Исаков Олмас Кучкаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кредит ташкилотларида кредит рискини баҳолашнинг эконометрик ва статистик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.06–Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt2544 
Илмий раҳбар: Аъзам Сардор Эркин ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети, DSc.22/30.12.2019.I.85.01
Расмий оппонентлар: Алимухамедова Наргиза Батиржановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жумаев Акбар Маҳмудович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида фаолият юритувчи кредит ташкилотларида кредит рискларини баҳолашнинг эконометрик ва статистик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
динамик характерга эга бўлган умумлаштирилган моментлар усулини қўллаш орқали Ўзбекистон Республикаси банк тизимида муаммоли кредитлар улушига таъсир қилувчи асосий банкка оид ва макроиқтисодий кўрсаткичлар баҳоланган;
кредит ташкилотларида муаммоли кредитларни баҳолаш бўйича машина орқали ўрганиш усуллари ёрдамида прогнозларнинг юқори аниқлигини таъминловчи ва самарадорлигини ошириш имконини берувчи кредит скоринг моделлари ишлаб чиқилган; 
вектор авторегрессия модели ёрдамида Ўзбекистон Республикаси банк тизимида муаммоли кредитлар улушининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар орқали қисқа муддатли даврга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган; 
сунъий интеллект ва машина орқали ўрганиш усуллари асосида Ўзбекистон Республикаси кредит ташкилотларида кредит рискини самарали баҳолаш имконини берувчи электрон тизимга ўтиш йўл харитаси таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари томонидан кредит рискларини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
динамик характерга эга бўлган умумлаштирилган моментлар (Генерализед Метҳод оф Моменц – ГММ) усули қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси банк тизимида муаммоли кредитлар улушига таъсир кўрсатувчи асосий банкка оид ва макроиқтисодий омиллар аниқланган бўлиб, мазкур натижалар асосида тижорат банклари учун кредит рискини самарали бошқариш стратегияларини ишлаб чиқиш имконияти яратилди (Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Навоий вилояти бош бошқармасининг 2025 йил 28-майдаги 07-18/76 сонли ҳамда АТБ "Микрокредитбанк"нинг 2024 йил 27 июндаги 02-16/17806-сонли маълумотномалари). Хусусан, ГММ моделидан олинган натижалар кредит портфелларининг сифатини реал вақт режимида мониторинг қилиш, таваккал даражасини баҳолаш ҳамда иқтисодий циклларга мослаштирилган қарорлар қабул қилиш имконини берди.
кредит қарорларини қабул қилишни осонлаштириш ва муаммоли кредитларни қисқартириш бўйича такомиллаштирилган скоринг моделларини жорий этиш таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки (АТБ) амалий фаолиятида қўллаш учун жорий этилган (АТБ "Микрокредитбанк"нинг 2024 йил 27 июндаги 02-16/17806-сонли маълумотномаси). Машина орқали ўрганиш (мачине леарнинг) асосида муаммоли кредитларни башорат қилиш аниқлигини 14 фоизли бўғинга ошириш имконини берган. "Микрокредитбанк" АТБ томонидан амалга ошириш учун сун'ий интеллектдан фойдаланган ҳолда ички статистик маълумотлар базасини яратиш ва кредит рискини баҳолашнинг ички тизимини ишлаб чиқиш бо'йича таклифлар жорий этиш учун қабул қилинди.
диссертацияда ВАР (веcтор ауторрегрессиве) ёрдамида ишлаб чиқилган модел банк тизимидаги муаммоли кредитлар улушини прогноз қилиш тизимини такомиллаштиришда амалий аҳамият касб этади. Айниқса, модел томонидан 2025 йилнинг май ойига қадар НПЛ даражасининг 4,2% – 4,3% атрофида бўлиши ҳақида илгари сурилган прогнознинг реал статистика – яъни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 22 апрел ҳолатига кўра НПЛ даражаси айнан 4,3%ни ташкил этгани билан мос келгани, ушбу ёндашувнинг ишончлилигини кўрсатади (Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Навоий вилояти бош бошқармасининг 2025 йил 28-майдаги 07-18/76 сонли маълумотномаси). Шу сабабли, мазкур модел ҳудудий банк тизими томонидан кредит портфелларидаги таваккалчиликларни баҳолаш ва самарали бошқариш мақсадида амалиётга татбиқ этилди ҳамда иқтисодий сиёсат юритишда қарор қабул қилувчилар учун муҳим аналитик восита сифатида хизмат қилмоқда.
ишлаб чиқилган сунъий интеллект асосида электрон тизимга ўтиш бўйича йўл харитаси “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий йўналишларига мос келади ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган ПФ-6079-сонли фармон талабларига жавоб беради. Шу муносабат билан, мазкур йўл харитаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Навоий вилояти бош бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган ҳудудий рақамлаштириш стратегияси билан интеграция қилиш учун тавсия этилади (Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Навоий вилояти бош бошқармасининг 2025 йил 28-майдаги 07-18/76 сонли маълумотномаси). Бу таклиф банк секторида рақамли трансформацияни жадаллаштириш, кредит хавфини баҳолашда илғор технологияларни қўллаш ва самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish