Мухамедсаидова Ирода Абдуваҳоб қизининг 
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иккиламчи безовта оёқлар синдромини клиник-биохимик хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3811.
Илмий раҳбар: Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тохировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак касаллиги ва қандли диабет фонида ривожланган безовта оёқлар синдромининг неврологик, нейрофизиологик, биокимёвий ва нейропсихологик хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллиги ва қандли диабет фонида ривожланган безовта оёқлар синдромининг дифференциал диагностик хусусиятлари, касалликнинг кечиши, оғирлик даражаси, беморларнинг уйқу ва неврологик функцияларга, психоэмоционал фонга ҳам салбий таъсири аниқланган;
иккиламчи безовта оёқлар синдромининг оғирлик даражаси билан биокимёвий маркер гомоцистеин миқдори ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
сурункали буйрак касаллиги фонидаги безовта оёқлар синдроми ривожланишида биокимёвий маркер цистатин С нинг миқдори динамик ўзгариши касалликнинг оғирлашувини прогностик баҳолашга лаёқатли сезгир биомаркер экани исботланган;
сурункали буйрак касаллиги ва қандли диабет фонида ривожланган безовта оёқлар синдромида такомиллаштирилган даво мезонларини қўллаш касалликнинг оғирлик даражасини пасайтириши ва ҳаёт сифати кўрсаткичларини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иккиламчи безовта оёқлар синдроми билан касалланган беморларни эрта ташхислаш, улардаги психоэмоционал бузилишларни олдини олиш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги ва қандли диабет фонида ривожланган безовта оёқлар синдромининг дифференциал диагностик хусусиятлари, касалликнинг кечиши, оғирлик даражаси, беморларнинг уйқу ва неврологик функцияларга, психоэмоционал фонга таьсирини аниқлашга қаратилган диагностика стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг 2025 йил 26 мартдаги 6-7 сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Иккиламчи безовта оёқлар синдромини эрта ташхислашни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Миллий тиббиёт маркази бўйича 03.05.2025  йилдаги 11-01/12 - сон ва Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонаси 08.05.2025 йилдаги 131-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усул ҳаёт сифатини яхшилаш, реабилитaция жараёнларини такомиллаштириш шунингдек, ногиронлик даражасини камайтиришга қаратилган. Иқтисодий самарадорлиги: стaционар шароитда даволанаётган сурункали буйрак касаллиги ва қандли диабет фонида безовта оёқлар синдроми мавжуд беморларда касалликни эрта ташхислаш алгоритмини яратиш ва бунинг мезонида эрта даволаш чора-тадбирларининг олиб борилиши касалликни авж олиш даврларини олдини олиш, ҳаёт сифати, жисмоний фаоллик ва руҳий ҳолатнинг яхшиланиши, тиббий хизматнинг нархини камайиши туфайли 5100000 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: ҳаёт сифати ва психоэмоционал бузилишлари бор беморлар бир йил давомида 2 маротаба 10 кун давомида касалхонада даволаниши лозим. Бунда ҳар бир бемор учун тежаладиган ҳаражат 4092500 минг сўмни ташкил этади. Ушбу илмий янгиликни иккиламчи безовта оёқлар синдроми билан касалланган беморларда қўллаш орқали бир бемор учун 4092500 сўмни иқтисод қилишга эришилган.
иккинчи илмий янгилик: иккиламчи безовта оёқлар синдромининг оғирлик даражаси ва биокимёвий маркер гомоцистеин миқдори ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг 2025 йил 26 мартдаги 6-7 сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Иккиламчи безовта оёқлар синдромини эрта ташхислашни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Миллий тиббиёт маркази бўйича 03.05.2025  йилдаги  11-01/12 - сон ва Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонаси 08.05.2025 йилдаги 131-сонли  буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усул касалликнинг оғирлик даражаси ва даврларига мос равишда даволаш тактикасини танлаш, касалликнинг оғирлашишини камайтиришга, беморларнинг саломатлигини тиклаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: стaционар шароитда даволанаётган сурункали буйрак касаллиги ва қандли диабет фонида иккиламчи безовта оёқлар синдроми мавжуд беморларда касаллик симптомларининг бошланғич давридаёқ ташҳислаш алгоритми ва қон биомаркерлари асосида, дифференциаллашган ҳолда ташҳис қўйишга ва ногиронликни жадаллашишини олдини олишга хизмат қилади. Хулоса: бунинг мезонида эрта ташҳислаш ва даволаш чора-тадбирларининг ўз вақтида олиб борилиши ва тўғри танланиши касалликнинг авж олишини олдини олиб, касаллик белгиларининг камайиши ва шу тариқа ҳаёт сифати ва уйқу сифатини яхшиланиши, ногиронлик кўрсаткичларини, стационарда даволаниш муддатларини камайтиради, молиявий харажатларни қисқартиради.
учинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги фонидаги безовта оёқлар синдроми ривожланишида биокимёвий маркер цистатин С нинг миқдори динамик ўзгариши касалликнинг оғирлашувини прогностик баҳолашга лаёқатли сезгир биомаркер экани илмий асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг 2025 йил 26 мартдаги 6-7 сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Иккиламчи безовта оёқлар синдромини эрта ташхислашни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Миллий тиббиёт маркази бўйича 03.05.2025  йилдаги 11-01/12 - сон ва Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонаси 08.05.2025  йилдаги 131-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усул касалликнинг даврларига мос равишда даволаш тактикасини танлаш, касалликнинг авж олишини камайтиришга, беморларнинг саломатлигини тиклаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: иккиламчи безовта оёқлар синдроми мавжуд беморларда эрта даврларидаёқ дифференциаллашган ҳолда ташҳислаш алгоритмини яратиш тиббий ёрдам кўрсатишда молиявий харажатларни камайтириш, беморларни тиббиёт ходимларига такрорий ташрифини қисқартириш имконини беради. Хулоса: касалликнинг  эрта босқичларида даволаш чора-тадбирларининг олиб борилиши касалликни ривожланиб кетишини олдини олиш ва симптомларнинг камайиши ёки бартараф этилишига эришиш орқали тиббий хизматнинг нархи камаяди, шу туфайли 1 нафар беморга 4092500 сўм бюджет маблағидан иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги ва қандли диабет фонида ривожланган безовта оёқлар синдромида такомиллаштирилган даво мезонларини қўллаш касалликнинг оғирлик даражасини пасайтириши ва ҳаёт сифати кўрсаткичларини ошириши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг 2025 йил 26 мартдаги 6-7 сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Иккиламчи безовта оёқлар синдромини эрта ташхислашни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Миллий тиббиёт маркази бўйича 03.05.2025  йилдаги  11-01/12 - сон ва Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонаси 08.05.2025 йилдаги 131-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усул касалликнинг барча босқичларида даволашни оптималлаштириш ҳамда беморларда ногиронлик даражасини камайтириш ва уни олдини олишга қаратилган. Иқтисодий самарадорлиги: стaционар шароитда даволанаётган  сурункали буйрак касаллиги ва қандли диабет фонида иккиламчи безовта оёқлар синдроми мавжуд беморларда оптималлашган комплекс даво чора-тадбирларининг олиб борилиши касаллик симптомларининг камайиши ёки регрессиясини таъминланиши натижасида тиббий хизматнинг нарҳини камайиши туфайли 4092500 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: сурункали буйрак касаллиги ва қандли диабет фонида ривожланган безовта оёқлар синдроми  мавжуд беморларда даволашнинг оптималлаштирилган комплекс усулини қўллаш беморлар стационар шароитларда даволанганда бюджет маблағларининг тежалишига олиб келди. Касалликнинг даволаш муддати 2 баробаргача қисқариб, бюджет маблағларининг тежалиши ҳар 1 беморга нисбатан  4092500 сўмни иқтисод қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish