Носиров Низомиддин Баратовичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда физика ва муҳандислик масалаларини уйғунлигини таъминлаш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4524
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети 
Илмий раҳбар: Таджибаев Икрам Уралбаевич, физика-математика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети ҳузуридаги PhD.03/31.03.2021.FM.70.06 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори, Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич., Ўзбекистон Миллий университети доценти в.б,, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Абдуллаев Нураддин Қуранбаевич.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда физика ва муҳандислик масалаларини уйғунлигини таъминлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
физика ва муҳандислик фанлари масалалари уйғунлигини таъминлашнинг ташкилий-педагогик аспектлари касбий ишлаб чиқариш вазиятларини назариянинг спектрал кенглигига мос дисперсион дизайнда трансформациялаш ҳамда масалалар интеграциясини Висуал C++ рақамлаштирилган муҳитда техник ишланмалар интерпретациясида таъминлаш орқали очиб берилган; 
бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда физика ва муҳандислик фанлари масалалари уйғунлигини таъминлашнинг методик модели ўқув-техник масалаларни схематик тасвирлашга ўргатишнинг  модулли структураларини дифференциал ўқитиш аналогияларига мос дидактик циклларда индивидуал қўллаш асосида такомиллаштирилган;
физика ва муҳандислик фанлари масалалари уйғунлигида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш технологиялари эвристик-алгоритмик структураларда ишлаб чиқилган “Физикадан масалалар тўплами”, “Физика” мобил иловаларни амалий машғулотларнинг ўқув-техник топшириқларини  техник конструксиялаш босқичида математик моделларда қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак муҳандислар касбий тайёргарликни баҳолаш мезонлари физик-техник масалаларнинг репродуктив, продуктив, креатив комбинацияларида ностандарт ечимга ўргатувчи прогностик-рефлекция машқларини мустақил таълим  топшириқлари базасида модификациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда физика ва муҳандислик фанлари масалалари уйғунлигини таъминлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
физика ва муҳандислик фанлари масалалари уйғунлигини таъминлашнинг ташкилий-педагогик аспектлари  касбий ишлаб чиқариш вазиятларини назариянинг спектрал кенглигига мос дисперсион дизайнда трансформациялаш ҳамда масалалар интеграциясини Висуал C++ рақамлаштирилган муҳитда техник ишланмалар интерпретациясида таъминлашга доир таклифлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканалида “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 26-июн 04-36-1007-сон маълумотномаси). Натижада, таъминланган педагогик шарт-шароитлар талабаларнинг касбий компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда физика ва муҳандислик фанлари масалалари уйғунлигини таъминлашнинг методик модели ўқув-техник масалаларни схематик тасвирлашга ўргатишнинг  модулли структураларини дифференциал ўқитиш аналогияларига мос дидактик циклларда индивидуал қўллашга доир таклифлар “Физика фанидан масалалар тўплами” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғи). Натижада, такомиллаштирилган методик модел бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилган;
физика ва муҳандислик фанлари масалалари уйғунлигида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш технологиялари эвристик-алгоритмик структураларда ишлаб чиқилган “Физикадан масалалар тўплами”, “Физика” мобил иловаларни амалий машғулотларнинг ўқув-техник топшириқларини  техник конструксиялаш босқичида математик моделларда қўллашга оид таклифлар “Оптика асослари, атом ва ядро физикаси (3-қисм)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғи). Натижада, такомиллаштирилган методика ва баҳолаш мезонлари физика таълими сифатини ҳамда педагогик тажриба-синов ишлари самарадорлиги ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish