Неъматова Флора Бахтиёр қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникатив компетентлигини шакллантиришнинг назарий асослари” 13.00.01 –Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3008
Илмий раҳбар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Избуллаева Гулчеҳра Валереевна, профессор, педагогика фанлари доктори (DSc); Жўраев Бобомурод Тожиевич, доцент, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникатив компетентлигини шакллантиришнинг назарий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида бошланғич синф ўқувчиларининг компетенциявий ёндашувли ўқув муҳити ўрганилган билимларни турли контекстларда ижодий қўллаш, ривожлантирувчи “девелопмент таск” ва текширувчи “эвалуатион таск” топшириқларни инпут ҳамда оутпут талим бериш тамойилларига асосланган методик таъминотнинг амалдаги ҳолатини қиёсий таҳлил қилиш орқали аниқлаштирилган;
ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг матнни ўқиш ва тушуниш кўникмаси "ижодий нутқий компетентлик" нинг спесифик интеграциялашган тизими воситасида ўқувчиларни интерпретив маъно яратишга йўналтирувчи конвергент, метафорик ва символик фикрлашни таъминловчи ўқитувчининг ностандарт акмеологик ёндашувига устуворлик бериш орқали ривожлантирилган;
ПИРЛС халқаро баҳолаш дастуридан фойдаланиш мазмуни ўқувчиларнинг 4К тамойилига асосланган тўғри алоқа ўрнатиш, ҳамкорликда ишлай олиш, фикрни билдириш, ижодкорлик, танқидий фикрлаш, мулоқотга кириша олишга оид коммуникатив компетентлигининг шаклланганлик даражасини баҳоловчи креатив мезонларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникатив компетенцияларини шакллантиришнинг назарий асослари акмеологик, инновацион, интеграцион мезонларни мултимедиа, он-лайн курслар, лойиҳалаш дастурлари, танқидий фикрлашга оид ўйинларга қаратилган креатив ўқув топшириқлар асосида когнитив ривожланиш, рефлексив фикрлаш, ижтимоий мослашишга оид шахсий-ҳаётий кўникмаларни таркиб топтиришга оид янги ғояларни яратишга асосланган методик тавсиялар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникатив компетентлигини шакллантиришга доир тадқиқот иши натижаси асосида:
ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида бошланғич синф ўқувчиларининг компетенциявий ёндашувли ўқув муҳити ўрганилган билимларни турли контекстларда ижодий қўллаш, ривожлантирувчи (девелопмент таск) ва текширувчи (эвалуатион таск) топшириқларни инпут ҳамда оутпут талим бериш тамойилларига асосланган методик таминотнинг амалдаги ҳолатини қиёсий таҳлил қилиш орқали аниқлашга оид тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус талим Вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сон қарорига асосан берилган 500-114 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникатив компетентлигини шакллантириш ҳамда талим бериш тамойилларига йўналтирилган методик таминотнинг амалдаги ҳолатини аниқлашга шароит яратилган;
ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг матнни ўқиш ва тушуниш кўникмаси инновацион, интеграцион, креатив, мустақил фикрлашга йўналтирувчи ижодий матнлардан фойдаланишни таъминловчи ўқитувчининг ностандарт акмеологик ёндашувига устуворлик бериш орқали ривожлантиришга оид таклифлар “Ижтимоий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус талим Вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-0736 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқиш дарсларида ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури топшириқларига мос ўқув топшириқларини қўллаш самарадорлиги ошган;
ПИРЛС халқаро баҳолаш дастуридан фойдаланиш мазмуни ўқувчиларнинг изчиллик, тизимлилик, интегративлик тамойилларга асосланган тўғри алоқа ўрнатиш, ҳамкорликда ишлай олиш, фикрни билдириш, мулоқотга кириша олиш кўникмалари ва коммуникатив компетенцияларининг шаклланганлик даражасини баҳоловчи креатив мезонларни киритиш орқали такомиллаштирилган тавсия ҳамда илмий хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг дастурида фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 16-октябр 02-09-295-сон малумотнома). Натижада бошланғич синф ўқувчиларида ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида коммуникатив компетентлигини шакллантиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникатив компетенцияларини шакллантиришнинг назарий асослари акмеологик, инновацион, интеграцион мезонларни мултимедиа, он-лайн курслар, лойиҳалаш дастурлари, танқидий фикрлашга оид ўйинларга қаратилган креатив ўқув топшириқлар асосида когнитив ривожланиш, рефлексив фикрлаш, ижтимоий мослашишга оид шахсий-ҳаётий кўникмаларни таркиб топтиришга оид янги ғояларни яратишга асосланган методик тавсиялар асосида такомиллаштирилган таклифлардан “Педагогик маҳорат” номли дарслик мазмунини бойитишда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 8-апрелдаги 11-05-2152/0-4сон малумотномаси). Натижада, ундан бошланғич таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар, ёш ўқитувчилари, малалака ошириш курс тингловчилари ўзларининг касбий маҳоратларини оширишда фойдаланишлари учун имконият яратилган.