Бозоров Ёқубжон Шерали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Модификацияланган эфирлар асосида юқори ўтказувчан, селектив, ионалмашинувчи ва ултрафилтрацион мембраналар синтези, тузилиши ва хоссалари», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/К1059.
Илмий раҳбар: Алиқулов Рустам Валиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Эшқурбонов Фурқат Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор; Шукурув Дилмурод Хусанович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диглисидиланилин смоласи ва селлюлоза эфирларини анилин, м-анилинсулфокислота ҳамда аминокислоталар асосида модификациялаб ин ситу усулида юқори ўтказувчан, ион алмашинувчи ва ултрафилтрацион мембраналар синтез қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анилин асосидаги эпоксид смолани аминоцирка кислота, 2-аминопропион кислота ва 2-аминобутандикислоталари билан модификациялаш асосида янги юқори самарали ДГАМС-2, ДГААП -2 ва ДГААБ-4 ионитлари синтез қилинган;
селлюлоза эфирларини анилин ва м-анилин сулфоник кислоталари билан модификациялаш асосида янги ПАНС, ПАДНС, СПААС ва СПАДНС ион алмашинувчи материаллар синтез қилинган;
эпоксид смола ва селлюлоза эфирларини модификациялаш асосида синтез қилинган ион алмашинувчи материаллардан янги 4 та ПАНСНм1, ПАДНСНм2, СПААСНм4, СПАДНСНм1 гомоген ион алмашинувчи, ултрафилтрацион мембраналар ҳамда 3 та ДГАМС-2м, ДГААП-2м, ДГААБ-4м гетероген ион алмашинувчи ултрафилтрацион мембраналар олинган;
синтез қилинган ион алмашинувчи материаллар ва улар асосида олинган ион алмашинувчи ултрафилтрацион мембраналарнинг тузилиши ҳамда таркиби СЕМ, АКМ, ИҚ спектроскопия, ЯМР таҳлиллари асосида аниқланган;
модификацияланган селлюлоза эфирларини анилин ва м-анилин сулфоник кислотанинг турли нисбатлари билан модификациялаб 60 – 70℃ да 0,4 А/см2 дан 2,4 А/см2 гача оқим зичлигида ишлайдиган ионалмашинувчи ултрафилтрацион мембраналар олинган;
олинган ион алмашинувчи ултрафилтрацион мембраналарнинг Cу(ИИ), Фе(ИИИ), Ни(ИИ), Cо(ИИ) ионларини 2,9 дан 7,4 пҲ қийматларигача бўлган оралиқда танлаб юқори унум билан ажратиш хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Модификацияланган эфирлар асосида юқори ўтказувчан, селектив, ион алмашинувчи ва ултрафилтрацион мембраналар синтези усулларини ишлаб чиқишда олинган илмий натижалар асосида:
модификацияланган эфирлар асосида синтез қилинган ион алмашинувчи ултрафилтрацион мембраналар “Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси оқова сувлардан Cу(ИИ) , Фе(ИИИ), Ни(ИИ), Cо(ИИ) каби оғир металл ионларини ажратишда жорий этилган. (“Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасининг 2025 йил 8 августдаги 164 - сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқариш жараёни чиқинди сувларини оғир металл ионларидан тозалаш имконини берган;
модификацияланган эфирлар асосида олинган ПАДНСНм2 ва СПААСНм4 ион алмашинувчи, ултрафилтрацион мембраналарини “Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида чиқинди сувларини филтрлаб тозалашда амалиётга жорий этилган. (“Автотракторрадиатор” Ўзбекистон- Россия қўшма корхонасининг 2025 йил 8 августдаги 164 - сон маълумотномаси). Натижада, синтез қилинган ПАДНСНм2 ва СПААСНм4 мембраналари ёрдамида ишлаб-чиқариш жараёнлари чиқинди сувларини микрозаррачалардан тозалаш имконини берган.