Қоржобова Маҳзуна Фахриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электрда пўлат эритиш жараёнининг энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т374.
Илмий раҳбар: Рахмонов Икромжон Усмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Худаяров Музаффар Бурханович, техника фанлари доктори, профессор; Ярослав Култан техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент (Словакия). 
Етакчи ташкилот: Шимолий-шарқий электроенергетика университети (Хитой).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Электродлар ҳаракатини ростлаш ва бошқариш асосида электрда пўлат эритиш жараёнининг энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр ёй токи ҳамда кучланиш параметрларини узлуксиз назорат қилиш орқали электр ёй узунлигининг мақбул чегаравий қийматини таъминлаш мезони асосида трансреактор хусусиятларидан фойдаланган ҳолда электродлар ҳаракатини автоматик ростлаш қурилмаси ишлаб чиқилган;
бирламчи шихтани эритиш жараёнида электр ёй токининг 2-3 кА оралиқдаги тебранишлари ва кучланишнинг -6 % дан +7 % гача ўзгарувчанлиги ҳисобга олинган ҳолда, электродлар ҳаракатини реал вақтда оптимал мослаштирувчи бошқариш усули электр ёй барқарорлигини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган;
 электр ёй токининг 17 кА дан 38 кА гача кенг диапазонда ўзгариш хусусиятини ҳисобга олиб, электродлар ҳаракати тезлигини адаптив тарзда аниқлашни таъминловчи интеллектуал бошқарув модели электр ёй токи ва кучланишининг мувофиқлилигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
электродларнинг механик синиш частотаси таъсирини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг ҳаракатини ростлаш ва бошқариш жараёнининг умумий энергия самарадорлиги кўрсаткичларига таъсирини баҳолаш учун комплекс ҳисоблаш усули ва алгоритми технологик жараён барқарорлигини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Технологик жараён интенсивлигини таъминлаш асосида электрда пўлат эритиш жараёнининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электродлар ҳаракатини ростлаш қурилмаси учун Россия Федерасиясининг интеллектуал мулк бўйича Федерал хизматининг ихтирога патенти олинган (Электрда пўлат эритиш печи қувватини ростлаш қурилмаси, ИАП 2845265, 15.08.2025 йил). Натижада, электр ёй токи ўзгаришига богʻлиқ ҳолда электр ёй узунлигини 5 см дан 35 см гача бўлган мақбул чегараларда барқарор ушлаб туриш имконияти яратилган;
электродлар ҳаракатини ростлаш қурилмаси ва бошқариш усули “LI DA METAL TECHNOLOGY” МЧЖга жорий қилинган (“Оʻзметкомбинат” АЖнинг 2025 йил 17 сентябрдаги №01/05-01-01/1205 сонли маълумотномаси). Натижада, электр ёй токи 2-3 кА, кучланиши -6 % дан +7 % гача оралиқда ўзгаришида электродлар ҳаракатини автоматик тарзда бошқарилиб, электродларнинг синиш частотасини йилига ўртача 16 тадан     12 тагача қисқартириш ҳамда 1 тонна металлни эритишда сарфланадиган электр энергиясининг солиштирма сарфни 1,5 % га, электр энергияси исрофини ўртача 1,9 % га, CО₂ эмиссиясини     2,1 % га камайтириш имконияти яратилган;
электродлар ҳаракати тезлигини аниқлашнинг интеллектуал бошқарув модели “LI DA METAL TECHNOLOGY” МЧЖга жорий қилинган (“Оʻзметкомбинат” АЖнинг 2025 йил   17 сентябрдаги №01/05-01-01/1205 сонли маълумотномаси). Натижада, электр ёйи токининг 17 кА дан 38 кА гача бўлган оралиқларида, кучланишнинг эса 375 В дан 425 В гача бўлган оралиқларида ўзгариши шароитида электродлар ҳаракати тезлигини -3 см дан 3 см гача бошқариш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish