Узаков Шербек Акбаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармогʻи номи): “Маҳаллий материаллар асосидаги эксплуатацион хоссалари яхшиланган ўзи зичланувчан базалтофибробетон”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6075
Илмий раҳбар: Махаматалиев Иркин Муминович – техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Бахридин Баратович, техника фанлари доктори, профессор; Касимов Иброҳим Иркинович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маҳаллий материаллар асосида эксплуатацион хоссалари яхшиланган композицион цементли боғловчили ўзи зичланувчи базалтофибробетонларнинг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий материаллардан фойдаланиб олинувчи физик-механик ва эксплуатацион хоссалари кўрсаткичларининг юқорилиги билан тавсифланувчи композицион боғловчи асосидаги ўзи зичланувчан базалтофибробетоннинг таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган. (№ УЗ ИАП 20250063);
цементли боғловчининг гидратацияси жараёнида ҳосил бўлувчи гидратли оҳакнинг базалтли фибротола мустаҳкамлигига салбий таъсирини бартараф қилиш учун фибробетоннинг таркибига кимёвий фаоллиги юқори бўлган майдаланган сеолитли тоғ жинси ва кварц қумини киритиш йўли билан амалга ошириш мумкинлиги исботланган;
композицион боғловчи компонентлари оптимал миқдорилари ва дисперслигининг модификацияланган цемент тоши структура ҳосил қилиши жараёнлари ва хоссалари билан ўзаро боғлиқлигининг қонуниятлари исботланган;
физик-механик ва эксплуатацион хоссаларининг яхшиланишини таъминловчи базалтли фибратола билан дисперс арматураланган ўзи зичланувчи фибробетоннинг таркибига композицион боғловчининг компонентлари сифатида киритилувчи модификацияловчи қўшимчалар миқдорларининг оптимал қийматлари математик моделлар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий материаллар асосидаги эксплуатацион хоссаларга яхшиланган ўзи зичланувчан базалтофибробетоннинг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича бажарилган илмий тадқиқотларнинг натижалари асосида:
Янги авлод бетонидан CМ10-35-1Т3 туркумли бурғулаб-қоқиш қозиқларининг 200 донадан иборат тажрибавий партияси «НЎКИС ТЕМИР БЕТОН БУЮМЛАРИ ЗАВОДИ» МЧЖ корхонасининг темирбетон заводида ишлаб чиқаришга жорий қилинди. ("Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасининг 2025-йил 6-октябрдаги № 02/15-3261-сонли маълумотномаси). Натижада, амалда ишлаб чиқарилувчи темирбетонли CМ10-35-1Т3 туркумли қозиқнинг таннархини 15,3 % га арзонлаштирилишга эришилди. Ишланмани амалиётга жорий қилиш натижасида олинган иқтисодий самарадорлик 1м3 CМ10-35-1Т3 туркумли бурғулаб қоқиш қозиғи учун 703 741 сўмни ташкил қилди.
Ўзи зичланувчи базалтофибробетон асосидаги янги авлод бетонидан CМ10-35-1Т3 туркумли бурғулаб-қоқиш қозиқлари «НЎКИС ТЕМИР БЕТОН БУЮМЛАРИ ЗАВОДИ» МЧЖ корхонасининг темирбетон заводида ишлаб чиқаришга жорий қилинди. ("Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасининг 2025-йил 6-октябрдаги № 02/15-3261-сонли маълумотномаси). Натижада композицион боғловчили ўзи зичланувчи базалтофибробетон асосида ишлаб чиқарилган, 200 дона CМ10-35-1Т3 туркумли бурғулаб-қоқиш қозиқларидан олинган иқтисодий самара 180,75 млн.сўмни ташкил қилган.