Рахимова Севара Гайратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Почта хизматларини ривожлантиришда электрон тижорат ва бизнес жараёнларини самарали амалга ошириш йўналишлари”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5350
Илмий раҳбар: Тўраев Шавкат Шухратович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Зуфарова Нозима Гуламиддиновна, иқтисодиёт фанлари доктори; Отакузиева Зухра Маратдаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади почта хизматларини ривожлантиришда электрон тижорат ва бизнес жараёнларини самарали амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот очиқлиги, йетказиб бериш тезлиги, рақамлаштириш даражаси, янги мижоз сегментларини жалб қилиш стратегияларини уйғунлиги асосида бизнес жараёнларни молиялаштиришда қўшимча маблағларни жалб қилиш механизми такомиллаштирилган;
бизнес жараёнларни мониторинг қилиш моделининг самарадорлигини услубий жиҳатдан “Ўзбекистон почтаси” АЖ бизнес жараёнларини баҳолашда фойдаланиладиган кўрсаткичлар (РОЕ, РОА, Соф фойда маржаси, РФА, РCА) асосида аниқлашнинг мақсадга мувофиқлиги таклиф этилган;
“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти бўйича 2030-йилгача бўлган даврда маҳсулот реализасияси ва хизмат кўрсатиш таннархи ва таъсир этувчи омилларга кўра ривожланишнинг асосий прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ да мижозларнинг буюртмаларини қайта ишлаш схемаси, бизнес жараёнларнинг харитаси ва асосий омбор операсияларини такомиллаштиришга кўра таркибий тузилиши таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Почта хизматларини ривожлантиришда электрон тижорат ва бизнес жараёнларини самарали амалга ошириш йўналишлари бўйича олинган натижалар асосида:
ахборот очиқлиги, йетказиб бериш тезлиги, рақамлаштириш даражаси, янги мижоз сегментларини жалб қилиш стратегиялари уйғунлиги асосида бизнес жараёнларини молиялаштиришда қўшимча маблағларни жалб қилиш механизмини такомиллаштириш “Ўзбекистон почтаси” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон почтаси” АЖ нинг 2025-йил 18-мартдаги 29-10/549-сонли, “FARGO PARCEL SERVICE FV” МЧЖ нинг 2025-йил 14-июлдаги 148-сонли, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 18-июлдаги 34-8/5061-сонли маълумотномалари). Мазкур таклиф маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда ҳажми 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 1,3 баробарга ортишига муайян даражада хизмат қилган;
бизнес жараёнларни мониторинг қилиш моделининг самарадорлигини услубий жиҳатдан “Ўзбекистон почтаси” АЖ бизнес жараёнларини баҳолашда фойдаланиладиган кўрсаткичлар (РОЕ, РОА, Соф фойда маржаси, РФА, РCА) асосида аниқлашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф “Ўзбекистон почтаси” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон почтаси” АЖ нинг 2025-йил 18-мартдаги 29-10/549-сонли, “FARGO PARCEL SERVICE FV” МЧЖ нинг 2025-йил 14-июлдаги 148-сонли, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 18-июлдаги 34-8/5061-сонли маълумотномалари). Таклиф РОЕ-хусусий капитал рентабеллиги кўрсаткичининг 2023-йилда (0,62%) 2021-йилга нисбатан 0,08 фоизга ошишига муайян даражада хизмат қилган.
“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти бўйича 2030-йилгача бўлган даврда маҳсулот реализасияси ва хизмат кўрсатиш таннархи ва таъсир этувчи омилларга кўра ривожланишнинг асосий прогноз кўрсаткичлари “Ўзбекистон почтаси” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон почтаси” АЖ нинг 2025-йил 18-мартдаги 29-10/549-сонли, “FARGO PARCEL SERVICE FV” МЧЖ нинг 2025-йил 14-июлдаги 148-сонли, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 18-июлдаги 34-8/5061-сонли маълумотномалари). Мазкур таклиф акциядорлик жамияти реализасия қилиадиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг таннархини 2030-йилда 272 968,6 минг сўмни ташкил қилиб, 2023-йилга нисбатан 2,5% га пасайиши имкониятларини кенгайтришга муайян даражада хизмат қилган;
“Ўзбекистон почтаси” АЖ да мижозларнинг буюртмаларини қайта ишлаш схемаси, бизнес жараёнларнинг харитаси ва асосий омбор операсияларини такомиллаштиришга кўра таркибий тузилиши таклифи Ўзбекистон почтаси” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон почтаси” АЖ нинг 2025-йил 18-мартдаги 29-10/549-сонли, “FARGO PARCEL SERVICE FV” МЧЖ нинг 2025-йил 14-июлдаги 148-сонли, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 18-июлдаги 34-8/5061-сонли маълумотномалари). Мазкур таклиф ташкилотда ходимлар фаолияти самарали йўлга қўйиш ва соф фойда ҳажмини 2023-йилда барқарор равишда сақланиб қолишига эришишда муайян даражада хизмат қилган.