Ҳакимов Шеради Қўзиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси билан беморларнинг комплекс тиббий реабилитацияси», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Илмий маслаҳатчи: Ходжанов Искандар Юнусович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Уринбаев Пайзилла Уринбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Комолкин Игорь Александрович, тиббиёт фанлари доктори; Каримов Муродулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси билан беморларда комплекс тиббий реабилитация чора тадбирларини ишлаб чиқиш орқали функционал ва косметик натижаларни яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
D.Nuss жарроҳлик амалиётини ўнг томонлама видеоторакоскопик кузатув билан ретростернал туннел ҳосил қилиш амалиётида чап томонлама йўлни қўллаш эндофиксаторни экстраплеврал ўрнатиш билан париетал плеврани минимал жароҳатлаш ва ургент хирургик асоратларни камайтириши исботланган;  
кардиореспиратор параметрлар натижаларини инобатга олиб ишлаб чиқилган клиник функционал шкала дастури амалиётдан кейинги узоқ муддатларда нафас фаолиятининг мослашганлик даражасини аниқлаш билан жарроҳлик амалиёти бажарилган беморларнинг ҳаёт сифатини адекват баҳолаш, ҳамда беморларни функционал реабилитация учун фарқлаш имконини бериши исботланган;
“тўш суяги контури”, “тўш суяги ротацияси” ва “асимметрия даражаси” каби торакометрик параметрлар кўкрак олд деворида турли кўринишдаги косметик асоратларни ишончли аниқлаш ва фарқлаш имконини бериши исботланган;
тўш қовурға комплексининг туртиб чиққан деформацияси соҳасига турли йўналишларда дозали компрессия бериш имкони мавжудлиги билан ташқи инновацион компрессияловчи ортезни қўллаш орқали ишлаб чиқилган консерватив даво усули тўш суягининг I (≤0,5 см) ва II (0,5-1,0 см) даражали ротацияси ва I (≤15 гр.) даражали протрузияси коррекцияси учун рационал усуллилиги исботланган;
мос равишда деформацияланган қовурғалар ипсилатерал резекцияси ва хондротомияси, тўш суяги гемитернотомияси ва понасимон стернотомиясини қўллаш орқали ишлаб чиқилган хирургик коррекция усуллари тўш суягининг III (≥1,0 см) даражали протрузияси ва II (15-30 гр.), III (≥30 гр.) даражали ротациялари коррекцияси учун рационал усуллилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётда қўллашга доир 2025 йил 07 октябр 26/06-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик:  D.Nuss жарроҳлик амалиётини ўнг томонлама видеоторакоскопик кузатув билан ретростернал туннел ҳосил қилиш амалиётида чап томонлама йўлни қўллаш эндофиксаторни экстраплеврал ўрнатиш билан париетал плеврани минимал жароҳатлаш ва ургент хирургик асоратларни камайтириши исботланганлиги Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (24.08.2024 й., №576 - буйруқ) ва Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (11.10.2024 й., №124-125 - буйруқлар) амалиётларига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: D.Nuss жарроҳлик амалиётини ўнг томонлама видеоторакоскопия билан қўллаш минимал интраоперацион ва амалиётдан кейинги эрта асоратларнинг минималлиги билан гирдобсимон деформацияни кам инвазив коррекцияси имконини бериб, беморларни эрта активланиши ва кундалик ҳаётга эрта қайтишлари учун асос бўлди. Ижтимоий самарадорлиги: кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясини кам инвазив коррекциясини қўллаш кўкрак олд деворини адекват тикланиши билан бирга қайта коррекция талаб эьадиган амалиётдан кейинги узоқ муддатллардаги косметик асоратларни камайиши имконини берди;  амалиётдан кейинги даврда қайта жарроҳлик амалиётлари ва кейинги реабилитация учун сарф харажатларни тежаш ҳар бир беморга 3500000 сўмни ташкил этди. Хулоса: D.Nuss жарроҳлик амалиётини ўнг томонлама видеоторакоскопия билан қўллаш минимал интраоперацион ва амалиётдан кейинги эрта асоратларнинг минималлиги билан гирдобсимон деформацияни кам инвазив коррекцияси имконини бериб, беморларни кундалик ҳаёт тарзига адекват қайтишни, қайта мураккаб реконструктив жарроҳлик амалиётларини талаб этадиган амалиётдан кейинги узоқ муддатлардаги косметик асоратларни минималлигини таъминлади. Умумий иқтисодий натижадорлик бир беморга нисбатан ўртача 3500000 сўмни ташкил этди.
иккинчи илмий янгилик: кардиореспиратор параметрлар натижаларини инобатга олиб ишлаб чиқилган клиник функционал шкала дастури амалиётдан кейинги узоқ муддатларда нафас фаолиятининг мослашганлик даражасини аниқлаш билан жарроҳлик амалиёти бажарилган беморларнинг ҳаёт сифатини адекват баҳолаш, ҳамда беморларни функционал реабилитация учун фарқлаш имконини бериши исботланганлиги Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (12.08.2024 й., №79-80 - буйруқлар) ва Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (24.08.2024 й., №576 - буйруқ) амалиётларига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: 5 кардио-респиратор параметрлар асосида ишлаб чиқилган клиник функционал шкала дастури амалиётдан кейинги даврда нафас фаолияти адаптациясини механизмини тушунтириш билан беморлар ҳаёт сифатини баҳолаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: амалиётдан кейинги узоқ муддатларда даволанган беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш учун ишлаб чиқилган клиник функционал шкала дастурини қўллаш даволанган беморлар орасида соғломлашган беморлар сонининг ошиши билан уларни адекват танлашга олиб келди. Давлат учун ногиронлик мавжуд беморларни таъминлаш учун сарф харажатлар тежами ўртача 2500000 сўмни ташкил этди. Хулоса: 5 кардио-респиратор параметрларни инобатга олиб ишлаб чиқилган клиник функционал шкала дастури амалиётдан кейинги даврда нафас фаолияти адаптациясини механизмини тушунтириш, соғломлашган беморлар сонини ошиши билан беморлар ҳаёт сифатини баҳолаш имконини берди ва Давлат учун ногиронлик мавжуд беморларни таъминлаш учун сарф харажатларни 2500000 сўмга тежашга олиб келди. 
учинчи илмий янгилик: “тўш суяги контури”, “тўш суяги ротацияси” ва “асимметрия даражаси” каби торакометрик параметрлар кўкрак олд деворида турли кўринишдаги косметик асоратларни ишончли аниқлаш ва фарқлаш имконини бериши исботланганлиги Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (24.08.2024 й., №576 - буйруқ) ва Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (12.08.2024 й., №79-80 - буйруқлар) амалиётларига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган 3 оғирлик даражали “тўш суяги контури”, “тўш суяги ротацияси” ва “асимметрия даражаси” каби торакометрик параметрлар кўкрак олд девори рельефи ҳолатини баҳолаш, ҳамда амалиётдан кейинги узоқ муддатларда даволанган беморлар орасида соғломлашганларни ажратиш учун амалиётдан кейинги косметик асоратларни фарқлаш имконини берди. Иқтисодий  самарадорлиги: бизда ишлаб чиқилган торакометрик параметрлар маълумотлари таҳлили асосида косметик натижаларни баҳолаш амалиётдан кейинги узоқ муддатларда амалиётдан кейинги косметик асоратлар мавжуд беморларни аниқлаш ва уларни соғломлашган беморлардан ажратиш имконини бериб, қайта реконструктив жарроҳлик амалиётлари учун ўртача 4500000 сўм сарф харажат миқдори тежалди. Хулоса: бизда таклиф этилган 3 оғирлик даражали “тўш суяги контури”, “тўш суяги ротацияси” ва “асимметрия даражаси” каби торакометрик параметрлар асосида косметик натижани баҳолаш учун такомиллаштирилган тактика амалиётдан кейинги узоқ муддатларда амалиётдан кейинги косметик асоратлар мавжуд беморларни аниқлаш ва уларни соғломлашган беморлардан ажратиш имконини бериб, қайта реконструктив жарроҳлик амалиётлари учун ўртача 4500000 сўм сарф харажат миқдори тежашга хизмат қилди.
тўртинчи илмий янгилик: тўш қовурға комплексининг туртиб чиққан деформацияси соҳасига турли йўналишларда дозали компрессия бериш имкони мавжудлиги билан ташқи инновацион компрессияловчи ортезни қўллаш орқали ишлаб чиқилган консерватив даво усули тўш суягининг I (≤0,5 см) ва II (0,5-1,0 см) даражали ротацияси ва I (≤15 гр.) даражали протрузияси коррекцияси учун рационал усуллилиги исботланганлиги Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (11.10.2024 й., №124-125 - буйруқлар) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги:  енгил даражали амалиётдан кейинги синдромлар билан беморларни консерватив даволаш учун ишлаб чиқилган ташқи компрессияловчи ортезни қўллаш тўш суяги ва қовурғаларнинг деформацияларини тўғрилаш, ҳамда амалиётдан кейинги узоқ муддатларда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: беморларда косметик натижаларнинг язшиланиши, уларнинг кундалик ҳаёт тарзига қайтишлари қайта реконструктив жарроҳлик амалиётларига кетадиган сарф харажатларни ўртача 12000000 сўмга қисқартирди. Хулоса: енгил даражали косметик (ортопедик) асоратлар билан беморларни тўш суяги ротациясини инобатга олиб тўш - қовурға комплекси соҳаси туртиб чиққан деформациясини турли сатҳларда ва дозаларда компрессиялаш имконини берадиган ташқи компрессияловчи ортезни қўллаб даволаш асосида қайта реконструктив жарроҳлик амалиётларига кетадиган сарф харажатларни ўртача 12000000 сўмга қисқартириш мумкин.
бешинчи илмий янгилик: мос равишда деформацияланган қовурғалар ипсилатерал резекцияси ва хондротомияси, тўш суяги гемитернотомияси ва понасимон стернотомиясини қўллаш орқали ишлаб чиқилган хирургик коррекция усуллари тўш суягининг III (≥1,0 см) даражали протрузияси ва II (15-30 гр.), III (≥30 гр.) даражали ротациялари коррекцияси учун рационал усуллилиги исботланганлиги Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (11.10.2024 й., №124-125 - буйруқлар) ва Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (24.08.2024 й., №576 - буйруқ) амалиётларига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги:  тўш суягини понасимон ва бир томонлама гемистернотомияси, деформацияланган қовурғаларни хондротомия ёки резекцияси амалиётларини қўллаб ишлаб чиқилган жарроҳлик усуллари тўш суяги протрузия ва ротациясини инобатга олиб амалиётдан кейинги симптомларни оптимал тўғрилашни, амалиётдан кейинги узоқ муддатларда косметик натижа ва беморларни ҳаёт сифатини яхшилашни таъминлади. Иқтисодий самарадорлиги: тўш суяги протрузия ва ротациясини инобатга олиб амалиётдан кейинги синдромларни коррекция қилиш йўли билан косметик натижаларни яхшилаш беморлар ҳаёт сифатини яхшиланишига ва уларни соғлом кундалик ҳаёт тарзига қайтишларига, ҳамда Давлат учун ногиронлик мавжуд беморларни таъминлаш учун сарф харажатларни бир беморга нисбатан 4000000 сўмни тежашга олиб келди. Хулоса: тўш суяги понасимон ва бир томонлама гемистернотомияси, деформацияланган қовурғалар хондротомияси ва резекцияси амалиётларини қўллаб ривожланган амалиётдан кейинги синдромлар билан беморларни даволаш асосида аъло косметик ва функционал натижаларга эришишга, беморларни ҳаёт сифатининг яхшиланишига ва уларнинг соғлом кундалик ҳаёт тарзига қайтишларига замин яратди, ҳамда Давлат учун ногиронлик мавжуд беморларни таъминлаш учун сарф харажатларни бир беморга нисбатан 4000000 сўмни тежашга олиб келди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish