Турсунов Рустам Миршоҳидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек адабиётида Фузулийга издошлик (татаббуъ ва тазминлар асосида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2075.
Илмий раҳбар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Эркинов Афтондил Садирхонович, филология фанлари доктори, профессор; Каримова Фарида Исоқовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек адабиётида Муҳаммад Фузулийга издошлик масаласини текшириш, ғазалларга боғланган татаббуъ ва тазминларнинг бадиий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбек адабиётшунослигида илк марта Муҳаммад Фузулий ижодининг манбалари монографик планда текширилиб, туркий шоирлар: Лутфий ва Алишер Навоий шеъриятининг Фузулий ижодига таъсири масаласи озарбайжон шоирининг “Сенинг” радифли тахмиси, “Ашрақат…” ғазали ва “Беш эмас” татаббуъси таҳлили орқали очиб берилган;
Муҳаммад Фузулий ижоди ўзаро таъсир ва акс таъсир тамойиллари асосида текширилиб, Алишер Навоийга Фузулий ва Фузулийга ўзбек шоирлари ёзган шеърият намуналарида анъанавийликнинг новаторликка асос бўлгани аниқланган ва ушбу издошлик масаласи мумтоз шеъриятдаги тазмин турлари: бир мисра ёки байт асосидаги тазмин; тазмин-тахмиснинг ривожланишига ҳисса қўшгани мисоллар асосида илмий далилланган;
Ўзбек адабиётида Фузулийга издошлик асосида яратилган ижод намуналари татаббуъ, тазмин ва тахмислар асосида хонликлар – Қўқон, Бухоро ва Хива адабий муҳитлари кесимида далилланиб, Фузулийдан таъсирланиб ёзилган 33 та шеър таҳлил қилинган ва илмий асосланган;
ХХ-ХХИ аср ўзбек шоирлари (Чўлпон, Ҳабибий, Чустий,
Э. Воҳидов, Ж. Камол, Д. Эргашева)нинг Фузулийга боғлаган тазмин, татаббуъ ва тахмислари поетикаси вазн, қофия ва бадиий санъатлар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адабиётида Фузулий ижодига издошлик, татаббуъ ва тазмин санъатининг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбек адабиётшунослигида илк марта Муҳаммад Фузулий ижодининг манбалари монографик планда текширилиб, туркий шоирлар: Лутфий ва Алишер Навоий шеъриятининг Фузулий ижодига таъсири масаласига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813-рақамли “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 9-ноябрдаги 01/3194-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа савияси мумтоз адабиётдаги анъанавийлик, новаторлик масалаларига оид материаллар билан юксалган;
Алишер Навоийга Фузулий ва Фузулийга ўзбек шоирлари ёзган тазминлар, татаббуъ ва тахмисларда анъанавийликнинг новаторликка асос бўлиши аниқланган ва мумтоз шеъриятда ушбу издошлик масаласи тазмин турларининг ривожланишига ҳисса қўшишига доир илмий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 12-ноябрдаги 01/43235-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида адабий издошлик масалаларига доир материаллар платформа илмий савиясини оширган;
Ўзбек адабиётида Фузулийга издошлик асосида яратилган ижод намуналари татаббуъ, тазмин ва тахмислар асосида хонликлар – Қўқон, Бухоро ва Хива адабий муҳитлари кесимида илмий асосланганига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 12-ноябрдаги 01/43235-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбек адабиётида Фузулийга издошлик асосида яратилган ижод намуналари татаббуъ, тазмин ва тахмисларга доир илмий маълумотлар электрон платформа материалларини бойитган;
ХХ ва ХХИ аср ўзбек шоирлари (А. Чўлпон, З. Х. Ҳабибий, Н. Чустий,
Э. Воҳидов, Ж. Камол, Д. Эргашева)нинг Фузулийга боғлаган тазминлари, татаббуъ ва тахмислари поетикасига, Фузулийнинг машҳур “Қурбон ўлам” қўшиғи матни Фузулий қаламига мансуб эмаслиги, аксинча, у Ҳузурий деган ХХ аср бошларида яшаб, ижод қилган ўзбек шоири томонидан битилганлигига оид илмий хулосалардан “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Авжида” кўрсатуви дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 29-майдаги 15-30/369-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатув доирасида адабий таъсир масалалари А.Чўлпон, З. Х. Ҳабибий, Н. Чустий, Э. Воҳидов, Ж. Камол ва Д. Эргашева ижоди мисолида очиб берилган.