Норжигитов Сайфиддин Абдухакимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Контакт тармоғи нейтрал ўрнатмаларини фазалараро қисқа туташув токларидан ҳимоялаш усули, 05.08.05 – Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2025.1.PhD/Т5462
Илмий раҳбар: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Гайибов Тулкин Шерназарович, техника фанлари доктори, профессор; Раджибаев Даврон Октамбаевич, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси энергетика муоммолар институти. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Темир йўл контакт тармоғи нейтрал ўрнатмасида содир бўлувчи фазалараро қисқа туташувнинг олдини олувчи автоматик тизимни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
контакт тармоғи нейтрал ўрнатмасини фазалараро қисқа туташув токларидан ҳимояловчи аналог-рақамли ўзгартиргич, микропроцессор ва сигнални симсиз узатиш қурилмалари асосида тузилганлиги сабабли юқори ишончлиликка эга ҳамда хизмат кўрсатиш қулай бўлган янги тизим ишлаб чиқилган; 
контакт тармоғи нейтрал ўрнатмасида турли хил қийматга эга фазалараро қисқа туташув токларини инобатга олган ҳолда математик ва имитацион моделлари ишлаб чиқилган;
контакт тармоғи нейтрал ўрнатмасини фазалараро қисқа туташув токидан ҳимоялашнинг турли эксплуатацион хусусиятларини инобатга олган ҳолда параметрларини уларнинг алмашлаш схемалари асосида ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилган;
электр тортувчи тармоқнинг релели ҳимоя ва автоматика тизими учун контакт тармоғи нейтрал ўрнатмаларини фазалараро қисқа туташув токидан ҳимоя қилиш имкониятини берувчи ток сенсорли янги қурилмалар мажмуаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Контакт тармоғи нейтрал ўрнатмасида содир бўлувчи фазалараро қисқа туташувнинг олдини олувчи автоматлаштирилган тизим бўйича олинган натижалар асосида:
контакт тармоғидаги нейтрал ўрнатмаларни фазалараро қисқа туташув токларидан ҳимоя қилиш усули учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасидан ихтирога патент олинган (№ИАП 7782; 2024й.). Натижада, темир йўл нейтрал ўрнатмасида содир бўлувчи фазалараро қисқа туташувнинг олдини олувчи автоматлаштирилган тизим қурилмаси яратилган;
контакт тармоғидаги нейтрал ўрнатмаларни фазалараро қисқа туташув токларидан ҳимоя қилиш усули “Темирйўлинфратузилма” АЖ Тошкент электр таъминот масофасига қарашли Далагузар подстанцияси ва Далагузар бекати контакт тармоғида мувафақиятли синовдан ўтказилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2025 йил 19 сентябрдаги 03/1976-25 – сон маълумотномаси). Натижада, янги контакт тармоғи нейтрал ўрнатмасида содир бўлувчи фазалараро қисқа туташувнинг олдини олувчи автоматлаштирилган тизимдан фойдаланиш электр ҳаракат таркибларини сифатли ва узлюксиз электр энергияси билан таъминлаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish