Туйгунов Расул Болибековичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган ерларда арпанинг озиқабоп, ҳосилдор ва ётиб қолишга чидамли навларини танлаш ва яратиш (Зарафшон воҳаси шароитида)”, 06.01.05 - Селекция  ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Qx1254.
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Ғулом Сайдалимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, PhD.05/31.10.2025.Qx.198.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: Арпанинг “Бек” нави (НАП 574).
II. Тадқиқотнинг мақсади Арпанинг жаҳон коллекцияси нав намуналарини қимматли хўжалик-биологик хусусиятларини ўрганиш, турли экологик-географик гуруҳларга мансуб бўлган арпа навларининг юқори кўрсаткичга эга бўлган намуналарни ажратиб олиш ва селекция учун дастлабки ашё яратиш ҳамда шулар асосида интенсив типдаги арпа навини яратишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор келиб чиқиши турли географик минтақаларга мансуб бўлган янги арпа намуналарининг қимматли хўжалик белги ва хусусиятлари Самарқанд вилоятининг суғориладиган майдонларида шароитида аниқланган ҳамда бошлангʻич манба сифатида ажратиб олинган;
арпанинг ётиб қолишга чидамлилиги бўйича 11 та (Болғали, Дўстлик-2011, Мавлоно, Қизилқўрғон, Хонақох, Мезон, Мирзачўл, Зафар, Темур ва К-22845 ва К566244) нав намуналари 9 баллик шкалада баҳоланган;
арпа нав ва намуналарининг маҳсулдорлик ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари юқори бўлган қуйидаги Темур, 1ст ГСБСН-17, 1ст ГСБСН-20, К-561063, К-22845, К-19985, К-92320 ва К-566244 нав намуналари танлаб олинди ва андозага нисбатан маҳсулдор тупланиш 0,7-2,4 донага, дон ҳосилдорлиги 45,4-128,4 г/гача юқори эканлиги аниқланган;
назорат нав синаш майдонида ўрганилган қуйидаги Болғали, Дўстлик-2011, Мавлоно, Қизилқўрғон, Хонақох, Мезон, Мирзачўл, Зафар, Темур, 1ст ГСБСН-2, НМ-2018-25, К-22845, К-92320, К-4568 ва К-5698 нав ва тизмалари андоза “Ихтиёр” навига нисбатан маҳсулдор тупланиш 0,8 дона, битта бошоқдаги донлар сони 2,4-13,8 донага, 1000 дона дон вазни 0,5-5,0 г/га, дон ҳосилдорлиги ўртача 4,9-16,0 с/га юқори эканлиги кузатилган;
назорат нав синаш майдонида ўрганилган қуйидаги НМ-2018-14, НМ-2018-21, НМ-2018-7, НМ-2018-38, НМ-2018-25 (Бек) , НМ-2018-9 ва НМ-2018-13 нав ва тизмаларида дон ҳосилдорлиги ўртача 63,6-70,8 с/га , андозага нисбатан 1,1-8,3 с юқори эканлиги аниқланган;
тадқиқот натижалари асосида арпанинг суғориладиган майдонлар учун эртапишар, ётиб қолишга чидамли, юқори ҳосилли ва озуқа бирлиги юқори бўлган “Бек” нави яратилган ҳамда Интелектуал Мулк Агентлиги томинидан селекция ютуғига 21.08.2025 №НАП 574 рақамли патент олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган майдонларда экиш учун арпанинг ҳосилдор ва озуқабоп, ётиб қолишга чидамли бўлган янги навини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
суғориладиган майдонларда экиш учун ҳосилдорлиги ва озуқабоп, ётиб қолишга чидамли бўлган янги “Бек” нави яратилган ҳамда Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказига синов учун топширилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг 2025 йил 22-сетабрдаги Т-6/02-09-673-сон ма'лумотномаси). Натижада арпанинг ҳосилдор ва озуқабоп, ётиб қолишга чидамли янги нави билан таъминланган;
суғориладиган майдонлари майдонларда экиш учун ҳосилдор ва озуқабоп, ётиб қолишга чидамли бўлган янги “Бек” нави 118,6 га Самарқанд вилояти Жомбой туманида “Ёдгор Назаров ерлари” ф/х 20 га, “Фарбома СЕЛЕКТ” уруғчилик ф/х 5,0 га, “Ирода Турсунова ерлари” ф/х 5,8 га, “Аваз агро ҳосил” ф/х 15,7 га, “Фарход Рустам ерлари” ф/х 10,4 га, “Мелиев Холмурод Замини” ф/х 10,6 га, “Маржона Каримова ерлари” ф/х 5,7 га, Паяриқ туманида “Жахонгирбек Агро Барака замини” ф/х 12,7 га, “Карим ота” ф/х 9,4 га, “Ғаллачилик” ф/х 7,3 га, “Азаматбек” ф/х 8,7 га, “Султон бобо пахта замини” ф/х 7,3 га жами 118,6 га суғориладиган майдонларига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/05-03-499-сон маълумотномаси). Арпанинг “Бек” нави жорий қилиниши ҳисобига гектаридан 2,4-5,0 с/га қўшимча дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 62,6-70,8 фоизни ташкил этган;
Арпанинг янги “Бек” нави миллий генбанкга ноёб илмий объект бўлимига арпанинг генетик ресурслари генеофондини бойитиш, ҳозирги ва келажак авлод учун кафолатли сақлаш мақсадида топширилган (Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 3-октябрдаги 06/01.04.624-сон ма'лумотномаси). Натижада миллий генбанкнинг арпа генетик ресурслари генеофонди ҳосилдорлиги ва озуқабоп, ётиб қолишга чидамли арпанинг янги нави билан бойитилган.

   

Yangiliklarga obuna bo‘lish