Турсунова Мая Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Тил алоқалари муаммолари ҳамда тил орқали маданиятларнинг ўзаро таъсири (инглиз ўзлашмалари мисолида) 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тиллари ва адабиёти, филология фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3409
Илмий раҳбар: Зокиров Мухторали Турдалиевич, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Fil/Ped.05.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Султанова Шоҳиста Муҳаммаджоновна филология фанлари доктори (DSc); Алтмишева Ёрқиной Мажидовналар, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги рус тилида сўзлашувчи талабалар нутқида англицизмларнинг лексик, фонетик, морфологик ва семантик сатҳларда ўзлаштирилиш механизмларини аниқлаш ва тавсифлаш, шунингдек, ушбу ўзлашмаларнинг маданий таъсир кўрсатиш ва тил алоқасини намоён этиш воситаси сифатидаги ролини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рус ва инглиз тиллар алоқасининг ёшлар нутқидаги хусусиятлари, маданий таъсир жараёнларининг лексик сатҳда намоён бўлиши, шунингдек, Ўзбекистондаги русийзабон талабалар томонидан лексемаларни ўзлаштириш жараёни, идрок, ассоциация ва код алмаштириш, ижтимоий идентификация ва коммуникатив қадриятлар тизими билан боғлиқ лингвомаданий таъсир мисоллар орқали далилланган;
инглизча ўзлашмаларнинг нутқ вазиятидаги маъно кенгайиши, торайиши, кўчиши каби семантик трансформацияларга учраши, бу эса ўзлашган сўзларнинг тил эгалари нутқий амалиётида қайта англаш ҳолатларини акс этиши исботланган;
инглиз ва рус тиллари ўртасидаги коммуникатив, илмий-техник, иқтисодий ва маданий алоқалар лексик қатламининг бойишини жадаллаштириб, инглизча бирликларнинг рус тилидаги семантик тизимга кириб боришини белгиловчи муҳим омил эканлиги асосланган;
Ўзбекистондаги русийзабон талабалар нутқида инглизча ўзлашмаларнинг тарқалиш даражаси, ёшлар тил амалиётидаги ўрни, коммуникатив, функсионал аҳамияти, миқдорий жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичлари билан аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ўзлашмаларини ўрганиш асосида:
инглиз ва рус тиллари ўртасидаги коммуникатив, илмий-техник, иқтисодий ва маданий алоқалар лексик қатламининг бойишини жадаллаштириб, инглизча бирликларнинг рус тилидаги семантик тизимга кириб боришини белгиловчи муҳим омил эканлигига оид хулосалари Фарғона давлат университетида 2020-2024-ўқув йилларида амалга оширилган S-UZ800-20-GR-0035 “ACCESS microscholarship English Program ” халқаро амалий лойиҳанинг вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 4-декабрдаги 04/7123-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг чет тилидаги матнларни ўқиш компетенсиясини оширишга, инглиз тилида экстенсив ўқитиш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
рус ва инглиз тиллар алоқасининг ёшлар нутқидаги хусусиятлари, маданий таъсир жараёнларининг лексик сатҳда намоён бўлиши, шунингдек, Ўзбекистондаги русийзабон талабалар томонидан лексемаларни ўзлаштириш жараёни, идрок, ассоциация ва код алмаштириш, ижтимоий идентификация ва коммуникатив қадриятлар тизими билан боғлиқ лингвомаданий таъсир мисоллар ҳақидаги хулосалар Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Адабий муҳит”, “Маънавият сарчашмалари” кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 25-июндаги 123-сон маълумотномаси). Натижада, радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар мавзулари маърифий-таълимий жиҳатдан бойитилган, телерадиокомпания кўрсатувлари сценарийлари мазмуни такомиллаштирилган;
инглизча ўзлашмаларнинг нутқ вазиятидаги маъно кенгайиши, торайиши, кўчиши каби семантик трансформацияларга учраши, бу эса ўзлашган сўзларнинг тил эгалари нутқий амалиётида қайта англаш ҳолатларини акс этишига оид хулосалар, тавсиялар ҳамда натижалар Фарғона давлат университети “Профлингво” марказида диссертациялар, авторефератлар ва мақолаларни ўзбек тилидан рус тилига, рус тилидан ўзбек тилига таржима қилишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 10-мартдаги 04/2140-сон ма’лумотномаси). Натижада инглиз ўзлашмаларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда илмий ва касбий матнлар таржимасининг аниқлигини оширишга, шунингдек, глобаллашув шароитида тил ўзаро таъсири жараёнларини тушунишни кенгайтиришга эришилган.