Абдуллаев Жаҳонгир Улуғбековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертaция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 ўтказган беморларда бўғим синдромининг клиник-иммунологик хусусиятлари» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3741.
Илмий раҳбар: Мирахмедова Хилола Тўхтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мариф Шакировчи, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Алиахунова Мавжуда Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази.
Диссертaциянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади COVID-19 ўтказган бўғим синдроми мавжуд беморларда унинг клиник, иммунологик ўзига ҳос хусусиятларини баҳолаш ва бошқариш кетма кетлигини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СОVID-19 ўтказган беморларда бўғим синдроми инфекциянинг оғирлик даражасига боғлиқ бўлмаган ҳолда, касаллик олиго, полиартритик турда кўпинча симметрик кечиши, тендинит, энтезит ва дактилит кўринишида, баъзиларида ревматоид артрит ривожланиши учун триггер бўлиши асосланган;
COVID-19 ўтказган бўғим синдроми мавжуд беморларда яллиғланиш маркёрлари (СРО, ЭЧТ)нинг ортиши, SARS-CoV-2 IgGнинг мусбатлиги, УТТ, МРТ текширувида артрит, теносиновит, энтезит белгилари аниқланган;
СОVID-19 инфекциясининг организмда иммунологик жараёнларни рағбатлантириши ва кучайтириши оқибатида, ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ИЛ-17 каби цитокинлар миқдорининг потенциал ортиши натижасида бўғим синдроми-CОV-19-РеА ривожланиши асосланган;
COVID-19 ўтказган бўғим синдроми мавжуд беморларда ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ИЛ-17 цитокинлар ўртасида ўзаро мусбат боғлиқлик мавжуд бўлиб, бу цитокинларнинг биргаликда синергик таъсири яллиғланиш жараёнларини чуқурлаштириб, касалликнинг клиник кечиши, лаборатор кўрсаткичлари билан ўзаро узвий боғлиқлик мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 ўткизган бўғим синдроми безовта қилган беморларнинг клиник-иммунологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: СОVID-19 ўтказган беморларда бўғим синдроми инфекциянинг оғирлик даражасига боғлиқ бўлмаган ҳолда, касаллик олиго, полиартритик турда кўпинча симметрик кечиши, тендинит, энтезит ва дактилит кўринишида, баъзиларида ревматоид артрит ривожланиши учун триггер бўлиши асосланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 08.05.2025-йилдаги 42-сонли ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитaция илмий-амалий тиббиёт марказининг 10.05.2025-йилдаги 13-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025-йил 07-октябрдаги 26/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 ўтказган бўғим синдроми мавжуд беморларда иммунологик таҳлилни ўтказиш ва SARS-Cov-2 IgGни қон зардобида аниқланиши билан COVID-19 ассоцирланган реактив артрит касаллигини эрта босқичларда ташҳислаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 ўтказган беморларда бўғим синдромини ўз вақтида самарали ташхислаш соғлиқни сақлаш ресурсларини яхшироқ тақсимлашга ёрдам бериб, беморларнинг умумий сонидан давлат бюджети маблағлари тежаш имконини беради. Хулоса: бўғим синдромига шикоят қилган беморларнинг қон зардобида SARS-Cov-2 IgG антитанасини аниқланиши COVID-19 ассоцирланган реактив артритни эрта ташҳислаш ва қиёсий ёндашиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган бўғим синдроми мавжуд беморларда яллиғланиш маркёрлари (СРО, ЭЧТ)нинг ортиши, SARS-CoV-2 IgGнинг мусбатлиги, УТТ, МРТ текширувида артрит, теносиновит, энтезит белгилари аниқланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 08.05.2025-йилдаги 42-сонли ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитaция илмий-амалий тиббиёт марказининг 10.05.2025-йилдаги 13-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025-йил 07-октябрдаги 26/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 ўткизган бўғим синдроми мавжуд беморларда бўғим синдромини ташхислаш COVID-19 ассоцирланган реактив артритни эрта ташхислаш ва қиёсий ёндашиш орқали эрта тиббий аралашувга, таргет даволаш чораларини эрта бошлашга, мавжуд симптомларнинг жадаллашувини камайтиришга ва реактив артрит билан боғлиқ асоратларнинг олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: касаллик ўз вақтида аниқланиб, беморларни рўйхатга олиниши ва натижасида беморлар орасида SARS-CoV-2 IgG антитанасининг аниқланиши туфайли, беморларнинг шифохонада қолиш муддатини камайтирилишига эришилган, ҳамда уларнинг турмуш тарзи яхшиланиши имконини берган. Хулоса: COVID-19 ассоцирланган реактив артритли беморларда ташҳислаш чораларини ва касалликнинг асоратларини олдини олиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: СОVID-19 инфекциясининг организмда иммунологик жараёнларни рағбатлантириши ва кучайтириши оқибатида, ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ИЛ-17 каби цитокинлар миқдорининг потенциал ортиши натижасида бўғим синдроми-CОV-19-РеА ривожланиши асосланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 08.05.2025-йилдаги 42-сонли ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитaция илмий-амалий тиббиёт марказининг 10.05.2025-йилдаги 13-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025-йил 07-октябрдаги 26/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда турли ташҳислаш ва иммунологик текширув усулларини қўллаш орқали CОVID-19-ассоцирланган реактив артритни эрта аниқлаш ва қиёсий ёндашиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 ўткизган беморларда бўғим синдромини эрта ташхислаш ва таргет даволаш чоралари натижасида беморларнинг 85%ида касалликнинг паст фаоллик даражаси, ремиссия даврига ўтишга ва меҳнат фаолиятининг тикланишига олиб келган. Хулоса: COVID-19 ўткизган бўғим синдроми мавжуд беморларда касалликни ўз вақтида ташхисланиши, цитокинларни аниқлаш орқали беморлар орасида меҳнат фаолиятининг тикланиши ва ногиронлик кўрсаткичининг камайиши, ҳамда уларнинг турмуш тарзини яхшиланиши имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган бўғим синдроми мавжуд беморларда ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ИЛ-17 цитокинлар ўртасида ўзаро мусбат боғлиқлик мавжуд бўлиб, бу цитокинларнинг биргаликда синергик таъсири яллиғланиш жараёнларини чуқурлаштириб, касалликнинг клиник кечиши, лаборатор кўрсаткичлари билан ўзаро узвий боғлиқлик мавжудлиги аниқланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 08.05.2025-йилдаги 42-сонли ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитaция илмий-амалий тиббиёт марказининг 10.05.2025-йилдаги 13-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025-йил 07-октябрдаги 26/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 ўткизган беморларда бўғим синдромини аниқлашда ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ИЛ-17 каби иммунологик маркёрлар ёрдамида ўз вақтида ташхис қўйиш эрта тиббий аралашувга, таргет даволаш чораларини эрта бошлашга, мавжуд симптомларнинг жадаллашувини камайтиришга ва реактив артрит билан боғлиқ асоратларнинг олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 ўткизган беморларда бўғим синдромининг иммунологик маркёрлар: ИЛ-1β, ИЛ-6 va ИЛ-17 цитокинлари ёрдамида ташхислаш натижасида касалликни назорат қилиш ва бошқариш беморларда ривожланиши мумкин бўлган асоратлар сонини камайтиради ва олдини олади. Хулоса: COVID-19 ўткизган бўғим синдроми мавжуд беморларда аниқланилган COVID-19 ассоцирланган реактив артрит касаллигида ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ИЛ-17 цитокинлари эрталабки карахтлик давомийлиги, C-РО миқдори ва SARS-CoV-2 вирусига нисбатан пайдо бўлган IgGнинг миқдори каби кўрсаткичлар билан ўзаро узвий боғлиқлигининг аниқланиши касалликни ўз вақтида ташҳислаш ва даволаш, унинг асоратларини олдини олишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish