Абдумухторов Анваржон Акрамжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Янги иқтисодий ўсиш модели амалга оширилаётган шароитда аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt7623.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Зокирова Нодира Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Худойбердиев Зайниддин Явкачевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Холмухамедов Мухсинжон Муродуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги иқтисодий ўсиш модели амалга оширилаётган шароитда аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги иқтисодий ўсиш моделига мос ҳолда рақамли ва институционал механизмларга кўра меҳнат ресурсларига бўлган талабни иш ўринлари локализацияси кабиларга кўра прогнозлаш, ходимлар гуруҳлари манфаатларини эътиборга олган ҳолда мослашувчан иш билан бандлик шакллари, масофавий ишлаш ва ўзини-ўзи иш билан банд қилиш имкониятларини ривожлантириш ёндашуви таклиф қилинган;
аҳолини иш билан бандлигини давлат томонидан тартибга солиш самарадорлигини баҳолаш ёндашуви рақамли платформалар ва сунъий интеллектга кўра илмий асосланганлик, идоралараро мувофиқлаштирув ва ижтимоий шериклик иштирокчилари фаоллигига асосланган ҳолда такомиллштирилган;
рақамлаштириш ва инновацион ривожланиш шароитида аҳолининг самарали иш билан бандлиги учун муаллиф томонидан тўртта ўзаро боғлиқ блокни (миқдорий, сифат жиҳатдан, институционал-ҳуқуқий ва рақамли-технологик) ўз ичига олган самарали иш билан бандлик мезонлари ва параметрлари тизими шакллантирилди, шунингдек, ҳудудлар ва тармоқлар кесимида унинг даражасини комплекс баҳолаш имконини берадиган самарали иш билан бандликнинг интеграл индекси таклиф этилган;
иқтисодий ўсишнинг янги модели шароитида кадрлар тайёрлаш, рақамли кўникмаларни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг институционал ва технологик омиллари илмий асослаб берилган ва улар асосида 2030-йилгача бўлган давр учун Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг иш билан бандлиги миқдорий ва сифат жиҳатдан параметрларининг ссенарийли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги иқтисодий ўсиш модели амалга оширилаётган шароитда аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
янги иқтисодий ўсиш моделига мос ҳолда рақамли ва институционал механизмларга кўра меҳнат ресурсларига бўлган талабни иш ўринлари локализацияси кабиларга кўра прогнозлаш, ходимлар гуруҳлари манфаатларини эътиборга олган ҳолда мослашувчан иш билан бандлик шакллари, масофавий ишлаш ва ўзини-ўзи иш билан банд қилиш имкониятларини ривожлантириш ёндашуви бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг 2-иловаси 1-банди ҳамда ПҚ-330-сонли Қарорининг 1-иловаси 2-бўлими 5 ва 8-бандларида назарда тутилган регионал бандлик дастурларига интеграция қилинган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 01/00-04/15-11074-сонли маълумотномаси). Натижада ишсизлик даражасининг 5,0%–5,1% атрофида барқарор сақланиши, аҳоли жон бошига ЯИМ қатор ҳудудларда 8,0%–12,0%га ошиши ҳамда «яшил» иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш соҳаларида янги иш ўринларини яратилиши, норасмий бандлик-нинг бир қисмини расмий меҳнат муносабатларига ўтказишига муайян даражада хизмат қилган;
аҳоли бандлигини давлат томонидан тартибга солиш самарадорлигини баҳолаш ёндашуви рақамли платформалар ва сунъий интеллектга кўра илмий асосланганлик, идоралараро мувофиқлаштирув ва ижтимоий шериклик иштирокчилари фаоллигига асосланган ҳолда такомиллштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг 1-иловаси ва ПҚ-330-сон Қарорининг 1-иловаси 7-бўлимида кўзда тутилган ва «самарадорлик.уз» ахборот портали негизида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 01/00-04/15-11074-сонли маълумотномаси). Таклиф маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини ўнта асосий йўналиш бўйича баҳолаш имконини кенгайтиришга, меҳнат бозори кўрсаткичларини прогнозлашда маълумотлар сифатини оширишга, қатор ҳудудларда меҳнат унумдорлигини 10,0%–15,0%га ошишига, яширин ишсизликни 6,0%–8,0%га камайишига ва «яшил» технологиялар соҳаларига ўтиш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
рақамлаштириш ва инновацион ривожланиш шароитида аҳолининг самарали иш билан бандлиги учун муаллиф томонидан тўртта ўзаро боғлиқ блокни (миқдорий, сифат жиҳатдан, институционал-ҳуқуқий ва рақамли-технологик) ўз ичига олган самарали иш билан бандлик мезонлари ва параметрлари тизими шакллантирилди, шунингдек, ҳудудлар ва тармоқлар кесимида унинг даражасини комплекс баҳолаш имконини берадиган самарали иш билан бандликнинг интеграл индекси таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг 2-иловаси 7-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 01/00-04/15-11074-сонли маълумотномаси). Таклиф аҳолининг иқтисодий фаоллигини оширишнинг услубий асосларини такомиллаштиришга ҳамда ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳолини иш билан бандлигини таъминлашнинг янги тизимини шакллантиришга муайян даражада хизмат қилган;
иқтисодий ўсишнинг янги модели шароитида кадрлар тайёрлаш, рақамли кўникмаларни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг институционал ва технологик омиллари илмий асослаб берилган ва улар асосида 2030-йилгача бўлган давр учун Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг иш билан бандлиги миқдорий ва сифат жиҳатдан параметрларининг ссенарийли прогнози бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сонли Фармонининг 2 иловаси 7 пунктда 5 иловаси 5 пунктда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 01/00-04/15-11074-сонли маълумотномаси). Таклиф маҳаллий ҳокимликларга ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда адресли дастурлар ишлаб чиқиш ва янги иш ўринларини яратишнинг методик асосини кенгайтиришга ҳамда тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари (ишбилармонликни қўллаб-қувватлаш фондлари, ёшлар стартаплари, микрокредитлар) такомиллаштиришга, хизматлар ва билимлар иқтисодиётида банд аҳоли улушининг 15,0%–18,0%гача ошишга, меҳнат унумдорлигининг 10,0%–14,0%га ўсишига, норасмий иш билан бандлик улушининг 50,0%дан 38,0%гача пасайишига муайян даражада хизмат қилган.