Собиржонов Санжар Собиржоновичнинг 
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий менежмент тизимини трансформациялашда рақамли маркетингни такомиллаштириш йўллари (тадбиркорлик субектлари фаолияти мисолида)», 
08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» ҳамда 08.00.11 – «Маркетинг»
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Iqt600
Илмий маслаҳатчи: Тешабаев Тўлқин Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.  
 Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, академик Гулямов Саидаҳрор Саидахмедович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хайдаров Низомиддин Хамраевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ахунова Гулчеҳра Назаровна.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Молиявий менежмент тизимида рақамли маркетинг технологияларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра, “рақамли маркетинг” тушунчасининг иқтисодий мазмуни молиявий менежмент тизимини трансформациялашнинг ўзига хос иқтисодий, молиявий, ижтимоий, ахлоқий, ҳиссий хулқ-атвор асосида шаклланган, унинг халқаро маркетинг тамойилларини ифода этувчи маънолар, ёндашувлар мажмуини корхоналар учун миллий ва халқаро рақобатбардошликни ошириш ҳамда молиявий барқарорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
корхона бюджетига рақамли маркетинг харажатларининг қуйи [1;10] ва юқори [10;30] чегараларининг таъсири  (ММС – михед метҳодс сурвей) аралаш методлар сўровномаси усули орқали аниқланиб, корхоналар молиявий натижаларининг юқори даражадаги интервал оралиққа эришиши ва умумий даромади ошиши асосланган;
молиявий менежмент трансформацияси жараёнида рақамли маркетингнинг РОИ-фокусли когнитив оптималлаштириш модели (CМРОИ Модел) асосида маркетинг харажатларининг умумий харажатлар таркибидаги улуши интервал оралиғида корхона даромадларининг чегаравий параметрларини аниқлаш орқали молиявий самарадорлик кўрсаткичини ўсишини таъминлаш асосланган;
тадбиркорлик субектлари фаолиятида рақамли маркетингдан фойдаланишни корреляцион баҳолашнинг   “инновацион” (0,68 ≤ р ≤ 0,84) ва “рақобатдош” 
(0,84 ≤ р ≤ 0,95)  интеграция қилиш асосида ресурсларни самарали тақсимлаш, рақобатбардошлик ва молиявий барқарорлик кўрсаткичларини оширишга хизмат қилиши асосланган;
республикамизда тадбиркорлик субектлари фаолиятида рақамли маркетинг стратегиясидан фойдаланиш самарадорлиги АРДЛ модели ёрдамида таҳлил қилиниб, 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик субектлари фаолиятини бошқаришни такомиллаштиришда рақамли маркетингдан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, “рақамли маркетинг” тушунчасининг иқтисодий мазмуни молиявий менежмент тизимини трансформациялашнинг ўзига хос иқтисодий, молиявий, ижтимоий, ахлоқий, ҳиссий хулқ-атвор асосида шаклланган, унинг халқаро маркетинг тамойилларини ифода этувчи маънолар, ёндашувлар мажмуини корхоналар учун миллий ва халқаро рақобатбардошликни ошириш ҳамда молиявий барқарорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштириш таклифи Олий ўқув юртларининг бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Халқаро маркетинг” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда, тадбиркорлар ва халқаро ҳамкорлар учун тан олиниши ва жозибадорлигини ҳамда молиявий таъсирини таъминлаш нуқтаи назардан такомиллаштирилган “рақамли маркетинг” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган. 
корхона бюджетига рақамли маркетинг харажатларининг қуйи [1;10] ва юқори [10;30] чегараларининг таъсири  (ММС – михед метҳодс сурвей) аралаш методлар сўровномаси усули орқали аниқланиб, корхоналар молиявий натижаларининг юқори даражадаги интервал оралиққа эришиши ва умумий даромади 25-30 фоизга ошириш таклифи Республикада фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари фаолиятига жорий қилинган  (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2024 йил 13 февралдаги 9/03-30-2591-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субектларининг рақамли маркетингдан фойдаланиш ҳолати ҳамда рақамли маркетингга бўлган ялпи талаби бўйича тезкор, ишончли ва бирламчи маълумотларни олиш имконияти яратилган;
молиявий менежмент трансформацияси жараёнида рақамли маркетингнинг РОИ-фокусли когнитив оптималлаштириш модели (CМРОИ Модел) асосида маркетинг харажатларининг умумий харажатлар таркибидаги улуши интервал оралиғида корхона даромадларининг чегаравий параметрларини аниқлаш орқали молиявий самарадорлик кўрсаткичини 6-8 фоизга ўсишини таъминлаш таклифи Республикада фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2024 йил 13 февралдаги 9/03-30-2591-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий янгиликни жорий этиш натижасида маркетинг харажатларининг умумий харажатлар таркибидаги улуши 30-40 фоиз интервал оралиғида бўлганда, молиявий барқарорлик кўрсаткичини 6-8 фоизга ўсишини таъминлашга эришилган.
тадбиркорлик субектлари фаолиятида рақамли маркетингдан фойдаланишни корреляцион баҳолашнинг   “инновацион” (0,68 ≤ р ≤ 0,84) ва “рақобатдош” 
(0,84 ≤ р ≤ 0,95)  интеграция қилиш асосида ресурсларни самарали тақсимлаш, рақобатбардошлик ва молиявий барқарорлик кўрсаткичларини оширишга хизмат қилиши таклифи Республикада фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2024 йил 13 февралдаги 9/03-30-2591-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этиш натижасида корхоналарда рақамли маркетинг учун сарфланадиган инвестицияларнинг 
1 фоизга ортиши корхона фойдасини 7,1 %га ўсишига олиб келиши асосланган.
тадбиркорлик субектлари фаолиятини прогнозлаштиришда рақамли маркетинг стратегиясидан фойдаланишнинг АРДЛ моделини қўллаш зарурлиги таклифи Республикада фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2024 йил 13 февралдаги 9/03-30-2591-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этиш натижасида ЯИМнинг таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари фаолиятида рақамли маркетинг улушини 2030 йилга қадар 70 фоизга етказилиши Республика ЯИМини 80,0 %га, экспортни 40,99 %га, бандликни 83,45 % улушга оширишга эришиш прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish