Отамуратова Наргиза Хасанджановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Клиник аҳамиятга эга бўлган микроорганизмларнинг антибиотикларга резистентлигини эпидемиологик мониторинг қилиш ва микробларга қарши дори воситаларига чидамлилик назоратини ташкил этиш», 14.00.30 - Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1. DSc/Tib816.
Илмий маслаҳатчи: Абдухалилова Гулнора Кудратуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Искандарова Гулноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Турсунова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори; Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: В.Ю. Ахундов номли Озарбайжон тиббий профилактика илмий-тадқиқот институти (Озарбайжон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник аҳамиятга эга бўлган микроорганизмларнинг антибиотикларга резистентлигини эпидемиологик мониторинги ва микробларга қарши дори воситаларига чидамлилик назоратини ташкил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турли инфекциялар билан касалланган беморлардан ажратиб олинган Эсчеричиа cоли (49,0%), Клебсиелла пнеумониае (16,1%) ва Стапҳйлоcоccус ауреус (24,0%) микроорганизмларининг антимикроб воситаларга чидамлилигини ортишини камайтиришда эпидемиологик назоратини аҳамияти асосланган;
илк бор 43,5% уропатоген Эсчеричиа cоли нинг антимикроб воситаларга нисбатан мультрезистент штаммларининг учраши, микроорганизмда АМП / АМC / CТХ / ГАЗ / ФЕП / ТЗП / АМК / ГЕН / CИП / ЛВХ / МФХ / НОР фенотипи устунлик қилгани хисобига эканлиги исботланган;
илк бор беморлардан ажратиб олинган Клебсиелла пнеумониае штаммларининг карбапенемлар синфига мансуб антимикроб воситаларга чидамлилиги (30,2%) юқори даражада эканлиги сабабли эмпирик давода ушбу воситаларни қўлламаслик асосланган;
илк бор нафас йўллари инфекциялари билан касаланган болалардан ажратилган Стапҳйлоcоccус ауреус штаммларини ЭРЙ/CЛИ комбинациясига юқори резистентлиги (84%) эмпирик давода макролидларни кўп қўллаш сабабли учраши асосланган;
даволаш-профилактика муассасаларида локал антибиотикограммалар ва эмпирик антибиотикотерапияни танлаш бўйича персоналлаштирилган тавсияларнинг клиник аҳамиятга эга микроорганизмларни антибиотикларга чидамлиликни ортишини камайтириш учун муҳимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 07 октябрь 2025 йил № 26/4-сонли йиғлиш баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: турли инфекциялар билан касалланган беморлардан ажратиб олинган клиник аҳамиятга эга Эсчеричиа cоли (49,0%), Клебсиелла пнеумониае (16,1%) ва Стапҳйлоcоccус ауреус (24,0%) микроорганизмларининг тарқалиши ва антибиотикларга чидамлилиги антимикроб воситаларга чидамлилигини ортишини камайтиришда эпидемиологик назоратини аҳамияти асосланганлиги ахборот рақамли технологияларидан фойдаланиш билан биргаликда таклифлар Республикаси Санитария‑эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан 2024 йил 24 сентябрда 02248496-сон билан тасдиқланган «Микроорганизмларнинг микробларга қарши дори воситалирига чидамлилигини эпидемиологик назорат қилиш бўйича WҲОНЕТ (маълумотлар базаси) дастурини жорий қилиш» тавсияномаларда акс эттирилган. Мазкур таклифлар Қашқадарё вилояти Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий‑амалий тиббиёт маркази филиали 2025 йил 7 январда буйруғи 2Т-сон, ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Беруний тумани булими 2025 йил 6 январда буйруғи 1-сон билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий‑техник кенгашининг 07 октябрь 2025 йил №26/4-сонли). Ижтимоий самарадорлиги: Антибиотикорезистентликни эпидемиологик мониторинг қилиш тизимини жорий этиш натижасида микробларга қарши дори воситаларга кўп каррали чидамлиликка эга бўлган эпидемиологик аҳамиятга эга инфекция қўзғатувчилари аниқланди. Бу эса инфекцион назоратни кучайтириш, резистент штаммлар туфайли юзага келадиган инфекцияларнинг тарқалишини олдини олиш, беморларнинг эрта соғайишини таъминлаш, асоратлар, ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтиришга хизмат қилди. WҲОНЕТ дастурини эпидемиологик аҳамиятга эга маълумотларни таҳлил қилишда қўллаш орқали ушбу натижаларга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: WҲОНЕТ дастурини жорий этиш оқилона антибактериал терапияни белгилашда аниқликни ошириш, даволаш харажатларини камайтириш ва стационарда даволаниш муддатини қисқартириш имконини яратди. Шунингдек, ҳар бир беморни даволаш курси учун ўртача 726 000 сўмни тежаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор 43,5% уропатоген Эсчеричиа cоли нинг антимикроб воситаларга нисбатан мультрезистент штаммларининг учраши, микроорганизмда АМП / АМC / CТХ / ГАЗ / ФЕП / ТЗП / АМК / ГЕН / CИП / ЛВХ / МФХ / НОР фенотипи устунлик қилгани хисобига эканлиги исботланганлиги, стандартлаштирилган диагностика ресурслари орқали микроорганизмларни идентификация қилиш ва уларнинг сезгирлигини аниқлаш тестларини қўллаб, резистент штаммларни аниқлаш бўйича таклифлар Республикаси Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан 2024 йил 24 сентябрда 02248496-сон билан тасдиқланган «Микроорганизмларнинг микробларга қарши дори воситалирига чидамлилигини эпидемиологик назорат қилиш бўйича WҲОНЕТ (маълумотлар базаси) дастурини жорий қилиш» «Микроорганизмларни микробларга қарши препаратларга сезгирлигини диск-диффузия усули билан аниқлашнинг минимал стандартлари» тавсияномаларда акс эттирилган. Мазкур таклифлар Қашқадарё вилояти Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий‑амалий тиббиёт маркази филиали 2025 йил 7 январда буйруғи 2Т-сон, ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Беруний тумани булими 2025 йил 6 январда буйруғи 1-сон билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий‑техник кенгашининг 07 октябрь 2025 йил №26/4-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: резистент штаммларни аниқлаш мақсадида стандартлаштирилган диагностик усулларни қўллаш ва амалиётга жорий этиш тест натижаларининг ишончлилиги ва такрорланишини оширишга имкон берди, диагностикада хатолар улушини камайтиришга, эпидемиологик аҳамиятга эга бўлган штаммларни ўз вақтида аниқлаш ва тарқалишини чеклашга, шунингдек, антимикроб воситаларни ўз вақтида ва аниқ танлаш орқали клиник қарорлар сифатини яхшилашга имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: резистент штаммлар билан касалланган беморларни даволашнинг ўртача харажати 3210369 сўмни, сезгир штаммлар билан касалланган беморларники эса 2055237 сўмни ташкил этган ҳолда, ҳар бир беморга тўғри келадиган бюджет харажатларини 1155132 сўмга камайтириш тежаш имконини берган. Бу орқали ортиқча антимикроб воситаларни самарасиз қўллашнинг олди олинди ва касалхонада ётиш муддати қисқартирии имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор беморлардан ажратиб олинган Клебсиелла пнеумониае штаммларининг карбапенемлар синфига мансуб антимикроб воситаларга чидамлилиги (30,2%) юқори даражада эканлиги сабабли эмпирик давода ушбу воситаларни қўлламаслик асосланганлиги бўйича таклифлар Республикаси Санитария‑эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан 2024 йил 24 сентябрда 02248496-сон билан тасдиқланган «Микроорганизмларнинг микробларга қарши дори воситалирига чидамлилигини эпидемиологик назорат қилиш бўйича WҲОНЕТ (маълумотлар базаси) дастурини жорий қилиш» «Микроорганизмларни микробларга қарши препаратларга сезгирлигини диск-диффузия усули билан аниқлашнинг минимал стандартлари» тавсияномаларда акс эттирилган. Мазкур таклифлар Қашқадарё вилояти Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий‑амалий тиббиёт маркази филиали 2025 йил 7 январда буйруғи 2Т-сон, ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Беруний тумани булими 2025 йил 6 январда буйруғи 1-сон билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий‑техник кенгашининг 07 октябрь 2025 йил №26/4-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги. Стандартлаштирилган диагностик усулларни жорий этиш тест натижаларини ишончли ва такрорланадиган қилди, хатолар улушини камайтирди. Бу эпидемиологик аҳамиятга эга штаммларни ўз вақтида аниқлаш ва антимикроб препаратларни тўғри танлаш орқали клиник қарор сифатига ижобий таъсир қилди. Иқтисодий самарадорлиги: Резистент штаммли беморни даволаш ўртача 3210369 сўм, сезгир штаммли беморники 2055237 сўм. Ҳар бир бемор учун 1155132 сўм миқдорида тежаш имконини берган, ортиқча препаратлар қўлланилиши ва госпитализация муддати қисқарди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор нафас йўллари инфекциялари билан касаланган болалардан ажратилган Стапҳйлоcоccус ауреус штаммларини ЭРЙ/CЛИ комбинациясига юқори резистентлиги (84%) эмпирик давода макролидларни кўп қўллаш сабабли учраши асосланганлиги ахборот рақамли технологияларидан фойдаланиш билан биргаликда бўйича таклифлар Республикаси Санитария‑эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан 2024 йил 24 сентябрда 02248496-сон билан тасдиқланган «Микроорганизмларнинг микробларга қарши дори воситалирига чидамлилигини эпидемиологик назорат қилиш бўйича WҲОНЕТ (маълумотлар базаси) дастурини жорий қилиш» тавсияномаларда акс эттирилган. Мазкур таклифлар Қашқадарё вилояти Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий‑амалий тиббиёт маркази филиали 2025 йил 7 январда буйруғи 2Т-сон, ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Беруний тумани булими 2025 йил 6 январда буйруғи 1-сон билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий‑техник кенгашининг 07 октябрь 2025 йил №26/4-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Резистент штаммларни аниқлаш учун стандартлаштирилган диагностик усулларни жорий этиш натижасида тест натижалари ишончлилиги ошди, диагностик хатолар камайди ва эпидемиологик аҳамиятга эга штаммларни ўз вақтида аниқлаш имкони яратилди. Бу клиник қарорларнинг аниқлигини ва антимикроб воситаларни танлаш самарадорлигини оширди. Иқтисодий самарадорлиги: WҲОНЕТ дастурини жорий этиш оқилона антибактериал терапияни белгилашда аниқликни ошириб, даволаш харажатлари ва стационарда қолиш муддатини қисқартирди. Ҳар бир беморни даволаш курси учун ўртача 726000 сўмни тежаш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: даволаш-профилактика муассасаларида локал антибиотикограммалар ва эмпирик антибиотикотерапияни танлаш бўйича персоналлаштирилган тавсияларнинг клиник аҳамиятга эга микроорганизмларни антибиотикларга чидамлиликни ортишини камайтириш учун муҳимлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Республика Санитария‑эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан 2024 йил 24 сентябрда 02248496-сон билан тасдиқланган «Микроорганизмларнинг микробларга қарши дори воситалирига чидамлилигини эпидемиологик назорат қилиш бўйича WҲОНЕТ (маълумотлар базаси) дастурини жорий қилиш» тавсияномаларда акс эттирилган. Мазкур таклифлар Қашқадарё вилояти Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий‑амалий тиббиёт маркази филиали 2025 йил 7 январда буйруғи 2Т-сон, ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Беруний тумани булими 2025 йил 6 январда буйруғи 1-сон билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий‑техник кенгашининг № хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: маҳаллий антибиотикограммалар Э. cоли, К. пнеумониае, С. ауреус учун микроорганизмлар, биологик материал ва тиббиёт муассасасига қараб ишлаб чиқилган бўлиб, антимикроб терапияни асосли равишда белгилаш, даволаш самарадорлигини ошириш, микроорганизмларнинг сезгирлигини мониторинг қилиш ва инфекция назорат тизимини мустаҳкамлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Локал антибиотикограммаларни жорий этиш бир беморни даволаш харажатларини 1155132 сўмга камайтириш имконини берди, бу эса резерв антибиотикларини асосланган қўллаш орқали бемор ва стационар учун молиявий йўқотишларни қисқартиш имконини берган.