Умарова Гулчехра Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни иқтисодий фанлар негизида касбий маданиятининг методик тизимини такомиллаштириш (техник йўналар мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (соҳалар бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7555.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Асқарова Ўғилой Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Муминова Дилафруз Акбаралиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Уринов Баҳром Жамолиддинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларни иқтисодий фанлар негизида касбий маданиятининг методик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III.Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларни иқтисодий фанлар негизида касбий маданиятига оид назарий билимларини экстенсив ривожланиши, иқтисодий билимларни ўзгартириш ғояларидан, жамият учун мақбул бўлган (фалсафий, психологик, ҳуқуқий, ижтимоий) нуқтайи назардан педагогик имкониятлари таҳлил этиш орқали, уларни ижтимоий зарурияти эканлиги илмий асосланган ҳамда касбий фаолиятга доир кўникмалари такомиллаштирилган;
иқтисодий фанлар негизида касбий маданиятининг методик тизимини (педагогик шакл, восита, усул ва шарт-шароитлар) ривожлантиришнинг функсионал моделининг ташкилий-методик компоненти инновацион (ҳамкорликда ўқитиш, ўқув лойиҳалари, мустақил таълим) технологияларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни иқтисодий фанлар негизида касбий маданиятини такомиллаштириш асосида мотивацион, баҳолаш, коммуникатив, изланувчанлик босқичларга асосланган касбий муносабатни шакллантиришга оид дарс машғулотларни интенсив лойиҳалаш методика асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий маданиятини такомиллаштиришда модул технологиялари(аналитик, ташкилий, фаолиятга доир, мониторинг ва натижавийлик) блокларида шахсий - касбий маданиятни ривожлантиришнинг мазмунли-жараёнли ва ташкилий- педагогик компонентларини(илмий, касбий, методик) оптималаштириш асосида такомиллаштирилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши талабаларни иқтисодий фанлар негизида касбий маданиятининг методик тизимини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган илмий-амалий тадқиқотлар натижаси ва ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
талабаларни иқтисодий фанлар негизида касбий маданиятига оид назарий билимларини экстенсив ривожланиши, иқтисодий билимларни ўзгартириш ғояларидан, жамият учун мақбул бўлган (фалсафий, психологик, ҳуқуқий, ижтимоий) нуқтайи назардан педагогик имкониятлари таҳлил этиш орқали, уларни ижтимоий зарурияти эканлиги илмий асосланган ҳамда касбий фаолиятга доир кўникмаларига оид билимлар “Педагогик технологиядан изоҳли луғат” номли ўқув қўлланма мазнунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи, 429-767-рақамли гувоҳномаси). Натижада талабаларни иқтисодий фанлар негизида касбий маданиятининг методик тизимини такомиллаштиришга қаратилган назарий билимларини оширишга доир илмий асосланган таҳлилий материаллар ҳамда ғоялар асосида талабалар касбий маданияти ошишига хизмат қилган;
иқтисодий фанлар негизида касбий маданиятининг методик тизимини (педагогик шакл, восита, усул ва шарт-шароитлар) ривожлантиришнинг функсионал моделининг ташкилий-методик компоненти инновацион (ҳамкорликда ўқитиш, ўқув лойиҳалари, мустақил таълим) технологияларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир методик тавсиялар Ўзбекистон Миллий Университети 2020- 2023-йилларда бажарилган ФЗ- 2020010829- сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацон механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа фойдаланилган (2024-йил 27- августдаги 04/11 6499-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни иқтисодий фанлар негизида касбий маданиятининг методик тизимини такомиллаштиришда инновацион усуллари билан бойиган;
талабаларни иқтисодий фанлар негизида касбий маданиятини такомиллаштириш асосида мотивацион, баҳолаш, коммуникатив, изланувчанлик босқичларга асосланган касбий муносабатни шакллантиришга оид дарс машғулотларни интенсив лойиҳалаш методика асосида такомиллаштишга доир таклиф ва тавсиялари “Педагогик технологиядан изоҳли луғат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи, 429-767-рақамли гувоҳномаси). Натижада муаммога доир педагогик методик таъминот такомиллаштирилган;
технологиялари(аналитик, ташкилий, фаолиятга доир, мониторинг ва натижавийлик) блокларида шахсий - касбий маданиятни ривожлантиришнинг мазмунли-жараёнли ва ташкилий- педагогик компонентларини(илмий, касбий, методик) оптималаштириш асосида такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацялар Вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш маркази 2024-йил 25-ноябр 02/01-01-129-сонли маълумотнома). Натижада талабаларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи фанлардаги талабаларнинг касбий маданият компонентлари ривожланган.