стратегиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
- “юмшоқ куч” концепциясининг салоҳияти энг тўлиқ конструктивистик ёндашув доирасида намоён бўлиб, у ғоялар, меъёрлар, дискурслар ва жозибадорликни шакллантириш воситаси сифатида талқин этилиши ҳамда акторларнинг идрок ва манфаатларига таъсир кўрсатиши мақсадли яратилган образлар, визуал сиёсатнинг ортиб бораётган роли ва рейтинг тадқиқотларининг кенг тарқалганлиги орқали исботланган;
- француз “юмшоқ куч” моделининг эволюцияси илмий асослаб берилган ҳамда унинг шаклланишидаги – илк Янги даврда маданий ва тил асосларининг вужудга келишидан бошлаб то ҳозирги даврдаги институционализация ва стратегик такомиллашувгача бўлган – бешта асосий босқич аниқланган;
- Франциянинг “юмшоқ куч” асосий воситаларининг шакллари ва мазмунли хусусиятлари, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларида (Қозоғистон ва Ўзбекистон мисолида) уларни қўллашнинг асосий йўналишлари аниқланган, бу эса француз стратегиясининг анъанавий маданий сиёсатдан ташқарига чиқишини белгилаш ва унинг минтақадаги самарадорлигини ҳар томонлама баҳолаш имконини берган;
- Франциянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлигининг муаллифлик модели (Қозоғистон ва Ўзбекистон мисолида) унинг “юмшоқ куч” стратегиясини амалга ошириш контекстида ишлаб чиқилган, у муносабатларнинг интерактив ва ўзаро манфаатли хусусиятини акс эттирган бўлиб, “юмшоқ куч”ни бир томонлама таъсир воситаси сифатида эмас, балки умумий маданий-гуманитар, сиёсий ва иқтисодий мақсадларга эришишга қаратилган икки томонлама ҳамкорлик механизми сифатида кўриб чиқиш имконини берган;
- ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги босқичида Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан мақсадли аудиторияни шакллантиришда Франция томонидан асосан сиёсий раҳбарият ва ишбилармон доираларга йўналтирилган “юмшоқ куч” таъсирининг юқори даражасига устуворлик берилиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Илмий тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси тегишли вазирлик ва идораларининг ахборот-таҳлилий фаолиятининг асосий йўналишларида фойдаланилган. Хусусан, диссертация материаллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси ишида Ўзбекистоннинг Франция билан икки томонлама муносабатларини таҳлил қилишда, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қўлланилган. Бундан ташқари, диссертациянинг айрим хулосалари Франция билан маданий-гуманитар ҳамкорликни, энг аввало, маданият ва таълим соҳаларида фаоллаштириш бўйича таклифларни шакллантиришда, шунингдек, экспертлар мулоқотини мустаҳкамлашда, жумладан, икки давлат “ақл марказлари” ўртасида мунтазам алоқаларни ўрнатишда инобатга олинди (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2025-йил 10-сентябрдаги 15/22126-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2025-йил 15-сентябрдаги 05-1/1230-сонли далолатномалари).