Садуллаева Мохира Атавуллаевнанинг
Фан доктори (DSc) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Истиқлол даври ҳикоячилигида бадиий психологизм масаласи (Исажон Султон, Луқмон Бўрихон, Улуғбек Ҳамдам ижоди мисолида)” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil697
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Ғайипов Дилшод Қадамбоевич, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
Расмий оппонентлар: Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, профессор;
Қочқорова Марҳабо Худойбергановна, филология фанлари доктори, профессор; Сабирдинов Акбарали Гафурович, филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади истиқлол даври ҳикоячилигида бадиий психологизмнинг ўрни ва аҳамиятини, унинг ифодалаш восита ва усулларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётшунослигида ҳикоя жанри мисолида руҳият ва инсон руҳиятини тасвирлашда ифода ва усулларининг ролини белгилашда илмий-назарий қарашларини психоаналитик метод назариялари асосдаги ёндашувлар билан бойитиш зарурлиги асосланган;
бадиий психологизм тамойиллари асосида ҳикоячиликда мавзу ва ғоя, шакл ва мазмун, образ ва характернинг шаклланиши ва тадрижида ғарб адабиёти анъаналарининг таъсири ва ўрни масаласи илмий-таҳлилий асосида очиб берилган;
ижодкорларнинг ғарб адабий-тафаккури натижаси ва таъсири остида яратилган ҳикояларида руҳий ҳолатни таъминловчи портрет, пейзаж, детал, туш, ички монолог каби руҳий таҳлил воситаларининг адабий қаҳрамонларининг динамик, турғун ҳолатлари ишонарлилигини таъминлашдаги ўзаро алоқаси далилланган;
истиқлол даври ҳикояларида тасвирдаги анъанавий бир хилликдан кўра психологик серқирралик ва бадиий бетакрорлик устун эканлиги муайян ҳикоялар асосида далилланган;
ҳикоянинг сюжет чизиғи ва композицион қурилишида бадиий психологизмнинг эстетик вазифаси очиб берилган;
инсон руҳияти турғун ва ўзгармас ҳодиса эмас, балки ижтимоий муҳит талаби, тараққиёт натижасига мувофиқ тарзда динамик ҳаракатда бўладиган тушунча эканлиги, шунингдек, ёзувчининг ижодий индивидуаллиги такомилида психологизмнинг қўллаш маҳорати турли хил йилларда ёзилган ҳикоялар таҳлили асосида илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Истиқлол даври ҳикоячилигида бадиий психологизмнинг ўрни масаласига доир қарашлар асосида тадқиқ этиш, илмий-амалий аҳамиятини белгилаш асосида:
диссертациянинг замонавий ўзбек насрининг ихчам жанри – ҳикоянинг сюжет чизиғи ва композицион қурилишида бадиий психологизмнинг эстетик вазифаси, инсон руҳияти турғун ва ўзгармас ҳодиса эмас, балки ижтимоий муҳит талаби, тараққиёт натижасига мувофиқ тарзда динамик ҳаракатда бўладиган тушунча эканлиги ҳақидаги фикрлар туркий адабиёт намуналарида, хусусан, озарбайжон насри билан муқояса этилгани, туркий дунё насри билан қиёсий ўрганилганлиги, далилланганлигига доир фикр-мулоҳазалар, тавсиялар лойиҳа доирасидаги ҳисобот хулосаларининг мукаммаллашувига хизмат қилган (Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданияти Маркази 2025-йил 8-октябрдаги № 147/АЗЕ-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу фундаментал лойиҳа доирасида яратилган тадқиқотларнинг яна-да илмийлигини ортишида муҳим рол ўйнаган;
истиқлол даврида яратилган ҳикояларда инсоннинг ботиний олами, шунингдек, ҳақиқат, эзгулик, аҳиллик, адолат каби умуминсоний қадриятларнинг ёритилиши китобхонлар тафаккурини шакллантиришда ҳамда ёшларнинг маънавий-маърифий юксалишидаги аҳамияти, ижодкорларнинг ғарб адабий-тафаккури натижаси ва таъсири остида яратилган ҳикояларида руҳий ҳолатни таъминловчи портрет, пейзаж, бадиий детал, туш, ички монолог, онг оқими каби руҳий таҳлил воситаларининг, шунингдек, адабий қаҳрамонларнинг динамик, турғун ҳолатлари ва ишонарлилигини таъминлашдаги ўзаро алоқаси каби масалалар билан боғлиқ янги илмий-назарий қарашларни ёритишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 6-октябрдаги №1/04-6791-сонли маълумотномаси). Натижада инсон руҳиятини чуқур англайдиган ва теран идрок қиладиган, жамиятдаги ҳар бир ҳодисага онгли тарзда фикр билдира оладиган ёшларни тарбиялашда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
ўзбек адабиётшунослигида ҳикоя жанри мисолида руҳият ва инсон руҳиятини тасвирлашда ифода ва усулларининг ролини белгилашда илмий-назарий қарашларини психоаналатик метод назариялари асосдаги ёндашувлар билан бойитиш зарурлиги асосланган таҳлиллардан; истиқлол даври ҳикояларида реал ҳаёт манзараларини ташқи, яъни зоҳирий эмас, балки инсоннинг ички, ботиний оламини кашф этишдаги аҳамиятини ёритиш орқали олам ва одамни бадиий инкишоф қилиш истеъдоди ёзувчи дунёқараши билан боғлиқликда асосланган хулосалардан; бадиий психологизм тамойиллари асосида ҳикоячиликда мавзу ва ғоя, шакл ва мазмун, образ ва характернинг шаклланиши ва тадрижида ғарб адабиёти анъаналарининг таъсири ва ўрни масаласи илмий-таҳлилий асосда очиб берилган ўринлардан; ижодкорларнинг ғарб адабий-тафаккури натижаси ва таъсири остида яратилган ҳикояларида руҳий ҳолатни таъминловчи портрет, пейзаж, детал, туш, ички монолог каби руҳий таҳлил воситаларининг адабий қаҳрамонларининг динамик, турғун ҳолатлари ишонарлилигини таъминлашдаги ўзаро алоқаси далилланган маълумотлардан; истиқлол даври ҳикояларида тасвирдаги анъанавий бир хилликдан кўра психологик серқирралик ва бадиий бетакрорлик устун эканлиги муайян ҳикоялар асосида далилланган таҳлилий фикрлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Наср кенгаши ҳисобот йиғилишларида, Луқмон Бўрихон таваллудининг 60 йиллигига бағишланган хотира тадбирларида, ижодий тўгараклар фаолиятида ижодий учрашувлар, адабий-маърифий анжуманларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 27-октябрдаги 01-03/337-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижаларидан амалий фойдаланиш натижасида эса ёшларнинг маънавий-руҳий оламини ҳамда бадиий-эстетик тафаккурини яна-да оширишга хизмат қилган;
Истиқлол даври ижодкорларининг ҳикояларида сюжет ва бадиий психологизм қўлланилишининг ўзига хослиги, асар композицияси ва бадиий психологизм муносабати, ҳикоячиликдаги портрет ва характер, пейзаж ва эпик кечинма уйғунлигининг омили сифатида бадиий психологизмнинг аҳамияти, ҳикояларда бадиий психологизм қаҳрамон руҳияти тасвирининг асоси ва уни қўллашдаги ёзувчи индивидуал услубининг ўрни ҳақидаги хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг “Ассалому алайкум, Қарақалпақстан”, “Куш билимде” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг 2025-йил 15-октябрдаги 02-16/14-сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчиликка истиқлол даври ёзувчиларининг асарлари китобхон руҳий олами ва маънавиятининг юксалишида, келажак авлод дунёқарашининг ўсишида муҳим омил сифатида хизмат қилиши ёритилган.