Қиличев Тўлқин Ваитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, "Нефт ва газ саноати барқарорлигини таъминлайдиган стратегияларни такомиллаштириш" мавзуси (“Ўзбекнефтгаз” АЖ мисолида)”, ихтисослик шифри 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt640
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Кадиров Абдусаттарходжа
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., профессор Хашимов Акрам Абдиевич, и.ф.ф.д, (PhD), доцент, Бобожонова Зарнигор Шокировна
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологоя институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефт ва газ саноатини инновасион модерниза-сиялаштириш, диверсификасиялаштириш асосида республика иқтисодиётини ижтимоий-иқтисодий ривожланишини стратегик барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган хулосалар ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конденсатни барқарорлаштириш цехи технологик қурилмаларни модернизасияланишига кўра суюқ углеводородлар ва барқарорлашмаган газ конденсатини чуқур қайта ишлаш ҳисобига суюлтирилган газ улушини кўпайтириш таклиф қилинган;
инновасион технологиялар асосида нефт ва газ маҳсулотларини қазиб олиш, уларни қайта ишлаш ҳамда газ конденсати ва нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўра углеводород ресурслари қидируви йўналишида геологик қидирув ишларини устувор ривожланти-ришни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
“Ўзбекнефтгаз” АЖ соф фойдаси ва унга таъсир этувчи омилларни 2030 йилгача бўлган даврдаги прогноз кўрсаткичларининг эконометрик модели ишлаб чиқилган;
нефт ва газ ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган асосий тўққизта кўрсаткичлар асосида ҳисоблаш усули муаллифлик ёндашуви таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши, нефт ва газ саноатини инновасион модернизасиялаштириш ва диверсификасиялаштириш асосида республика иқтисодиётини ижтимоий-иқтисодий ривожланишини стратегик барқарорлигини таъминлаш бўйича олинган натижалар асосида:
Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конденсатни барқарорлаштириш цехи технологик қурилмаларни модернизасияланишига кўра суюқ углеводородлар ва барқарорлашмаган газ конденсатини чуқур қайта ишлаш ҳисобига суюлтирилган газ улушини кўпайтириш бўйича таклиф “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2025 йил 15 майдаги ПО2/ЭМ-1827 ва ПО2/ЭМ-1828-сонли маълумотномалари). Мазкур таклиф корхоонадаги колонналар ва аппаратларни инновасион модернизасия қилишдан аввал суткасига 15 тонна пропан-бутан фракцияси ишлаб чиқарилган бўлса, модернизасия ишларидан сўнг суткасига 23 тонна, яъни 1,5 баробар (153%) ортиқ маҳсулот олишни таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
инновасион технологиялар асосида нефт ва газ маҳсулотларини қазиб олиш, уларни қайта ишлаш ҳамда газ конденсати ва нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўра углеводород ресурслари қидируви йўналишида геологик қидирув ишларини устувор ривожланти-ришни ташкил этиш таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2025 йил 15 майдаги ПО2/ЭМ-1827 ва ПО2/ЭМ-1828-сонли маълумотномалари). Мазкур таклиф маҳсулотни қазиб олиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларида миқдор жиҳатдан юқори аниқликда ҳисобот юритиш даражасини оширилишида маҳсулотларга бўлган истиқбол талаблари асосида самарадорликни таъмин-лашга муайян даражада хизмат қилган;
“Ўзбекнефтгаз” АЖ соф фойдаси ва унга таъсир этувчи омилларни 2030 йилгача бўлган даврдаги прогноз кўрсаткичларининг эконометрик моделидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2025 йил 15 майдаги ПО2/ЭМ-1827 ва ПО2/ЭМ-1828-сонли маълумотномалари). Натижада “Ўзбекнефтгаз” АЖ соф фойдаси ҳажмининг 2030 йилгача 2021 йилдаги 3,348 трлн. сўмга нисбатан қарийб 0,9 фоизга ортиши мумкинлигига муайян даражада хизмат қилган;
нефт ва газ ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган асосий тўққизта кўрсаткичлар асосида ҳисоблаш усули бўйича муаллифлик ёндашувнинг таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2025 йил 15 майдаги ПО2/ЭМ-1827 ва ПО2/ЭМ-1828-сонли маълумотномалари). Мазкур таклиф 2023 йилда корхона самарадорлиги кўрсаткичини 1,6 фоизга ошишига муайян даражада хизмат қилган.