Мадаминова Гулсора Мирхомидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сиёсий нутқда қўлланувчи паремиологик бирликларнинг семантик-прагматик тадқиқи”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  № B2023.1.PhD/Fil3167.
Илмий раҳбар: Қулдашев Низомидин Ахмадалиевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Султонова Шохиста Махамаджоновна, филология фанлари доктори, профессор; Ёқуббаева Умида Абдувахоб қизи, филология фанлари боъйича фалсафа доктори (PhD),
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади сиёсий нутқда қўлланган паремиологик бирликларнинг семантик-прагматик хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
паремиологик бирликларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ва маданий трансформациялар таъсирида семантик (ижтимоий-контекстуал мослашувчанлик) ва  прагматик (коммуникатив вазифа бажариши, аудиторияга таъсир ўтказиш, нутқни соддалаштириб халқчил қилиш) жиҳатдан қайта шаклланиш жараёни Меҳнат қилган – роҳат топади, Ишнинг боши қийин, охири осон, Action speaks louder than words, A stitch in time saves nine, Что посеешь, то и пожнёшь, Семь раз отмерь, один раз отрежь, Меҳнат қилган – роҳат топади, Ишнинг боши қийин, охири осон каби мисоллар асосида аниқланган; 
паремиологик бирликларнинг такрорийлик, ихчамлилик,  рамзийлик каби лингвистик ва дискурсив хусусиятларини очиб берувчи структур-семантик, прагматик-фунционал, тематик ва генеологик-этимологик мезонларга асосланган тўрт ўлчовли тасниф модели асосланган;
Бирни берганга мингни беради, Time is a great corrective, Дают – бери, бьют – беги, Бирни берганга мингни беради; The only thing we have to fear is fear itself,  Глаза боятся, а руки делают, Қўли очиқнинг йўли очиқ; In the end, we will remember not the words of our enemies, but the silence of our friends,  Сила есть ума не надо, Оққан дарё оқаверади каби паремиологик бирликларнинг метафора, метонимия, киноя ва муболаға каби услубий воситалар билан уйғунлашиши ўрганилиб, уларнинг сиёсий дискурсда аудитория идрокига таъсир кўрсатиш ҳамда мафкуравий йўналиш бериш воситаси сифатида қўлланилиши исботланган;
паремиологик бирликларнинг ахборот бериш, ифодалаш, таъсир кўрсатиш, мулоқотни боғлаш, изоҳлаш, чиройли тарзда ифода этиш каби хусусиятларига кўра уларнинг адресат эътиборини жалб қилиш,  акцентуаллаштириш,   узатилаётган маълумотни қисқартириб, имплицит ёки эксплицит тарзда бериш каби коммуникатив функциялари далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:     
паремиологик бирликларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ва маданий трансформациялар таъсирида семантик (ижтимоий-контекстуал мослашувчанлик) ва  прагматик (коммуникатив вазифа бажариши, аудиторияга таъсир ўтказиш, нутқни соддалаштириб халқчил қилиш) жиҳатдан қайта шаклланиш жараёни Меҳнат қилган – роҳат топади, Ишнинг боши қийин, охири осон, Action speaks louder than words, A stitch in time saves nine,  Что посеешь, то и пожнёшь, Семь раз отмерь, один раз отрежь каби мисоллар асосида аниқланганлигига доир илмий хулосалардан 2022-2023-йилларга мўлжалланган “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 13-ноябрдаги 1/04-138-сонли маълумотномаси). Натижада, фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган луғатлар, илмий мақолалар ҳамда монографиялар назарий хулосалар билан бойитилган;
паремиологик бирликларнинг такрорийлик, ихчамлилик,  рамзийлик каби лингвистик ва дискурсив хусусиятларини очиб берувчи структур-семантик, прагматик-фунционал, тематик ва генеологик-этимологик мезонларга асосланган тўрт ўлчовли тасниф модели: Отанг-яхши, онанг-яхши, Волки будут сыты и овцы целы, Trust but verify каби мисоллар билан асосланганлигига доир назарий хулосалардан 2023-2024-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-йил 21-октябрдаги 26-36/913-сон маълумотномаси). Натижада, маълумотларни тингловчиларга етказишда паремик бирликлар орқали нутқнинг таъсирчанлиги оширилган ҳамда эшиттиришнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.
Бирни берганга мингни беради, Time is a great corrective, Дают – бери, бьют – беги, The only thing we have to fear is fear itself,    Глаза боятся, а руки делают, Қўли очиқнинг йўли очиқ; In the end, we will remember not the words of our enemies, but the silence of our friends, Сила есть ума не надо, Оққан дарё оқаверади каби паремиологик бирликларнинг метафора, метонимия, киноя ва муболаға каби услубий воситалар билан уйғунлашиши ўрганилиб, уларнинг сиёсий дискурсда аудитория идрокига таъсир кўрсатиш ҳамда мафкуравий йўналиш бериш воситаси сифатида қўлланилиши исботланганлигига, паремиологик бирликларнинг ахборот бериш, ифодалаш, таъсир кўрсатиш, мулоқотни боғлаш, изоҳлаш, чиройли тарзда ифода этиш каби хусусиятларига кўра уларнинг адресат эътиборини жалб қилиш,  акцентуаллаштириш,   узатилаётган маълумотни қисқартириб, имплицит ёки эксплицит тарзда бериш каби коммуникатив функциялари далилланганлигига доир хулосалардан 2022-2023-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2022307-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 19 ноябрдаги 04/6801-сонли маълумотномаси). Натижада, паремиологик бирликлар метафора, метонимия, киноя ва муболаға воситалари орқали янада таъсирчан ва кўп маъноли ифодаларга айланиши билан боғлиқ хулосалар асосида лингвистик таҳрир ва таржима жараёнларини янада пухта ва сифатли амалга ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish