Саидов Сарвар Абдижалиловичнинг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автотранспорт воситалари узлукли гидравлик тизимлари бошқаруви барқарорлигини ошириш учун динамик модел ишлаб чиқиш”, 01.02.02 – Машиналар, асбоблар ва ускуналар динамикаси ва мустаҳкамлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Т2037
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Аннакулова Гулсара Кучкаровна, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.Т/FM.61.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мардонов Ботир Мардонович физика-математика фанлари доктори, профессор, Худжаев Мухиддин Кушаевич техника фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади транспорт воситалари узлукли гидравлик тизимлари бошқаруви барқарорлигини ошириш учун динамик модел ишлаб чиқишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
транспорт воситалари гидравлик рул бошқаруви, гидравлик осма тизимлари математик моделлари доирасида чизиқсизликларни (ишқаланиш, ишчи суюқликнинг сиқилувчанлиги) ҳисобга олган ҳолда Ляпунов-Беллман устуворлик назарияси асосида математик моделлари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган модел асосида транспорт воситаларининг гидравлик ва электрогидравлик бошқарув тизимларининг барқарорлигини таҳлил қилиш услубияти таклиф қилинган;
транспорт воситаларининг гидравлик илгариланма-қайтма ижро механизми учун Ляпунов функсияларини қуриш усули ёрдамида тизим турғунлигини таъминловчи шартлар аниқланган;
транспорт воситаларининг гидравлик айланма ва илгариланма-қайтма ҳаракатланувчи ижро механизмлари учун барқарорлаштирувчи қонуниятлари аниқланган;
транспорт воситаларининг гидравлик айланма ва илгариланма-қайтма ҳаракатланувчи ижро механизмларининг рационал структуравий схемалари барқарорлаштирувчи қонуниятларни ҳисобга олган ҳолда тузилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Транспорт воситаларининг узлукли гидравлик тизимлари барқарорлигини ошириш учун динамик модел ишлаб чиқиш бўйича олинган натижлар асосида:
чизиқсиз жараёнларни ҳисобга олган ҳолда узлукли гидро-пневматик бошқарув тизимларида барқарорлик мезонларини аниқлашнинг комбинациялашган усули “Ўзавтосаноат” АЖда жорий этилган: (“Ўзавтосаноат” АЖ маълумотномаси №17/07-25-0517, 2025-йил 15-март). Натижада транспорт воситалари гидравлик тизимларидаги жараённи автоматлаштириш имконияти яратилган.
типик гидравлик ва электро-гидравлик тизимлар учун барқарорлаштириш ва ҳисоблашнинг динамик модели “Ўзавтосаноат” АЖга жорий этилди (Ўзавтосаноат АЖ маълумотномаси №17/07-25-0517, 2025-йил 15-март) таклиф қилинди. Натижада транспорт воситалари гидротизимларида кечадиган динамик жараёнларнинг рационал параметрлар танлаш имкони яратилган.
трактор гидротизимига иш жараёнини моделлаштириш “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖда амалиётга жорий этилган, (Ўзавтосаноат АЖ маълумотномаси №17/07-25-0517, 2025-йил 15-март). Натижада меҳнат унумдорлигини ошиши ҳисобига бир йилда иқтисодий самарадорлик 11 200 000 сўмни ташкил этган.