Уроқбоева Фарзуна Ахмаджоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Молия бозорида инвестиция жозибадорлигини таъминлашни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2998. 
Илмий раҳбар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Хамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Алишер Рўзимуродович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари инвестиция жозибадорлигини баҳолаш ва самарали инвестиция муҳитини яратиш ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
банк тизимида капитал етарлилигини сақлаб туришнинг бир стратегияси сифатида кредит портфелида муаммоли кредитлар улушини 3,5 фоиздан ортиқ бўлмаган даражада чеклаш орқали кредит сифатини яхшилаш, кредит портфели диверсификациясини таъминлаш, кредит тизимини баҳолашнинг қатъий тизимини жорий этиш таклиф этилган;
устав капитали 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банкларида ИПО амалиётини амалга оширишдан олдин соф фойданинг дивидендга йўналтирилган қисмини босқичма босқич ошириб бориш ҳамда дивиденд тарихини юритиш амалиётини жорий этиш таклиф этилган;
тижорат банкларида самарали корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида банк акцияларининг реал қийматини аниқлаш мақсадида банк фаолиятининг фундаментал таҳлилини ўтказиш ва таҳлил натижаларини, шунингдек экспертлар ва маслаҳатчиларнинг фикр мулоҳазалари ҳамда прогнозларини корпоратив веб сайтга жойлаштириш таклиф этилган;
тижорат банкларида инвесторларнинг банкнинг даромадларига нисбатан ўз харажатларини самарали бошқаришини баҳолаш учун, банк учун ортиқча ва самарасиз бўлган соҳаларни аниқлаш учун операцион самарадорлик (CИР) кўрсаткичини баҳолаш ҳамда ушбу кўрсаткич кўпи билан 50-60 фоиз даражасига етказиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молия бозорида инвестиция жозибадорлигини таъминлашни такомиллаштириш масалалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банк тизимида капитал етарлилигини сақлаб туришнинг бир стратегияси сифатида кредит портфелида муаммоли кредитлар улушини 3,5 фоиздан ортиқ бўлмаган даражада чеклаш орқали кредит сифатини яхшилаш, кредит портфели диверсификациясини таъмонлаш, кредит тизимини баҳолашнинг қатъий тизимини жорий этиш таклифи “Туронбанк” АТБ амалиётига жорий этилган (“Туронбанк” АТБ нинг 2025-йил 6-мартдаги 12/02-19-сонли маълумотномаси). Натижада, “Туронбанк” АТБнинг кредит портфели 2023-йилда 11 894 млрд сўмни ташкил этган бўлиб, 2022-йилдаги 9 431 млрд сўмга нисбатан 26,1 фоизга ўсган. Банкнинг муаммоли кредитлари эса 2023-йилда 271,3 млрд сўмни ташкил этиб, унинг кредит портфелдаги улуши 2,3 фоизга етган ҳамда йил бошига нисбатан 0,3 фоизга камайиши натижасида активлар сифатини яхшилашга эришилган;
устав капитали 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банкларида ИПО амалиётини амалга оширишдан олдин институционал ва индивидуал инвесторларнинг ишончини ошириш мақсадида самарали дивиденд сиёсатини юритиш орқали соф фойданинг дивидендга йўналтирилган қисмини босқичма босқич ошириб бориш ҳамда дивиденд тарихини юритиш амалиётини жорий этиш таклифи “Туронбанк” АТБ амалиётига жорий этилган (“Туронбанк” АТБ нинг 2025-йил 6-мартдаги 12/02-19-сонли маълумотномаси). Натижада, “Туронбанк” АТБ 2023-йилда ҳар бир имтиёзли акция учун номинал қийматга нисбатан 20 фоиз, ҳар бир оддий акцияга номинал қийматига нисбатан 1,68 фоиз миқдорда дивиденд тўлаган бўлиб, жами 26,5 млрд сўмни ташкил этган;
тижорат банкларида самарали корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида банкнинг веб сайтида соф фойданинг келгуси йил учун тақсимлаш таклифлари бўйича асосларни эълон қилинишини таъминлаш, устав фондларида иштирок этаётган хўжалик жамиятларининг бошқарув органларида банк вакилларининг овоз бериш тартибини батафсил тартибга солувчи ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, банкнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш(5 йилдан ортиқ муддатга), банк акцияларининг реал қийматини аниқлаш мақсадида банк фаолиятининг фундаментал таҳлилини ўтказиш ва таҳлил натижаларини, шунингдек экспертлар ва маслаҳатчиларнинг фикр мулоҳазалари ҳамда прогнозларини корпоратив веб сайтга жойлаштириш таклифи “Туронбанк” АТБ амалиётига жорий этилган (“Туронбанк” АТБ нинг 2025-йил 6-мартдаги 12/02-19-сонли маълумотномаси). Натижада, “Туронбанк” АТБ бошқарув тизимини баҳолаш хулосаси бўйича 2023-йилда 987 балл ёки фоиз кўринишида 82% фоиз натижани кўрсатган. 2022-йилда эса бу кўрсаткич 719 балл ёки 60% натижани қайд этган;

тижорат банкларида инвесторларнинг банкнинг даромадларига нисбатан ўз харажатларини самарали бошқаришини баҳолаш учун, фонд бозорида қулай молиявий ҳолатни сақлаб қолиш учун, капиталнинг етарлилик ва ликвидлилик талабларига банк қанчалик риоя этаётганлигинин акс эттириш учун, банк учун ортиқча ва самарасиз бўлган соҳаларни аниқлаш учун операцион самарадорлик(CИР) кўрсаткичини баҳолаш ҳамда ушбу кўрсаткич кўпи билан 50-60 фоиз даражасига етказиш таклифи “Туронбанк” АТБ амалиётига жорий этилган (“Туронбанк” АТБ нинг 2025-йил 6-мартдаги 12/02-19-сонли маълумотномаси). Натижада, “Туронбанк” АТБнинг 2023-йил охирида CИР кўрсаткичи 55,8 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish