Абдумаликова Феруза Бахтияровнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак ишемик касаллигини авж олишида эпигенетик маркерларнинг клиник-диагностик ва прогностик аҳамияти», 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Tib896.
Илмий маслаҳатчи: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Золотовская Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедова Муяссар Гафурджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Гузал Жалолиддиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
ЮИКли беморларда коронар атеросклерозни беқарорлашишида эпигенетик – миРНК, яллиғланиш ва кардиовизуализация биомаркерларининг клиник-диагностик ва прогностик аҳамиятини комплекс ўрганган ҳолда, ЮИК авж олиш хавфи эҳтимолини юқори сезувчан мезонлари асосида прогностик платформани ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ЮИКнинг клиник кечиши авж олиб боришини истиқболли прогностик мезонлари сифатида яллиғланиш, эпигенетик ва кардиовизуализацион биомаркерларни комплекс баҳолашга мультибиомаркерли моделга асосланган ёндашувнинг юрак-қон томир ҳодисалари (ЮҚТҲ) ривожланиш хавфини эрта ва аниқ прогнозлашдаги амалий самарадорлиги асосланган;
илк бор стенокардиянинг турғун ва номуқим клиник шаклларида эпигенетик маркер – miRNA-155 экспрессияси даражасининг 2^-ΔΔCt индикаторини ҳисоблаш орқали юрак-қон томир асоратлари (ЮҚТА) содир бўлишининг ўрта муддатли прогностик хавфини баҳолашда ишончли мезон бўлиб хизмат қилувчи муқобил чегаравий қийматлар – ривожланиб борувчи зўриқиш стенокардиясида 21.0 баробар ва стабил зўриқиш стенокардиясида эса 18.0 карра юқорилик даражаси аниқланган.
ноинвазив кардиовизуализация усули атеросклеротик пилакчанинг (АСП) клиник намоён бўлгунга қадар эрта визуал беқарорлашувини аниқлашда юқори диагностик аҳамиятга эгалиги, ҳамда МСКТ-АГни CAD-RADS/Р-таснифга мувофиқ кўрсаткичларини кардиоваскуляр хавф омиллари (ХО), яллиғланиш медиаторлари (IL-1β, IL-4 ва TNF-α) ҳамда эпигенетик маркер (miRNA-155) билан кучли корреляцияси (r=0.6–0.8; p<0.05) ЮИКни номуқим клиник кечишида диагностик жиҳатдан аҳамиятли эканлиги аниқланган;
илк бор кўп омилли логистик регрессион таҳлил асосида miRNА-155 юқори нисбий экспрессия (RE) даражаси, ошган яллиғланиш реакцияси индекси (ЯРИ) ҳамда МСКТ-ангиографик беқарорлик кўрсаткичлари (АСПни HU<30 зичлиги, коронар артерия (КА) стенози CAD-RADS даражаси, КА ремоделлашуви индекси)нинг биргаликдаги мажмуаси нофатал ЮҚТҲ ривожланиш эҳтимолини башоратлашда етакчи, юқори сезувчан ва ишончли прогностик аҳамият касб этиши асосланган;
илк бор коронар атеросклерознинг авж олиб бориши даражаси ва ЮҚТҲ ривожланиши хавфини ҳисобга олган ҳолда ЮИК билан оғриган беморларни кейинги ташхислаш стратегиясини танлаш ҳамда мувофиқ клиник бошқарув тамойилларини оптималлаштириш усулининг амалий аҳамияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22-сонли йиғилиш баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича №22/27 сонли хулосасига биноан, ЮИКни беқарорлашишида эпигенетик, яллиғланиш ва кардиовизуализация биомаркерларнинг клиник-диагностик ва прогностик аҳамиятини комплекс баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор ЮИКнинг клиник кечиши авж олиб боришини истиқболли прогностик мезонлари сифатида яллиғланиш, эпигенетик ва кардиовизуализацион биомаркерларни комплекс баҳолашга мультибиомаркерли моделга асосланган ёндашувнинг юрак-қон томир ҳодисалари (ЮҚТҲ) ривожланиш хавфини эрта ва аниқ прогнозлашдаги амалий самарадорлиги асосланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий Кенгашида 2025 йил 26 мартдаги йиғилишининг 8-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Мультибиомаркерли моделга асосланган ЮИК авж олиш хавфини прогнозлаш усули» номли услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида 2025 йил 5 апрелдаги 120-сон ҳамда Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардио-хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази клиник амалиётига 2025 йил 10 апрелдаги 46-сонли буйруқларга мувофиқ жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ЮИКли номуқим кечишини эрта ташхислаш ва хавф даражаси гурухларини табақалаштиришда miRNА-155 ва яллиғланиш биомаркерларини комплекс баҳолашга асосланган такомиллаштирилган диагностик-прогностик усуллар касаллик асоратлари ва ногиронликнинг олдини олишга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: ЮИК авж олиш хавфини эрта аниқлаш, касалликнинг нофатал ЮҚТҲ содир бўлиш эҳтимолини башоратлашда мультибиомаркерли модел асосидаги ёндашувни қўллаш натижасида кеч ташхис қўйиш, содир бўлган ножуя асоратларни даволаш билан боғлиқ харажатларни сезиларли даражада қисқартириб, ҳар бир беморда 3,5 млн сўм тежаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор стенокардиянинг турғун ва номуқим клиник шаклларида эпигенетик маркер – miRNA-155 экспрессияси даражасининг 2^-ΔΔCt индикаторини ҳисоблаш орқали юрак-қон томир асоратлари (ЮҚТА) содир бўлишининг ўрта муддатли прогностик хавфини баҳолашда ишончли мезон бўлиб хизмат қилувчи муқобил чегаравий қийматлар – ривожланиб борувчи зўриқиш стенокардиясида 21.0 баробар ва стабил зўриқиш стенокардиясида эса 18.0 карра юқорилик даражаси аниқланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий Кенгашида 2025 йил 26 мартдаги йиғилишининг 8-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Мультибиомаркерли моделга асосланган ЮИК авж олиш хавфини прогнозлаш усули» номли услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида 2025 йил 5 апрелдаги 120-сон ҳамда Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардио-хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази клиник амалиётига 2025 йил 10 апрелдаги 46-сонли буйруқларга мувофиқ жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ЮИК билан касалланиш ва ўлимни камайтириш туфайли соғлиқни сақлаш тизимига юкламани камайтириб, давлат ва шахсий ресурсларни тежайди. Беморларнинг саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилаш уларнинг меҳнат унумдорлиги ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: эпигенетик маркер-miRNА-155 экспрессия даражасини экспрессия даражасини 2^-ΔΔCt индикатори сифатида миқдорий баҳолаш асосида ЮИК асоратлари ривожланиш хавфини прогнозлаш усулини жорий этишда ушбу касаллик авж олиши сабабли госпитализация қилиш билан боғлиқ сарф-ҳаражатларни камайтириш имконини беради ва битта бемор учун кунлик 1328000 сўмни иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: ноинвазив кардиовизуализация усули атеросклеротик пилакчанинг (АСП) клиник намоён бўлгунга қадар эрта визуал беқарорлашувини аниқлашда юқори диагностик аҳамиятга эгалиги, ҳамда МСКТ-АГни CAD-RADS/Р-таснифга мувофиқ кўрсаткичларини кардиоваскуляр хавф омиллари (ХО), яллиғланиш медиаторлари (IL-1β, IL-4 ва TNF-α) ҳамда эпигенетик маркер (miRNA-155) билан кучли корреляцияси (r=0.6–0.8; p<0.05) ЮИКни номуқим клиник кечишида диагностик жиҳатдан аҳамиятли эканлиги аниқланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий Кенгашида 2025 йил 26 мартдаги йиғилишининг 8-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Юрак ишемик касаллиги авж олишини ноинвазив кардиовизуализация усули ёрдамида эрта ташхислаш тамойиллари» номли услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида 2025 йил 5 апрелдаги 120-сон ҳамда Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардио-хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази клиник амалиётига 2025 йил 10 апрелдаги 46-сонли буйруқларга мувофиқ жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ЮИКнинг клиник намоён бўлгунга қадар атеросклеротик пилакчаларнинг беқарорлашувини ноинвазив МСКТ-ангиография ёрдамида эрта аниқлаш, касалликнинг авж олиши ва ноҳуш асоратларининг олдини олиш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини камайтиришга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: ЮИК авж олиш хавфини ноинвазив МСКТ-ангиография ёрдамида барвақт аниқлаш, эрта асоратлар ривожланишининг олдини олиш ва шахсга йўналтирилган даволаш тактикасини танлаш натижасида кеч ташхис, жиддий асоратларни даволаш ва самарасиз терапия билан боғлиқ харажатларни ҳар бир беморда 4850000 сўмга қисқартириш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор кўп омилли логистик регрессион таҳлил асосида miRNА-155 юқори нисбий экспрессия (RE) даражаси, ошган яллиғланиш реакцияси индекси (ЯРИ) ҳамда МСКТ-ангиографик беқарорлик кўрсаткичлари (АСПни HU<30 зичлиги, коронар артерия (КА) стенози CAD-RADS даражаси, КА ремоделлашуви индекси)нинг биргаликдаги мажмуаси нофатал ЮҚТҲ ривожланиш эҳтимолини башоратлашда етакчи, юқори сезувчан ва ишончли прогностик аҳамият касб этиши асосланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий Кенгашида 2025 йил 26 мартдаги йиғилишининг 8-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Мультибиомаркерли моделга асосланган ЮИК авж олиш хавфини прогнозлаш усули» номли услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида 2025 йил 5 апрелдаги 120-сон ҳамда Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардио-хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази клиник амалиётига 2025 йил 10 апрелдаги 46-сонли буйруқларга мувофиқ жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ЮИК эрта асоратларини ривожланиши хавфини баҳоловчи юқори сезувчан прогностик мезонларнинг татбиқ этилиши ЮИКли беморларда касалликни барвақт ташхислаш, асоратларнинг олдини олиш, ўлим ва ногиронлик кўрсаткичларини пасайтириш орқали ҳаёт сифатини яхшилашга замин яратди. Иқтисодий самарадорлиги: miRNA-155, яллиғланиш реакцияси индекси ҳамда МСКТ-ангиографик кўрсаткичларга асосланган эрта ташхислаш ва прогнозлаш усулини жорий этиш нофатал ЮҚТҲ ривожланиши билан боғлиқ харажатларни, хусусан, касалликни кеч аниқлаш, асоратларни даволаш ва самарасиз терапия учун сарфланадиган маблағларни оптималлаштириб, ҳар бир бемор учун 4205500 сўмдан харажатларни камайтириш имконини берди.
бешинчи илмий янгилик: илк бор коронар атеросклерознинг авж олиб бориши даражаси ва ЮҚТҲ ривожланиши хавфини ҳисобга олган ҳолда ЮИК билан оғриган беморларни кейинги ташхислаш стратегиясини танлаш ҳамда мувофиқ клиник бошқарув тамойилларини оптималлаштириш усулининг амалий аҳамияти аниқланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий Кенгашида 2025 йил 26 мартдаги йиғилишининг 8-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Юрак ишемик касаллиги авж олишини ноинвазив кардиовизуализация усули ёрдамида эрта ташхислаш тамойиллари» номли услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида 2025 йил 5 апрелдаги 120-сон ҳамда Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардио-хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази клиник амалиётига 2025 йил 10 апрелдаги 46-сонли буйруқларга мувофиқ жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ЮИКнинг барвақт асоратланишини олдини олувчи эрта диагностика ва самарали терапевтик ёндашув беморларнинг клиник-функционал ҳолати ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаб, меҳнатга лаёқатлилигини сақлаш орқали иқтисодий фаол аҳоли сонини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: нофатал ЮҚТҲ ривожланиши ва эрта кардиоваскуляр асоратларни бартараф этиш орқали аҳолининг умр кўриш давомийлигини узаяди, иқтисодий самарадорлик тахлили амалиётда қўлланилганда касалхонага ётқизиш сонини камайтиради ва шифохонада қолиш муддатини 5 кунга қисқартиради. Пировард натижада, ҳар бир даволаш муассасасига мурожаат қилган беморнинг сарф-ҳаражатларини 5420500 сўмга тежаш имконини берди.