Ҳушназарова Дилноза Рахмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Синергетик ёндашув асосида матоларни оқартириш жараёнини бошқариш тизимининг синтези”, 05.01.08 – “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2023.3.PhD/3894.
Илмий раҳбар: Халматов Давронбек Абдалимович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар:
1. ТИҚХММИ миллий тадқиқотлар университети “Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, профессор Исмаилов Мирхалил Агзамович.
2. Тошкент давлат техника университети «Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш» кафедраси профессори, DSc, профессор Авазов Юсуф Шодиевич.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: синергетик ёндашув асосида тўқимачилик матоларини оқартириш технологик жараёнининг бошқариш тизимларини синтезлаш модели ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
синергетик ёндашув асосида тўқимачилик матоларини оқартириш жараёнининг ночизиқлилигини ҳисобга олган ҳолда унинг динамик хоссаларини тўлиқроқ очиб берувчи аналитик математик модел ишлаб чиқилган;
тизимга ўз - ўзини ташкил этиш хусусиятига эга бўлган инвариант хилма –хилликларни киритиш асосида параметрик ғалаёнларни бартараф этиш имконини берувчи матоларни оқартириш жараёнининг ночизиқли бошқариш қонунини синтезлашнинг бекстеппинг ростлагичи параметрларини созлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ночизиқли бошқариш обектининг ички хусусиятларини ҳисобга олиш имконини берувчи интеграл адаптациялаш тамойили асосида ночизиқли адаптив дискрет бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;
шимдириш ваннасининг технологик параметрларини автоматик барқарорлаштириш имконини берувчи тўқимачилик матоларини оқартириш жараёнининг синергетик бошқариш тизими синтезланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синергетик ёндашув асосида матоларни оқартириш технологик жараёнини бошқариш тизимларини алгоритмик синтезлаш боъйича олинган натижалар асосида:
матоларни оқартириш жараёнида кимёвий моддаларни дозалашни ростлашнинг дастурий мажмуаси “Шофиркон Экваториал Текс” МЧЖда жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 13 майдаги 03/25 – 1015 - сон маълумотномаси). Натижада, ахборотларни қайта ишлаш вақтини 1,3% га камайтириш ҳисобига, жараённи бошқаришда натижаларни олиш ва қарор қабул қилишнинг тезлигини 1,5 % га ошириш имконини берган;
матоларни оқартириш технологик жараёнларини бекстеппинг усули асосида синергетик бошқариш тизими “Шофиркон Экваториал Текс” МЧЖ да жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 13 майдаги 03/25 – 1015 - сон маълумотномаси). Натижада, турли ташқи таъсирларда технологик агрегат иш режимларини стабиллаш ва бошқариш тизимини турғунлигини таъминлаш ҳамда энергоресурслар сарфини 4 % гача камайтириш имконини берган.