Бойхонов Шавкат Машрабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: Ўзбекистон Республикасида парламент назоратини такомиллаштиришда депутат сўрови институтини ривожлантиришнинг сиёсий механизмлари;
Ихтисослик шифри: 23.00.02-сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар; 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ss464
Илмий раҳбар: Дехканов Наримон Бурхонжонович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:Мавлонов Жўрабек Ёрқулович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Жавакова Карине Владимировна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистонда парламент назоратини такомиллаштиришда депутат (ёки сенатор) сўрови институтини ривожлантиришнинг сиёсий механизмларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сиёсий институтларнинг парламент назоратини амалга оширишда “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг жойлардаги вакили”, “кенгаш сўрови”, “кенгаш соати” ҳамда “кенгаш раёсати” амалиёти институционал механизм сифатида асосланиб, сайловчилар мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнида қонунчиликда белгиланган назорат фаолиятини амалга оширишнинг муҳим сиёсий ҳамда ташкилий-ҳуқуқий воситаларидан бири эканлиги аниқланган;
депутат сўрови ижросини мониторинг қилишнинг инновацион институционал модели марказлашган механизм сифатида парламент ва ижро ҳокимияти ўртасида институционал баланс ҳамда вертикал ҳисобдорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши илмий жиҳатдан исботланган;
парламентнинг ижро ҳокимияти ва мансабдор шахслар устидан ижро назоратини кучайтиришда сайловчиларнинг қаноатлантирилган мурожаатлари даражаси ҳамда ҳудудий кенгашлар фаолияти билан бевосита алоқадорлик асосида баҳолаб бориш муҳим сиёсий индикатор эканлиги илмий жиҳатдан далилланган;
сайлов округларидаги сайловчиларнинг тизимли, муҳим ва долзарб масалаларини ҳал этишда ҳудудлар манфаатларига қаратилган натижадорликни жамоатчиликка ошкора тақдим этиш механизми парламент назорати самарадорлигини оширишнинг институционал воситаси сифатида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида парламент назоратини такомиллаштиришда депутат сўрови институтини ривожлантиришнинг сиёсий механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
депутат сўровининг нафақат амалдаги қонунчиликда белгиланган восита, балки давлат ҳокимияти тизимида парламент назоратининг институсионаллашган муҳим шакли эканлиги, кенгаш сўрови, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг жойлардаги вакили институтининг жорий этилганлиги, сайловчиларнинг парламент депутатлари (сенаторлари)га мурожаат қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш заруратига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Халқ Демократик партияси фракцияси фаолиятини олиб бориш ва самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ Демократик партияси фракциясининг 2025-йил 4-феврал кунидаги 21/1-03-сонли далолатномаси). Натижада, сайловчиларнинг депутатларга мурожаат қилиш жараёнини ташкил этиш ва ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш орқали жамоатчилик билан парламент ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликнинг самарадорлиги сезиларли даражада ошишига, бу эса парламент назоратининг очиқлигини, ҳисобдорлигини 
ва ҳокимиятнинг шаффофлигини таъминлашга муҳим ҳисса қўшган, депутат сўрови воситаси орқали жамоатчилик фикрини давлат бошқарувига кенг 
ва тўғридан-тўғри жалб қилиш имконияти мустаҳкамланиб, демократик ислоҳотларнинг амалий асоси сифатида янада ривожланишига хизмат қилган.
Ўзбекистон шароитида депутат (ёки сенатор) сўрови институтининг самарадорлигига таъсир қилувчи омиллар, ҳокимиятларнинг бир-бирини тийиб туриши мақсадида Парламент қошида “Парламент назорати мониторинг институти”ни ташкил этишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш қўмитасининг йиллик иш режалари ва чора-тадбирлар режаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2025-йил 13-феврал кунидаги 14/1-сонли далолатномаси). Натижада, қўмитанинг йиллик иш режаси ва чора-тадбирлар режаларида кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда самарадорликни ошишига, парламент назоратининг институционал асосларини мустаҳкамлашга ҳамда давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ошкоралик ва ҳисобдорликни таъминлашга хизмат қилган; 
депутат (ёки сенатор) сўрови институтини ривожлантиришда хорижий давлатлар тажрибаси қиёсий-назарий ёндашув асосида таҳлил қилиниши, ривожланган демократияларга хос парламент назорати усулларини амалга оширишнинг институсионал механизмларига оид тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш қўмитаси томонидан сенаторларнинг ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2025-йил 13-феврал кунидаги 14/1-сонли далолатномаси). Натижада, сенаторларнинг сайловчилар мурожаатлари билан ишлаш жараёнини янада такомиллаштиришга, халқ билан самарали мулоқотни йўлга қўйишга, бу эса сайловчилар билан муносабатларни мустаҳкамлаш, уларнинг муаммолари 
ва талабларини парламентга кўпроқ етказиш имкониятларини кенгайтирган ҳамда парламент назорати институтининг натижадорлигини ошишига хизмат қилган;
рақамли сиёсат назарияси асосида депутат сўровларини электрон тизим орқали йўллаш, ижросини жамоатчиликка ошкора тақдим этиш ҳамда уларнинг таъсир самарадорлигини баҳолашнинг илмий модели, депутат ва сенаторларнинг замонавий ахборот-технологияларига оид саводхонлигини оширувчи дастурларини ишлаб чиқилишига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновасион ривожланиш ва ахборот технологиялари қўмитасининг электрон платформаларни яратиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2025-йил 3-сентябрдаги 04/1-09-041-сонли далолатномаси). Натижада, депутат сўровларини ахборот технологиялари орқали юбориш ва ижросини тизимли равишда назорат қилиш, жамоатчиликка ошкораликни таъминлаш ҳамда муаммоларни самарали ҳал этишда “сайловчи-депутат-ижро органи” ўзаро ҳамкорлик тизими йўлга қўйилиши, бу эса парламент фаолиятида рақамли трансформация жараёнларини мустаҳкамлаб, парламент назоратининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish