Рахманов Жахонгир Жалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида нефт ва газ саноати учун бурғилаш қоришмаларининг янги фракцияларини ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги матераиллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4116.
Илмий раҳбар: Бозоров Отабек Нашвандович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Хусенов Арслонназар Шерназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Каримова Камолахон Баходировна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида нефт ва газ саноати учун бурғилаш қоришмаларининг янги фракцияларини олиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефт ва газ саноати учун селлюлоза асосида бурғилаш қоришмаларига стабилловчи реагентларни олишнинг мақбул шароитларни аниқланган;
ажратиб олинган пахта тозалаш корхоналарининг толали чиқиндилари асосидаги селлюлоза намуналарини пишириш жараёнларининг физик-кимёвий ва механик -структуравий хоссалари аниқланган;
нефт ва газ саноати учун бурғилаш эритмаларини янги турларининг таркиби учун пахта тозалаш корхоналарининг толали чиқиндиларидан полианионли селлюлоза ва тўқимачиликнинг толали чиқиндилари асосида алмашиниш даражаси паст саналган ярим карбоксиметилселлюлозанинг армирлаш мақсадида ишлатиладиган фракцияси олинган;
пахта тозалаш корхоналарининг толали чиқиндиларидан полианионли селлюлоза ва тўқимачиликнинг толали чиқиндилари асосида алмашиниш даражаси паст саналган ярим карбоксиметилселлюлозани турли маркаларидан композит таркибли стабилловчи бургʻилаш эритмаларини ишлатишнинг мақбул нисбатлари ва физик–кимёвий хоссалари аниқланган;
маҳаллий хомашёлар асосида нефт ва газ саноати учун бурғилаш эритмаларининг янги фракцияларини олишнинг принципиал технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта тозалаш корхоналарининг толали чиқиндиларидан полианионли селлюлоза ва тўқимачиликнинг толали чиқиндилари асосида олинган алмашиниш даражаси паст ярим карбоксиметилселлюлоза олиш технологиясини тадбиғи боъйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта тозалаш корхоналарининг толали чиқиндилари ва тўқимачиликнинг толали чиқиндилари асосида полианионли селлюлоза ва алмашиниш даражаси паст ярим карбоксиметилселлюлоза олиш усули “Инновативе чемиcал течнологиес” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасининг 2025 йил 12 февралдаги ОП25/ЭД-600-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида кимёвий қайта ишлашга яроқли селлюлоза ва ундан ПАС ҳамда Я-КМС маркаларини олиш имконини берган;
полианионли селлюлоза (ПАС) ва алмашиниш даражаси паст ярим карбоксиметилселлюлоза (Я-КМС) маркаларининг намуналари “Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швейсария қўшма корхонасининг “Техник назорат бўлими” қошидаги кимёвий таҳлил лабараториясида газ қудуқларини бурғилаш эритмаларини тайёрлашда қўлланилган (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швейсария қўшма корхонасининг 2023 йил 12 майдаги 312-01/5-сонли маълумотномаси). Натижада, газ қудуқларини бурғилаш эритмаларига ПАС ҳамда Я-КМСларнинг бир неча маркаларини қўшилиши бурғилаш эритмасининг стабиллигини ошириши, унинг филтрацион, реологик ва физик-механик хоссаларини яхшилаш имконини берган.