Шералиева Сайёрахон Жанишбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юмшоқ тўқималар саркомасининг клиник-эпидемиологик хусусиятлари ва яшовчанликни башоратлаш», 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.2.PhD/Tib3573.
Илмий раҳбар: Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Болалар онкологияси, гематологияси, иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/07.06.2024 Tib 177.01.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Нодир Махамматқулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Акбар Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида юмшоқ тўқималар саркомасини клиник-эпидемиологик ҳолатини ўрганиш, хавф ҳудудларни аниқлаш ва яшовчанликни башорат қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасида илк бор юмшоқ тўқималар саркомасининг комплекс эпидемиологик текшируви ўтказилди: жаҳон стандарти бўйича стандартлаштирилган касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари аниқланган;
Ўзбекистон Республикасида биринчи марта юмшоқ тўқималар саркомаси билан касалланишда эпидемиологик жиҳатдан ноқулай ҳудудлар аниқланган; 
юмшоқ тўқималар саркомасини гистологик ҳилма-ҳиллиги туфайли индивидуал яшовчанлик кўрсаткичлари  башорат қилинди ва унга кўра аниосаркома, синовиал саркома ва рабдомиосаркомаларнинг яшовчанлик кўрсаткичи бошқа гистологик турларидан кўра паст эканлиги аниқланган; 
юмшоқ тўқималар саркомаси билан касалланган беморларнинг олган даво муолажаларига кўра яшовчанлик кўрсаткичи асосида ҳар бир гистологик тур учун индивидуал даволаш алгоритми ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июньдаги 19/48-сoн хулосасига кўра Ўзбекистон Республикасида ЮТС билан касалланиш ҳолати илк бор ўрганилди, хавф ҳудудлар аниқланилди ва яшовчанликни башоратлашдиган электрон дастур ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилиги: Ўзбекистон Республикасида илк бор юмшоқ тўқималар саркомасининг комплекс эпидемиологик текшируви ўтказилди: жаҳон стандарти бўйича стандартлаштирилган касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари аниқланган. Бу эса бевосита Ўзбекистондаги ЮТС билан касалланиш кўрсаткичларини дунё миқёсида солиштириш имконини беради. Шу билан бирга Республикада касалланиш ҳолати таққослама ҳолати ўрганилди. Бу РИОваРИАТМ Бухоро вилояти филиали (БВФ) нинг 19.09.2024 йилдаги 107-сон буйруғи,  РИОваРИАТМ Қорақалпоқистон Республикаси филиали (ҚРФ) нинг 25.09.2024 йилдаги 1813-сон буйруғи, РИОваРИАТМ Самарқанд вилояти филиали (СВФ) нинг 24.09.2024 йилдаги 29-сон буйруғи ва РИОваРИАТМ Фарғона вилояти филиали (ФВФ) нинг 13.09.2024 йилдаги 76-сон буйруғига  мувофиқ амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Республиканинг ЮТС билан касалланиш ва ўлим ҳолатининг “стандартлашган” кўрсаткичлари ёрдамида ушбу назологиядаги онкологик касалликни мамлакатимиз миқёсидаги ҳолати ва қўшни давлатлар билан таққослама таҳлилини ўтказиш имкони туғилади. Иқтисодий самарадорлиги: ЮТС билан касалланиш ҳолатини билиш – ЮТСни олдини олиш учун ижтимоий ва индивидуал заҳираларини баҳолашда аҳамиятлидир. ЮТС билан касалланишда охирги йилларда кечки босқичларда аниқланишнинг 16,1% камайиши, кечки босқичдаги онкологик касалликларга ажратиладиган даволаш харажатларини 4,5% камайтириши мумкин. Хулоса: Тадқиқот маьлумотларига асосланган тавсияларни муваффаиятли амалга ошириш Республика ҳудудларини тиббий хариталаш пайтида, Ўзбекистон Республикасини саратонган қарши давлат дастурини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнида  ҳамда иқтисодий заҳиралашда ёрдам беради.
иккинчи илмий янгилиги: Ўзбекистон Республикасида биринчи марта юмшоқ тўқималар саркомаси билан касалланишда эпидемиологик жиҳатдан ноқулай ҳудудлар аниқланган. Бу РИОваРИАТМ Бухоро вилояти филиали (БВФ) нинг 19.09.2024 йилдаги 107-сон буйруғи,  РИОваРИАТМ Қорақалпоқистон Республикаси филиали (ҚРФ) нинг 25.09.2024 йилдаги 1813-сон буйруғи, РИОваРИАТМ Самарқанд вилояти филиали (СВФ) нинг 24.09.2024 йилдаги 29-сон буйруғи ва РИОваРИАТМ Фарғона вилояти филиали (ФВФ) нинг 13.09.2024 йилдаги 76-сон буйруғига  мувофиқ амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Дастур ёрдамида ЮТС билан касалланиш юқори ҳудудларда қўшимча профилактик кўрувлар ўтказилади. Бу эса беморлардаги яхши сифатли ҳосилаларни вақтида аниқланиб, даволаниб ёмон сифатли ҳосилага ўтиши олди олинада. Бу эса ўз-ўзидан касасалланиш кўрсаткичини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: Шунингдек, у соғлиқни сақлаш тизимида молиявий юкламани камайтириши, онкологик касалликларга ажратиладиган даволаш харажатларини 9,0% камайтириши мумкин. Хулоса: Тадқиқот маьлумотларига асосланган тавсияларни муваффаиятли амалга ошириш мамлакатда ахоли саломатлигини умумий даражасини яхшилашга ёрдам беради; 
учинчи илмий янгилиги: юмшоқ тўқималар саркомасини гистологик ҳилма-ҳиллиги туфайли индивидуал яшовчанлик кўрсаткичлари  башорат қилинди ва унга кўра аниосаркома, синовиал саркома ва рабдомиосаркомаларнинг яшовчанлик кўрсаткичи бошқа гистологик турларидан кўра паст эканлиги аниқланган. Бу РИОваРИАТМ Бухоро вилояти филиали (БВФ) нинг 19.09.2024 йилдаги 107-сон буйруғи,  РИОваРИАТМ Қорақалпоқистон Республи каси филиали (ҚРФ) нинг 25.09.2024 йилдаги 1813-сон буйруғи, РИОваРИАТМ Самарқанд вилояти филиали (СВФ) нинг 24.09.2024 йилдаги 29-сон буйруғи ва РИОваРИАТМ Фарғона вилояти филиали (ФВФ) нинг 13.09.2024 йилдаги 76-сон буйруғига  мувофиқ амалиётга жорий этилди.  Илмий янгилигининг ижтимоий самарадорлиги қуйидагидан иборат: ЮТС билан касалланган беморларнинг дастур ёрдамида аниқланадиган яшовчанлик кўрсаткичи ёрдамида, кейинги бажариладиган даво чора-тадбирлари ва шу билан бирга шаҳсий ҳаётидаги зарурий амалиётлари учун ҳам вақт тақсимлаши учун асосий ёрдамчи қўлланма сифатида фойдаланса бўлади. Илмий янгилигининг иқтисодий самарадорлиги қуйидагидан иборат: ЮТС билан касалланган беморларнинг яшовчанлик кўрсаткичи ёрдамида, давлат томонидан ногиронлик учун тўланадиган нафақа тўловини 8,5 фоизга камайтириш имконини беради. Хулоса: янги усулни жорий этиш, олдиндан беморларга ажратиладиган нафақа тўловларни аниқлик даражасини белгилаб беради. Бу эса хар йили онкологик касалларга ажратиладиган  нафақа бюджет маблағини иқтисод қилинишига олиб келади.
тўртинчи илмий янгилиги: юмшоқ тўқималар саркомаси билан касалланган беморларнинг олган даво муолажаларига кўра яшовчанлик кўрсаткичи асосида ҳар бир гистологик тур учун индивидуал даволаш алгоритми ишлаб чиқилган. Бу РИОваРИАТМ Бухоро вилояти филиали (БВФ) нинг 19.09.2024 йилдаги 107-сон буйруғи,  РИОваРИАТМ Қорақалпоқистон Республикаси филиали (ҚРФ) нинг 25.09.2024 йилдаги 1813-сон буйруғи, РИОваРИАТМ Самарқанд вилояти филиали (СВФ) нинг 24.09.2024 йилдаги 29-сон буйруғи ва РИОваРИАТМ Фарғона вилояти филиали (ФВФ) нинг 13.09.2024 йилдаги 76-сон буйруғига  мувофиқ амалиётга жорий этилди.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: “Sarcoma C49” дастури орқали ЮТСни гистологик тури, касаллик босқичи, саркома жойлашуви ва бемор клиник ҳолатидан келиб чиқиб индивидуал даво муолажаси ишлаб чиқилади ҳамда беморларни ўзларини назорат қилишлари учун жуда қулай бўлиб, қайта кўрик ва қайта даволаниши муддатини кўрсатади. Бу эса беморларни вақтида даволанишини ва асоратларини олдини олишини таъминлайди. Бундан ташқари беморларни кечки босқичларга ўтишини олдини олади.  Илмий янгилигининг иқтисодий самарадорлиги қуйидагидан иборат: кечки босқичдаги ҳар бир ЮТС билан касалланган беморга ўтказиладиган  даво муолажаси учун сарфланадиган иқтисодий харажатларни 15,5%га қисқартиришига имкон беради. Хулоса: янги усулни жорий этиш, беморларнинг самарасиз ёки кераксиз (ортиқча) муолажалар ва даволаш усулларини аниқроқ башорат қилиш орқали бюджет маблағини иқтисод қилинишига олиб келади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish